Хулқ - кишининг шахс сифатидаги бошқалар билан бўлган муносабати, хатти-ҳаракати бўлиб, бу унинг оила, махалла-куй ва мехнат жамоасида намоён бўлади.
Одоб кишининг индивид сифатида миллий урф-одатлар доирасидаги ахлоқий меъёрларга амал қилиши билан боғлиқ ҳаётий ҳаракатидир. Масалан, саломлашиш, хушмуомалалик, ростгўйлик ва б.
Одоб ва хулқ ахлоқий талаб, норма ва тамойилларга риоя қилишнинг бошланғич босқичи бўлиб, бу ҳам ижтимоий фикр мезони билан ўлчанмайди. Лекин кишининг одоб ва хулқи унинг маънавиятининг муҳим жихати ҳисобланади.
Ахлоқий норма, талаб ва қоидалар жамият ва шахс муносабатларни уйғунлаштирувчи муҳим омилдир.
Ахлоқ кенг маънода ижтимоий онгнинг ўзига хос шакли бўлиб, у ижтимоий ва индувидуал дунёқараш шакли сифатида жамият ва шахс маънавий ҳаёти тизимининг таркибий қисми сифатида амал қилади.
Ахлоқ маънавият тизимида тартибга солувчи, билиш ва тарбиявий вазифа (функция)ларни бажаради.
Ахлоқшунослик қадимдан эстетика билан ўзаро боғлиқ тарзда шаклланиб, ривожланиб келган.
Ахлоқшуноликнинг диншунослик билан узвий алоқаси шундаки, ҳар иккала фан вазифалари инсонларни эзгуликка йўналтирувчи, ахлоқий норма, қоида, тамойилларни уларнинг ҳаёти, фаолиятининг мақсад, моҳиятига айлантиришга қаратилгандир.
Ахлоқ
Ахлоқшуносликнинг диншунослик билан узвий алоқаси шундаки, ҳар иккала фан вазифалари инсонларни эзгуликка йўналтирувчи, ахлоқий норма, қоида, тамойиларни уларнинг ҳаёти, фаолиятининг мақсад, моҳиятига айлантиришга қаратилгандир.
Ахлоқшунослик ўзининг амалий-тарбиявий, тартибга солувчилик вазифаларини хуқуқий қонун қоидалар орқали амалга оширадики, бу унинг хуқуқшунослик фани билан алоқада бўлишлигини тақозо этади.
Ахлоқшунослик қадимдан эстетика билан ўзаро боғлиқ тарзда шаклланиб, ривожланиб келган.
Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари
Илк ахлоқий қарашлар бундан уч ярим минг йиллар илгари юзага келган бўлиб, то бугунги кунга қадар унинг назарий – фалсафий таълимот сифатида шаклланиши қуйидаги давр босқичларида кечади:
Do'stlaringiz bilan baham: |