Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти
Қадимги давр ахлоқий тафаккури
Download 115.32 Kb.
|
11-Мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарқ – Шумер, Бобил, Мисрда шакллана бошлаган.
- Суқрот
Қадимги давр ахлоқий тафаккури;
Ўрта асрлар, уйғониш даври ахлоқий таълимотлари тараққиёти Янги давр (ХVII-ХVIIIасрлар) ахлоқий таълимотлари. Ҳозирги давр (ХIХ-ХХ асрлар) ахлоқий фикр тараққиёти. Дастлабки ахлоқий қарашлар Назарий–фалсафий йўналишда қадимги Шарқ – Шумер, Бобил, Мисрда шакллана бошлаган. Бундан ушбу минтақалардан топилган мих хатлар билан гилтахталарда ёзиб қолдирилган маталлар, мақоллар шаклидаги ёдгорликлар гувоҳлик беради. Қадимги Миср ва Бобилда ахлоққа доир қарашлар эпос, халқ достонлари, пандномаларда баён этилганки, уларнинг айримлари бизгача етиб келган (“Пхотатеп ўгитлари”) , “Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётнинг мазмуни ҳақида сухбати”, “Гильгамиш” эпоси”, “Арфиси қўшиғи” каби битикларда “бахт”, “бурч”, “адолат”, “ҳаётнинг мазмуни” каби ахлоқий мезоний тушунчалар тавсифланади, ахлоқий меъёрлар хусусида фикр юритилади. Хитойдаги ахлоқий тафаккур даочилик ва конфуцийлик таълимотлари негизида шаклланади. Даочиликнинг асосчиси Лао-цзи (милоддан аввал. VI-V асрлар) бўлиб, унинг фалсафий-ахлоқий қарашлари “дао де цзин” номли асарида баён этилган. унинг фикрича, борлиқда “дао” деб аталадиган, унинг уйғунлигини таъминлаб турадиган объектив қонуният амал қилади. Конфуцийлик ахлоқий -сиёсий таъминот бўлиб, унинг асосчиси Кун-цзи (Конфуций, милоддан аввал. 551-479) дир. Унинг ахлоқий қарашлари “Сухбатлар ва мулохазалар” (“Лунь юй) китобида афоризм, хикматлар шаклида баён этилган Қадимги давр ахлоқий тафаккури тизимлашган илмий-фалсафий билим соҳаси сифатида Юнонистонда шаклланади. Бунга Суқрот, Афлотун, Арасту, Демокрит каби мутафаккирлар катта ҳисса қўшадилар. Суқрот (эрам.аавал. 469-399) фалсафанинг марказида ахлоқ масалалари туради ва бу масалаларнинг қандай тарзда хал қилиниши жамият ҳаёти равнақини белгилайди деб ҳисоблайди. Афлотун (эрамиздан аввалги 347) нинг ахлоқий қарашларининг фалсафий асоси ғоялари ва жон (рух) тўғрисидаги таълимот ташкил этади. Унинг фикрича, бу оламдаги барча нарса ҳодисалар, ғоялар дунёсининг соясидир. Арасту (эрамиздан аввалги 384-322) биринчилардан бўлиб, ахлоқшуносликни мустақил фан сифатида фалсафадан ажратиб, унинг предмети, вазифаларини белгилаб берган мутафаккирдир. Бу даврда ахлоқшунослик машшоиййунлик (арастучилик) ва тасаввуф фалсафий-диний таълимотлари ривожланадилар. Беруний, Фаробий, ибн Сино, Ибн Рушдлар, Арасту таълимотини ривожлантирган ва ахлоқшунослик масалаларини ана шу йўналишда талқин қилган мутафаккирлардир. Download 115.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling