Эссе ва реферат тайёрлаш, уларни расмийлаштириш тартиби
Эссенинг аниқ хусусиятлари
Download 1.5 Mb.
|
2-Taqdimot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Далилланган эссенинг тузилиши
- Эссе ёзишда куйидаги талабларга катъий риоя килинади.
Эссенинг аниқ хусусиятлариТавсифловчи эсседа: Асосий эътибор маълум асар юзасидан у ёки бу масалани таъриф-таъсифлаш, тахлил килишга каратилади. Мулохазали эссе: Мулохаза тарзида эсседа укувчи муаллифнинг маълум нарса юзасидан чикарган хукмига, вокеа тафсилотининг баёнидаги тутган урнига, тасвир воситасига уз муносабатини билдириб ёзади. Умумлаштирувчи эссе: Умумлаштирувчи эссе укувчининг маълум бир масаланинг бир неча хил талкинини фикр элагидан ўтказиши, унинг у ёки бу жихатларини ўзаро таккослаши, шулар оркали ечим чикариши ва ўз хулосасини билдирилиши билан характерланади. Аргументли эссе: Аргументли эсседа ўкувчи эссе бошиданок ўз шахсий нуктаи назарини билдиради, уни катъий тарзда фактлар оркали далиллайди. Ижодий эссе: Ижодий эссени ўкувчи асар юзасидан олган таасуротларидан келиб чикиб ёзади. Далилланган эссенинг тузилишиМасала юзасидан муаллифнинг нисбий нуқтаи назарини билдириш (1 хатбоши). Айтилган позициянинг далилланиши – муаллифнинг шу позицияни қўллаш учун ишонарли далиллари бундай позицияни қабул қилишга ишонтиради. Хулоса – резюме (1 хатбоши). Эссе ёзишда куйидаги талабларга катъий риоя килинади.Шахсий муносабатни билдириши; Тезис – калит сўзини тўғри аниклаш; Фактлар далиллар; Назарияга асосланиши; Атамаларни ўз ўрнида куллаш; Цитаталар келтириш Турли хил кўз карашларни мисолга келтириш; Таккослаш ва хулосалаш усулларидан фойдаланиш Саводлилик ( услубий, имло,тиниш белгилар) Фойдаланилган илмий манбаларга ҳаволалар; Эссенинг кириш қисми камида, икки хатбошидан иборат бўлиши ва ҳар бир хатбошида икки-уч гап ифодаланиши мумкин. Ўқувчини қизиқтириш, унинг эътиборини жалб этиш мақсадида эссенинг кириш қисми жонли ва аниқ ёзилиши керак. Асосий қисмни ёритиш учун керакли маълумотларни келтириш жараёнида қўйилаётган масалага ўқувчининг шахсий муносабатини билдирувчи, шунинг билан бирга, менимча, менинг фикримча, биринчидан, иккинчидан, шу каби, демак, бироқ, ундай бўлса каби кириш сўзлардан фойдаланиш ўринли бўлади. Хулоса – ("Тўқсон оғиз сўзнинг тўқ этари") – мавзу бўйича чиқариладиган якуний жумлалар бўлиб, унда янги фикр-мулоҳазалар билдирилмайди, балки далилларга суянган ҳолда якун чиқарилиб, уни ечиш йўллари кўрсатилади. Download 1.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling