Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet11/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Дизайннинг эстетик моҳияти.
Дизайн- бу ишлаб чиқаришда рассомлар, ”дизайнерлар” томонидан бўлажак буюм лойиҳасининг яратилишини ҳам ўз ичига оладиган эстетик фаолиятнинг тури, ҳамда ижод натижаси. эстетик сифатга эга бўлган тайёр саноат буюми. Предметлар тартибсизлигига барҳам бериш ва предметлар оламини тартибга келтириш техника эстетикаси ва дизайн назария ва амалиётининг вазифасидир.
Ҳар қандай техника шаклига дизайн томонидан қуйиладиган асосий талаб- бу фойдалилик, қулайлик ва гўзалликдир.
Масалан: дастлабки автомобил шакл жиҳатидан оддий бўлиб, қадимги экипажни эслатган. Унинг ҳаво қаршилигига камроқ учрайдиган, ўқларининг паст тушиши каби сифатлари билиб олингандан сўнг, бизни бугунги кунда завқлантирадиган ва кўзимизни қувонтирадиган ўша динамик шакли яратилган.
Ҳозирги замон автомобилининг гўзаллигини унинг амалий вазифасидан ажратиб бўлмайди. Яқин келажак техникаси яна мукаммалроқ ва гўзалроқ машиналар яратади. Бунинг гувоҳи қудратли кемалар ва лабораторияларда ранглар танлаб, операторлик пости сигнализатсиясини соддалаштириб, дизайнер унга янги, гўзал қиёфа беради. Дизайн билан автомобил, самолёт, теплоход, тсех, заводнинг ички салонини жиҳозлаш мумкин.


Моддий ишлаб чиқариш, илмий ижод ва эстетик фаолият.
Моддий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида эстетик фаолият мавжуд. У меҳнат шароитларини ҳам, меҳнат самарадорлигини ҳам қамраб олади.
Меҳнат инсонни жисмоний ва маънавий куч-қудратини, моҳиятини кўпроқ ифодаласада, унинг эстетик аҳамияти шунчалик кўпроқ ортиб боради. Зўравонлик, куч, мажбурлаш асосида меҳнат инсонни нафосатдан узоқлаштиради.
Меҳнатнинг эстетик жиҳатидан тўлақонли бўлиши, биринчи навбатда объектив омилларда, қолаверса ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг умумий ва эстетик маданияти даражасига боғлиқдир. Ишлаб чиқариш муҳитининг эстетик жиҳатларини вужудга келтириш, унга «Маънавий қадрият» мақомини бериш дизайн (саноат эстетикаси) га оид расм, чизмалар, моделлар, безаклар воситасида ҳам амалга оширилади. Дизайн- бадиий техник фаолият турини яратишдир. Инсон бадиий техник фаолиятининг хусусияти ва қонуниятларини очиб бериш техника эстетикаси бўлмиш дизайннинг вазифасидир.
Ҳар бир техника ўзининг эстетик жиҳатидан гўзаллиги билан кишиларда кўтаринки кайфиятни вужудга келтиради. Айни пайтда техника эстетикаси ҳам мавжуд бўлиб, у асосан санъатнинг ўзаро ишлаб чиқариш жараёнига иштирокида, яъни улар ўртасидаги умумийлик ва фарқлар, техниканинг эстетик жиҳозланиши ва эстетик қиймати каби муаммолар таҳлили билан эстетик фаолиятга амал қилади.
Саноат эстетикасида мухандислик, илмий ва бадиий фаолият биргаликда намоён бўлади. Саноат эстетикаси моддий ишлаб чиқариш муҳитини эстетик қайта қуришга, уни инсоннинг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келтиришга хизмат қилади.
Саноат кенг истеъмол маҳсулотларидан тортиб, нодир дастгоҳлар ва асбобларни лойиҳалаш ва яратиш ишида турли-туман касб эгалари, муҳандислар, бошқарувчилар, руҳиятшунослар, жамиятшунослар қатнашадилар Бу эрда дизайнчи-мусаввирга эстетик қийматга эга бўлган маҳсулотлар ва меҳнат қуролларини яратиш бурчи юклангандир. Ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни уйғунлаштириб туриш дизайнчининг энг муҳим вазифасидир. Дизайнчи биринчи навбатда ишлаб чиқариш соҳасида имкон қадар истеъмолчи манфаатлари томонида туради. Иккинчидан у истеъмолчи эҳтиёжларини фаол шакллантириб ва уйғунлаштириб боради. Бу эрда дизайнчининг маданияти, эстетик дидининг табиати ва мазмуни ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling