Эҳтимолларни ҳисоблашнинг классик усули


Беш кишилик ўриндиқга тасодифий равишда 5 киши жойлашади. Керакли уч кишининг ёнма-ён ўтириш эҳтимолини топинг.(ж. 0,2) 1.30


Download 417 Kb.
bet8/11
Sana23.03.2023
Hajmi417 Kb.
#1289529
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мустақил иши

1.29. Беш кишилик ўриндиқга тасодифий равишда 5 киши жойлашади. Керакли уч кишининг ёнма-ён ўтириш эҳтимолини топинг.(ж. 0,2)
1.30. Қутида 1, 2, 3, 4, 5, 6 рақамлари билан номерланган олтита карточка бор. Таваккалига биттадан ҳамма карточкалар олинади ва кетма-кет(чапдан ўнгга) терилади. Ҳосил бўлган соннинг охирги рақами 3 га каррали бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 1/3)
1.31. Ўнта бир хил карточкага 0 дан 9 гача рақамлар ёзилган. Бу карточкалар ёрдамида таваккалига тузилган уч хонали соннинг 36 га бўлиниш эҳтимолини топинг.(ж. 1/36)
1.32. Таваккалига олинган телефон номерининг охириги 6 та рақами олинган. Барча рақамларнинг турлича бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 0,1512)
1.33. Ўнлик ёзувида 0 қатнашмаган уч хонали сон таваккалига танланган. Бу соннинг рақамлари кетма-кет ўсиб бориш тартибида бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 7/729)
1.34. 7 та ўриндиқли қаторга 4 та қиз ва 3 та ўғил ўтиради. Уч ўғилнинг ёнма-ён ўтириш эҳтимолини топинг.(ж. 4/35)
1.35. Тангани 10 марта ташланганида 5 марта гербли томон ва 5 та рақамли томон тушган. Гербли томонларнинг ҳаммаси дастлабки 5 марта ташланганда тушганлиги эҳтимоллигини топинг.(ж. 1/252)
1.36. Олтита бир хил карточкаларнинг ҳар бирига қуйидаги ҳарфлардан бири ёзилган: а, б, с, м, р, о. карточкалар яхшилаб аралаштирилгач, кетма-кет битталаб барча карточкалар олинади ва олиниш тартиби бўйича қатор қилиб териб қўйилса улар орасида «ромб» сўзининг ҳосил бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 1/180)
1.37. Саккизта ҳар хил китоб битта токчага таваккалига териб қўйилганда, иккита маълум китоб ёнма-ён туриб қолиши эҳтимоллигини топинг.(ж. 3/14)
1.38. Таваккалига нол рақами қатнашмаган телефон номерининг охирги 5 та рақами олинган. Уларда а) барча рақамларнинг турлича бўлиши; б) барча рақамлар тоқ бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. а) 1680/6561 б) 3125/59049)
1.39. 1, 2, 3, 4, 5, 6 рақамлари ёзилган олтита карточкадан тасодифий равишда уч хонали сон тузилди. Бу сон тоқ бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 0,5)
1.40. Берилган 1, 2, 3, 4, 5 рақамларидан фойдаланиб тўрт хонали сон тузилди. Тузилган сон рақамлари кетма-кет ўсиб бориш тартибида бўлиш эҳтимолини топинг.(ж. 0,0032)

Download 417 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling