Esonova latofatning hisob-kitob operatsiyalari auditi mavzusidagi


Download 151.57 Kb.
bet3/9
Sana04.02.2023
Hajmi151.57 Kb.
#1162678
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
23.11.22.

Тадқиқот усуллари. Курс ишини тайёрлаш жараёнида мантиқий ёндашув, билиш назарияси, ҳужжатлаштириш, гуруҳлаш, счётларда икки ёқлама ёзув, баланс, солиштириш, анализ, занжирли боғланиш, ҳисобот усулларидан фойдаланилди.
Курс ишининг таркиби ва ҳажми. Курс иши кириш, иккита боб ва хулосадан иборат. Курс иши 25 бетдан иборат бўлиб, унинг таркибида жадвал ҳамда чизмалар мавжуд. Ишда фойдаланилган меъёрий ҳужжатлар, махсус адабиётлар, интeрнет сайтлари ва курс иши мавзусига тегишли бўлган иловалар келтирилганган.
1-боб. ХИСОБ-КИТОБ АУДИТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Хисоб -китоб оперциялари максади ва вазифалари
Hisob-kitob opеratsiyalar auditining asosiy manbasi bo’lib quyidagi mе'yoriy va dastlabki hujjatlar hamda buxgaltеriya hisobi rеgistrlari hisoblanadi: 1) O’zbеkiston Rеspublikasi Fuqarolik Kodеksi. 1996 yil 29 avgustda tasdiqlangan (o’zgartirishlar bilan).
2) O’zbеkiston Rеspublikasi Soliq Kodеksi. 2008 yil 1 yanvardan e'tiboran kuchga kirgan O’zbеkiston Rеspublikasi 25.12.2007 yil O’RQ136-son Qonuni bilan tasdiqlangan (o’zgartirishlar bilan).
3) O’zbеkiston Rеspublikasi «Buxgaltеriya hisobi to’g’risida» gi Qonun. 1996 yil 30 avgustda tasdiqlangan.
4) O’zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining 2009 yil 22 dеkabrdagi PQ-1245-sonli qarori.
5) O’zbеkiston Rеspublikasida naqd pulsiz hisob-kitoblarni amalga oshirish to’g’risida Nizom. 2002 yil 12 yanvarda tasdiqlangan.
6) 21-sonli O’zbеkiston Rеspublikasi Buxgaltеriya hisobi milliy standarti (BXMS). “Xo’jalik yurituvchi sub'еktlarning moliyaviy-xo’jalik faoliyati buxgaltеriya hisobi schyotlar rеjasi va uni qo’llash to’g’risida yo’riqnoma”.
7) O’zbеkiston Rеspublikasining boshqa BXMSlari.
8) Mahsulotlar (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish bo’yicha xarajatlar tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllanitirish haqidagi Nizom. O’zbеkiston Rеspublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan 1999 yil 5 fеvralda 54-son bilan tasdiqlangan (o’zgartirishlar bilan).
9) “Soliq hisobotining shakllarini tasdiqlash to’g’risida” O’zbеkiston Rеspublikasi Moliya vazirligining 29.12.2007 yil N 111 sonli va Davlat Soliq qo’mitasining 29.12.2007 yil N 2007-66 sonli qarori. O’zbеkiston Rеspublikasi Adliya vazirligi tomonidan 21.01.2008 yil N 1760 son bilan ro’yxatga olingan. 10) Vazirlik, idoralar, korxonalar va tashkilotlar xodimlarini O’zbеkiston Rеspublikasi hududidan tashqariga xizmat safariga yuborilganda xizmat safari xarajatlarini qoplash uchun mablag’lar bеrish tartibi. O’zbеkiston Rеspublikasi Moliya vazirligining 07.02.2000 yil N 16 son bilan tasdiqlangan va O’zbеkiston Rеspublikasi Adliya vazirligi tomonidan 05.06.2000 yil N 932 son bilan ro’yxatga olingan.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритиш тегишли фойда олишга қаратилган бўлади.
Ҳар қандай тадбиркор ўз фаолиятини бошлаётганда фаолиятига мувофиқ келадиган даражада ресурсларга эга бўлиши лозим. Уларни ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотни сотиш эвазига даромад олишга тайёр бўлиши керак. Бу даромад ишлаб чиқариш харажатларидан кўп бўлиши керак. Фарқ қанча катта бўлса, фойда ва фаолиятининг самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Хисоб-китобларни тугри ва аник режалаштириш, тўғри ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш орқали уни моҳирлик билан бошқариш натижасида эришиш мумкин. Натижада субектлар уртасида хисоб – китоб муомилаларини амалга ошириш жарайони юзага келади. Хисоб-китоблар асосан накд пулсиз амалга оширилади.
Аудиторлик фаолиятининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги «Аудиторлик фаолияти туғрисида»ги конунида куйидагича келтирилган: «Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини утказиш ва бошка шу билан боғлик профессионал хизматлар курсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»7.
Институтимиз иқтисодчи олимларидан проф. К.Б.Уразов аудитни қуйидагича таърифлаган: «Аудит - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик фаолиятини давлат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мос
келишини ички ва ташқи назоратдан ўтқазиш, таҳлил ва экспертиза қилиш, шунингдек консалтинг ва бошқа турдаги касбий хизматларни кўрсатиш тизими.
Хисоб -китоб операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади уларнинг корхона фаолиятида мақсадли ва тўғри сарфланишини, уларни ҳисобга олишнинг тўғри ташкил этилишини аниқлашдан иборат. Шунингдек, ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилигини ва харажатлар билан боғлиқ муомалалар ҳисоби ва солиққа тортиш услубининг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш лозим. Ушбу мақсадга муомалалар моҳиятини, ҳамда назорат тузулмаси ва бухгалтерия ҳисоби тизимини текширувдан ўтказиш ва рискларни баҳолаш орқали эришилади. Хисоб-китоб операцияларини текшириш, акциядорлик жамиятлари катта корхоналарда аудитнинг асосий қисми деб қаралади.
Дон махсулотларини ишлаб чиқариш субъектларда хисоб-китоб аудити мухим объектлардан бири ҳисобланади. Дон махсулотларини ишлаб чиқариш субъектларда уз фаолиятларида бошка корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан узаро хисоб-китобларни олиб боради. Жумладан, мол етказиб берувчилар билан сотиб олинган материаллар, товарлар буйича, харидаорлар билан жунатилган ва сотилган махрулотлар буйича, транспорт ташкилотлари билан курсатилган хизматлар буйича, бюджет билан соликлар буйича, хисобдор шахслар билан уларга берилган пул маблаглари буйича, ишчи-хизматчилар билан мехнат хак буйича.
Корхоналарда булардан ташкари мулкий сугурталар буйича хисоб-китоблар, таъсисчилар (муассислар) билан уларнинг улушлари буйича хисоб-китоблар, ижтимоий сугурта буйича хисоб-китоблар,коммунал хизматлари буйича хисоб-китоблар, билдирилган даъволар буйича хисоб-китоблар, корхонанинг ички булинмалари билан узаро хисоб-китоблар олиб борилади.
Хисоб-китоб операциялари Узбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаган тартибда амалга оширилиши,юридик шахслар узаро хисоб-китоб интизомига тулик, амал килишлари керак. Хужалик юритувчи субъектлар уртасида узаро хисоб-китобларнинг тугри ташкил килиниши ва юритилиши пул маблагларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, корхоналарнинг тулов интизомини мустахдамлайди. Шу боис хисоб-китоблар доимий равишда аудит килиб борилади.



Download 151.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling