Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat
Эстетик тарбиянинг асосий воситалари
Download 36.41 Kb.
|
Эстетиканинг замонавий муаммолари
Эстетик тарбиянинг асосий воситалари. Санъат - эстетик тарбиянинг муҳим воситаси. Маълумки, ҳиссиётлар, туйғулар, кечинмалар инсоннинг тириклигидан далолат беради. Чунончи, ижобий фазилатлар, бадиий-эстетик идеаллар инсон ҳаётининг мазмунига кўрк бағишлайди. Тарбияда айниқса, эстетик тарбияда ҳаётнинг мазмуни ва мақсади муҳим аҳамият касб этади. Гоҳида мақсад мавҳум тушунчага айланиб шахснинг табиатига мутлақо зид бўлган ҳолатларни келтириб чиқаради. Пировардида инсон бундай мақсадларнинг таъсиридан зарар кўради. Санъат шу маънода замонавий инсонни эстетик жиҳатдан тарбиялашдаги асосий воситаки, у инсоннинг эстетик туйғуларини мақсадли, ижобий томонга йўналтиради, унинг келажакда буюк ишларни амалга оширишига кўмак беради.
Шахснинг эстетик тарбиясини санъат воситасида амалга оширишнинг афзал томонини икки хусусият билан ифодалаш мумкин. Биринчидан, санъат ижтимоий англашнинг бошқа шаклларига қараганда инсонга бирмунча яқинроқ ҳамда тезроқ таъсир кўрсата олиш имконига эга. Иккинчидан, санъат инсонни эстетик жиҳатдан камолотга етказиш жараёнига муайян мафкуравий мазмун бағишлаши билан бирга инсон маънавий қадриятларини рўёбга чиқаришда яқиндан ёрдам кўрсатади. Санъат ўзининг эстетик бисотини тўлалигича намоён қилиши учун ҳам тарбия жараёни билан чамбарчас боғланади. Чунончи, инсон тафаккурини гўзаллаштириш эстетиканинг тадқиқот обьекти ҳисобланса, эстетик тарбиянинг предмети эса маънавий дунёни инсон томонидан эстетик англаш билан белгиланади. Санъатнинг инсон эстетик тафаккурини юксалтиришдаги аҳамияти яна шу билан изоҳланадики, санъат аввало; воқеликни бадиий қиёфалар ёрдамида акс эттиради, ўзида моддийлик ва маънавийликнинг эстетик мазмунини намоён қилади, ижтимоий ҳаётга янгича кўрк бағишлайди, уларни қайтадан ташкил этади ва ўзгартиради. Ана шунга кўра, инсоннинг билимлилик томони санъатнинг кўринишларини намоён эттириш ҳолатларини амалга оширади. Мазкур холатлар натижасида эстетик тарбиявийлик ҳусусияти ўз ифодасини топади. Электрон ахборот воситалар - эстетик тарбиянинг замонавий воситаси. Ҳозирги кунда эстетик тарбиянинг шундай воситалари мавжудки, унинг маънавий жараёнларга кўрсатаётган глобал таъсирига бефарқ бўлиш асло мумкин эмас. Ана шундай таъсирлардан бири - бу электрон ахборот воситалардир. Электрон ахборот воситаларининг муҳим эстетик тарбия воситаси сифатида қатор хусусиятларга эга. Булар: нархининг арзонлиги; асосий маҳсулот – билим, ахборот, мода ва имидж; янги иқтисодиёт - у ахборотга эга бўлишни хохлайдиган одамларга имтиёз беради; чинакам глобал характерга эга эканлиги. Меҳнат эстетик тарбиянинг асосий воситаси. Меҳнат ҳам моддий, ҳамда маънавий гўзалликлар яратиш билан эстетик тарбиянинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий–фойдали меҳнатнинг бадиийлик билан алоқаси таъсирида вужудга келади. Мазкур муносабат пировардида меҳнат воситаларининг инсонга келтирадиган зарарини камайтиради. қолаверса, меҳнатга ижодий ёндашув жамият маънавий қиёфасини белгиловчи омил ҳисобланади. Маълумки, Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси–ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Ушбу жараёнда энг муҳим ва долзарб вазифа инсонларда меҳнатга бўлган янгича эстетик муносабатни шакллантиришдан иборат. Ташаббускорлик ва тадбиркорликни рағбатлантириш, одамларда мулкка эгалик хиссиётини тарбиялаш ўз навбатида меҳнатга бўлган эстетик муносабат орқали рўёбга чиқади. Оммавий ахборот воситалари эстетик тарбиянинг таъсирчан воситаси. Бу восита инсонга яқиндан таъсир қилувчи қудратли ва фаол кучдир. Айниқса, телевидение шахс ҳамда оммани эстетик дунёқарашини шакллантиришда, уларни нафосатли жиҳатдан тарбиялашда юксак аҳамият касб этади. Ранг–баранг мавзулардаги кўрсатувлар бадиий ва ҳужжатли филмлар, ижтимоий–маънавий мазмундаги рекламалар, телемарафонлар нафосатли тарбияни мақсадли йўналтиришда, инсонлар тафаккурида гўзалликка бўлган янгича муносабатни шакллантиришда салмоқли аҳамият касб этади. Спорт – эстетик тарбиянинг замонавий воситаси. Спорт эстетик тарбия воситаси сифатида замонавий инсонни камол топтиришда алоҳида эътиборга эга. Ҳозирда спортни ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад авлодни жисмонан бақувват, соғлом, ватаннинг жасур ҳимоячиси қилиб тарбиялашдир. Спорт ва спорт мусобақалари моҳиятан инсон нафосатли дунёқарашини, тафаккурини соғломлаштиришга қаратилган. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling