Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat
Оламни эстетик англашда технологияларнинг роли
Download 36.41 Kb.
|
Эстетиканинг замонавий муаммолари
Оламни эстетик англашда технологияларнинг роли. Ҳозирги замон цивилизацияси саноат ва техника тараққиёти билан боғлиқдир. Уни индустриал цивилизация ёки техноген жамияти деб аталмоқда . Технология - техника билан узвий боғлиқдир. «Технология» юнонча сўз бўлиб, претметларга таъсир этиш ишлов бериш, тайёрлаш, ўзгартириш методлари мажмуи деган маънони билдиради. Агар техника инсоннинг объектга нима воситасида таъсир кўрсатишини англатса, технология инсоннинг объектга қандай таъсир кўрсатишини англатади. Освальд Шпенглер XX асрнинг 30- йилларида «Инсон ва техника » асарида инсон оламнинг ҳукмдори эди, у машинанинг қули бўлиб қолди, деб ёзган эди. Техника инсон борлиғининг барча соҳаларига: иқтисод, сиёсат ва мафкурага кириб келди.«Инсон ва машина » муносабатлари янгича мазмун касб этяпти. Асримиз бошида ижтимоий-техника тараққиётининг ибтидосидаёқ олимлар, ёзувчилар техника ва технология унинг табиатга инсон ҳаётига таъсири масаларига ўз муносабатларини билдиришган. Бу хусусда ноосфера таълимотининг асосчиларидан бўлган академик Вернадский “Сайёрамиз юзибиосфера инсон томонидан онгли ва асосан онгсиз равишда кимёвий ўзгаришларга дучор этилмоқда. Инсон қуруқликнинг физикавий ва кимёвий ҳаво қобиғини, унинг барча табиий сувларини ўзгартирмоқда.. Ҳозир биз биосферадаги янги геологик эволюцион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз. Биз ноосферага кириб боряпмиз”6 деб таъкидлайди. Ноосферанинг атрофмуҳит, табиатга таъсири ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермаслигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Атом бомбасининг яратилиши, баллистик ракеталарнинг ҳаво қатламини тешиб ўтавериши натижасида азон қатламининг кенгайиб бораётганлиги, кимёвий завод-фабрикаларнинг кўпайиши натижасида атмосферанинг заҳарланиши наботот, ҳайвонот дунёсигина эмас инсониятга салбий таъсири каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ҳозирги глобаллашув шароитида юқори технологиялар, янги ахборотлар асри сифатида намоён бўлмоқда. Оламни эстетик англашда технологияларнинг роли ортиб кишилар онги мана шу тезкорликка мослашиши лозимлигини тақозо этмоқда.
Юқорида таъкидлаб ўтилаганидек, инсон тафаккури ноосферанинг турли-туман йўналишларини вужудга келтирмоқда. Нанотехнологиялар бугун ҳаётимизга кириб келмоқда. Табиат ва нанотехнологиянинг ўзаро муносабати мураккаб бўлиб ва кўп маъноли хусусиятларга эга. Унинг ўзига хослиги шунда кўринадики, нанотехнологиянинг баъзи бир объектлари табиат объектларидан фарқ қилади. Табиатда мавжуд бўлмаган наномаҳсулотлар сунъий дунёни пайдо қилиб табиатга нисбатан муносабатни қийинлаштиради. Шу билан биргаликда нанотехнология нафақат сунъий дунёни яратади, балки табиат билан янги муносабатларни ўрнатади. Бу муаммолар бугун инсоният олдида турли туман ҳал этилмаган масалаларни ҳам қўймоқда. Техника инсонийлашуви, инсон маънавияти. билан уйғунлашуви, инсон манфаатлари ҳар бир инсоннинг онги ва фаолиятига сингиши лозим. Негаки улар инсон маънавий олами, эстетик онги ва диди, эстетик эҳтиёжларига ҳам таъсир кўрсатади. Шундай экан оламни эстетик англашда технологияларнинг роли муҳимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Буни компютер технологиялари, интернетнинг фарзандларимизга таъсири орқали кўришимиз мумкин. ЭАВ ва коммуникация технологияларидан маълумотлар оқими манфаатдорлик нуқтаи назаридан етказилиши,и атайлаб қарама-қарши характердаги маълумотларни кетма-кет бериш орқали охироқибатда ёшларнинг идрокини сусайиштиришга олиб келади. Интернет ва унинг шакллари бўлган - интернет-телевидение, интернег-радио, электрон почта, онлайн-видео, ижтимоий тармоклар каби кўплаб ахборот тарқатиш технологиялари имкониятларидан ёшларнинг маънавияти ва билим даражасини оширишда максадли ва окилона фойдаланиш зарур. Шу ўринда рекламаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Рекламанинг эстетик жиҳатлари ва ғайриэстетик ҳолатлар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Айрим фирма ва компаниялар ўзларининг сифатсиз айни пайтда зарарли маҳсулотларини реклама қилишда усталик билан фойдаланмоқда. Бундай рекламаларни кўрган ёшлар мақталган “ўша” нарсаларни татиб кўришни хохлайди. Бу реклама беозор кўрингани билан маълум мамлакат турмуш тарзини ҳам ёшларга етказаётгани, уларда қизиқиш уйғотаётганини унутмаслик лозим. Шундай экан, ижтимоий воқеликдаги ҳодиса ҳамда жараёнларга ёшларда онгли муносабатни шакллантириш, уларнинг эркинлик ҳақидаги тасаввурлари, ижтимоий масъулиятга муносабатларини тарихийлик ва замонавийлик ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида қуйидагиларни ёшлар турмуш тарзига сингдириб бориш зарур: -жамиятнинг ҳар бир фукаросини глобал жараёнларни мулоҳазакорлик билан таҳлил килишга ўргатиш, уларнинг ахлокий масъулиятни чукур хис килишига эришиш; -шахс эркинлиги оила, махалла, давлат ва жамиятни ўзаро уйғунлигида рўёбга чиқгани, хориждан экспорт қилинаётган, разолат ва тубанликка етакловчи "оммавий маданият" миллат ахлоқи, урф-одати, дину-диёнати, имон-эътиқодига мутлақо ёт эканлигини, улар руҳиятига мунтазам сингдириб бориш; -шарқ кишисига хос фазилатларни юксалтириш асосида ҳар бир шахснинг эркинлик ва масъулиятни чуқур англашга сафарбар этиш ўз амалий фаолиятида демократик қадриятларга таяниш кўникмасини ҳосил қилиш; -айни пайтда эркинликни том маънода моҳиятан англашда унинг ғарбона (Европача) тамойилларига кўр-кўрона асосланишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эги Чунки бундай тақлид юқорида таъкидлаганимиздек, кутилмаган оқибатларга, хусусан эркинлик ниқобига ўранган масъулиятсизликка, демократия ниқобига ўранган парокандаликка, бошбошдоқликка олиб келиши мумкин. Нима бўлганда хам глобаллашув жараёни ижобий таъсирини эътироф этган холда ўтмиш қадриятларимиз билан замонавий тамаддун ўзгаришларни мунтазам ўрганиб бориш миллий қиёфасизлик, дидисизлик, ахлоқсизлик, масъулиятсизлик каби салбий ҳолатларга замин яратувчи глобал таъсирлардан ёшларни имкон даражада асраш, бугунги кундаги энг муҳим вазифадир. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling