Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet6/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Масжид – Аллоҳнинг уйи ибодат даргоҳи; Мадраса–Аллоҳнинг сўзи ўқиладиган, илм ўрганадиган маскандир. Меъморчилик обидаларининг пештоқлари, гумбазлари ва муқарнаслари, ички ва ташқи деворларидаги нақшлар ва битиклар ҳам ўша муқаддас сўзлар шаклидир. Минора – миноратун сўзидан олинган бўлиб, у маёқ деган маънони англатади. Минора – масжидлар ёнида қурилма муаззиннинг азон айтишига мўлжалланган.
Минора ислом маданиятида ўзининг тамсилий мазмунига ҳам эга, у аллоҳнинг ягоналиги– ёлғизлиги рамзидир. У баланд ва виқорли туриши, тепасида ҳамма нарсанинг кўриниши, Аллоҳнинг улуғлиги ва ҳамма нарсани бир кўзда кўриб туриши тимсолидир. Минора – Аллоҳдан бошқага бўйин эгмаслик, касу-нокасдан ўзини баланд тутмоқ, ғурур ва фахр рамзи ҳамдир.
Минора – ҳамма нарсага бир хил қараш, бир кўзда кўриш, ўтмиш, ҳозир ва келажакка баб-баробар назар ташлашдир. Миноранинг дунёвий мазмуни – узоқ йўлдан келадиган карвонларга йўл кўрсаткич - маёқ, эътиқод ва гўзаллик рамзи, санъат асари вазифасини ҳам ўтайди.
Шундай қилиб, ислом эстетикасида маъмурий биноларнинг шаклу-шамойили, безаклари мусулмон кишининг – маънавий руҳий оламини, турмуш тарзи, ҳаёт маъноси, яшашдан мақсади ва мазмунини рамзий ифодалайди. Меъморий бинолар–мусулмон кишини хотиржамлик ва сокинликка ундайди. Чунки меъморий биноларнинг шакл-шамойили ҳам, безаклари ҳам, жамики гўзалликлари ҳам сир-синоат ва мавҳумотлар мажмуидир.
Борлиқни сир-синоатли, мавҳумотлар тарзида фикрлаш маҳсули, яъни, бинолар шакли, нақшлар, битиклар ўзига хос тартиб интизом билан тамсил этилиши мусулмон кишининг Аллоҳ билан бўлган абадий аҳдга этакловчи омилдир.
Ислом эстетикасида ҳиссиётларни шунчаки жўш урдириш эмас, балки уйғунлик, ҳамоҳанглик кашф этувчи тасвир рамзига урғу берилади.
Ислом эстетикаси муқаддас сўзда ҳам, меъморчиликда ҳам, мусиқада ҳам, соясиз тасвир (миниатюра)да ҳам қуйидаги тамойилларга суянади.
1.Оқилона негиз – оқиллик ифодачиси бўлган сўзга сиғиниш;
2.Тартибга солиш тарзидаги уйғунлик тамойили;
3.Босқичма-босқичлилик тамойили (фазонинг босқичли тузилиши ғоясидан);
4.Таснифлаш тамойили – босқичли ислом ғоясининг мантиқий оқибати;
5.қонун-қоидалик тамойили.
Ислом эстетикасида мусиқа фазонинг босқичли тузилиши ва уйғунлик-тарғиботлилик тамойилига қаттиқ таянади. Уйғунлик ва босқичма-босқичлик гўзалликнинг манбаидир.
Араб файласуфи Ал-Киндий таъкидлашича «Аслида ҳам уйғунлик ҳамма нарсада ўрин олган, у ҳаммадан кўра оҳанг-овозларда, оламнинг тузилиши ва инсонлар қалбида яққолроқ намоён бўлади». Ана шу уйғунлик мусиқа маданиятининг ҳам асосини ташкил этади.
Мавлоно Нажмиддин Кавкабий ўзининг «Мусиқа ҳақида рисола» асарида ёзишича, «Айрим мақомларни ижро этиш учун мувофиқ келувчи вақтни танлаш керак. Масалан: «Мусиқа ҳақида рисола» Раҳовий мақоми - қуёш чиқиши олдидан, Ушшоқни - қуёш чиқиб бўлгач; Ростни – чошгоҳ арафасида; Ироқни – чамгоҳ пайтида; Бузрукни - қуёш ботиши пайтида; Буссолиқни – дигар намози вақтида; Загулани - қуёш ботиши олдидан; Навони – намози шом пайтида; Зирафқани – уйқуга ётиш олдидадан; Исфахонни – тунда ижро этиш» яхши таъсир этади.
Ислом маданиятида оқилона негиз – оқиллик ифодачиси Сўз – Калом зоҳирий ва ботиний қудратга эга. Мусиқа (мақом) ана шу каломни янада тиниқлаштиради, ақлни пешлайди. Мусиқа (мақом)нинг баркамолигиги ботиний-илоҳий такомиллашганлигидадир. Фикр ва сўз етукликка эришгач, улар мусиқий қиёфада чинакам уйғунлик ҳосил қилади, чунки, мусиқа(мақом) уйғунлик ифодасидир.
Оламнинг уйғунлиги мўъжизадир деган ғояни илгари сурган, Умар Хайём: «Яхлит тартиб мувозанат билан шартланур, у туфайли мувозанат яшнар» деб таъкидлайди. Унингча, ислом эстетикасида оламнинг уйғунлиги Аллоҳ зеб берган гўзалликлар негизидир.
Мовароуннаҳр мутафаккирларининг эстетик қарашлари (IХ-ХIV асрлар). IX-ХIV асрларда Мовароуннаҳрда маданият, илм-фан, санъат ва адабиёт ислом маданияти йўналишида ривожланди ва тараққий этди. Бу даврда дунёвий илм-фан илоҳиёт билан боғлиқ ҳолда ўқитилиб, тавҳид-Аллоҳни билиш, унинг сифатларини англаш, яъни: «Аллоҳ гўзал, у яратган нарсалар ҳам гўзал, у гўзалликни ёқтиради, шу боис комил инсоннинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам гўзал бўлиши, инсон гўзаллик билан жавоб бериши керак» деган ақида асос қилиб олинган эди.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling