Эссе ва реферат тайёрлаш, уларни расмийлаштириш тартиби


Download 1.5 Mb.
bet5/5
Sana23.12.2022
Hajmi1.5 Mb.
#1048697
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Taqdimot

Рефератнинг хулосаси референт танланган мавзуни ўрганиш
натижасида қилган аниқ ифодаланган хулосаларни, шунингдек ҳал
этилмай қолган ва кейинчалик ишлаб чиқишни талаб қиладиган
масалаларни ўз ичига олади.

4. Реферат устида ишлаш бўйича йўриқнома


6. Адабиётлар рўйхатининг
расмийлаштирилишини текшириш
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қатъий белгиланган тартибда
тузилади:
1. ЎзР қонунлари.
2. ЎзР Президенти фармонлари.
3. ЎзР Ҳукумати қарорлари.
4. Меъёрий ҳужжатлар, йўриқномалар.
5. Китоблар, даврий нашрларда эълон қилинган мақолалар.
6. Интернетдан олинган ахборот манбалари.
Манбаларнинг библиографик баёнида қуйидагилар кўрсатилади:
муаллифнинг фамилияси ва исми-шарифи, китоб номи, нашр қилинган
жойи, нашриёт номи ва нашр йили.
Агар мақола журналда (газетада)
босилган бўлса, унда журнал (газета) номи, чиққан йили,
журнал (газета)
саҳифаси рақами.

5. Реферат устида ишлаш бўйича йўриқнома


7. Матннинг таҳрирли тузатилиши. Матннинг
саводхонлик ва услубиёт жиҳатидан текширилиши
• Реферат саводли тарзда ёзилиши ва тоза кўринишда бўлиши керак. Умумий қабул қилинган сўзлардан бошқа сўзларнинг қисқартирилишига, шунингдек хатолар, ноаниқликлар, услубий нуқсонларга йўл қўйилмайди.
8. Рефератнинг
расмийлаштирилиши
• Илмий раҳбарга тақдим этиладиган реферат компьютерда 12-шрифт
билан, 1,5 интервал орқали стандарт А 4 форматли қоғозда, чап томонидан
2,5 см, ўнг томонидан 1,5 см, юқориси ва пастидан камида 2 см лик
ҳошиялар билан терилиши керак. Матн саҳифалари албатта рақамланиши лозим. Ишнинг
рақамланиши узлуксиз бўлади ва 3-саҳифадан бошланади (биринчи ва
иккинчи саҳифалар - бу титул варағи ва иш режаси бўлиб, уларрақамланмайди). Саҳифа рақами юқорида ўртага ёки ўнг томонга қўйилади. Реферат ҳажми 16-20 саҳифадан ошмаслиги керак.
Рефератнинг тузилиши:
1) титул варағи;
2) ҳар бир масала, кичик масала (банд) саҳифалари кўрсатилган иш
режаси;
3) кириш;
4) материалнинг масалалар ва кичик масалалар (бандлар)га бўлинган матнли баёни,
муаллиф фойдаланган манбаларга зарурий қайдлар ҳам кўрсатилади;
5) хулоса;
6) фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
7) жадваллар, диаграммалар, графиклар, расмлар, схемалардан иборат иловалар.
Эътиборингиз
учун раҳмат!
Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling