Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти
Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти.
Режа:
1. Этика фанининг моҳияти, предмети ва вазифалари.
2. Ахлоқнинг инсон ва жамият ҳаётида бажарадиган вазифалари.
3. Этиканинг асосий категориялари: муҳаббат ва нафрат, эзгулик ва ёвузлик, адолат, бурч, шафқат, виждон, қадр-қиммат, бахт-саодат, ор-номус.
4. Этиканинг асосий тамойиллари: инсонпарварлик, меҳнацеварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, байналмилаллик, эркпарварлик, фидоийлик, зиёлилик, тинчликпарварлик.
5. Этиканинг асосий мезонлари: хушмуомалалик, ростгўйлик, фахр ва ифтихор, олийҳимматлик, самимийлик, садоқат, шарм-ҳаё, ҳалоллик, камтарлик.
Этика (Ахлоқшунослик) фалсафий фан
У фалсафий фикр тараққиёт жараёнида шаклланиб эрамиздан авв. IV асрда қадимги Юнонистонда алохида илм соҳаси сифатида ундан ажралиб чиқади.
Бу даврда Юнонистонда жамиятни идора қилиш, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ўз ечимини талаб қилувчи долзарб масалалар тарзида кун тартибига қўйила бошлади.
Арасту шу муносабат билан “Никомах этикаси”, Евдомив этикаси”, “Катта этика” каби асарларини ёзадики, унда ахлоқшуносликнинг предмети, вазифалари кўрсатиб берилади ҳамда ахлоқий мезоний тушунчаларнинг тавсифи берилади.
Арасту ахлоқшунослик(этика)ни фалсафанинг амалий турига киритади. Файласуфнинг ушбу қараши то ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Этика
Ахлоқни жамият ва шахс маънавий ҳаёти тизимининг асосий унсури сифатида олиб қарайди
Шунга кўра унинг тадқиқот доираси ҳисобланади.
Ахлоқ маънавиятнинг барча унсурларини ўзида мужассамлаштирувчи тизим ташкил этувчи ижтимоий ҳодиса (феномен) тарзида олиб қаралади.
Инсон ахлоқий меъёр, талабларини билимлар даражасида ўзлаштириб билиб олгандагина уларни ўз фаолиятининг мезоний ўлчовлари сифатида қабул қилади.
Ахлоқ кенг қамровли фалсафий тушунча бўлиб, у тор маънода қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |