Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Ўзбекларнинг миллат сифатида шаклланишининг ижтимоий-тарихий ва психологик илдизлари
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
2.4. Ўзбекларнинг миллат сифатида шаклланишининг ижтимоий-тарихий ва психологик илдизлари
Ўзбеклар дунёда мавжуд бўлган миллатларнинг ичида ўзига хос бўлган урф-одатлари, анъанлари, расум-русумлари, одатлари, қолаверса, ўз минталететига эга бўлган миллатдир. Ушбу миллат вакиллари узоқ вақтлар давомида икки дарё оралиғида яшаб келган уруғ-қабилалар, элатлар ва халқларнинг ворислари сифатида ижтимоий эҳтиёжлар туфайли аста-секинлик билан шаклланиб келганлар. Ушбу миллат асрлар мобайнида миллат бўлиб, шаклланиш жараёнида кўплаб қийинчиликларни босиб ўтганлар. Ўзбеклар миллат сифатида шаклланиш жараёнида ушбу минтақада яшаб келаётган халқар ва элатлар билан, уруғдош қабилалар билан ўз муносабатларини яхшилаб борганлар. Неолит даврига доир Калтаминор, Чинкелди топилмалари, Марказий Фарғона, Устюрт ва бошқа жойлардан топилган ёдгорликлар турли қабилалар бир-бирларига таъсир ўтказиб келганидан далолат беради. Бу ердаги қабилалар, элатлар Олтой, Урал, Каспий бўйи ва Ўртаер денгизи ҳавзаларида яшаган қабилалар билан алоқада бўлганлар. Антрополог олимларнинг фикрича, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий томондан – Европоид, жанубдан жанубий Европоид типдаги одамлар келиб, улар аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил эта бошлаганлар. Бинобарин, ўзбекларнинг элат, миллат бўлиб шаклланишида европоид типдаги одамлар ва қабиллаларнинг ҳам ўрни катта бўлган. Марказий Осиё минтақаси иқлимининг қулайлиги, қулай географик ҳудудида жойлашган, дехқончилик ва чорвачиликнинг ривожи учун қулай имкониятларининг мавжудлиги минтақа моддий ишлаб чиқаришнинг ривож-ланишига, аҳолининг ўсишига катта таъсир кўрсатган. Жамият тараққиё-тининг илгарилаб бориши жараёнида турли хил элатларнинг ўзаро бирикиб кетишлари оқибатида янги элатлар, кишиларнинг тарихий бирликлари пайдо бўла бошлаган. Эрадан аввалги биринчи минг йилликлар ўрталарига келиб аралаш-қуралаш қабилалардан иборат типлар пайдо бўлгани археологик топилма-лардан маълум. Умуман, дунёда фақат ўзининг тор қобиғида шаклланган миллат йўқ, Марказий Осиё халқлари ҳам бундан мустасно эмас. Шарқда ва ғарб мамлакатлари олимлари томонидан яратилган манбаларга таяниб, қадимги даврларданоқ бу ердарда давлатлар пайдо бўлган, дейиш мумкин. Уруғ-қабилалар, элатлар ўртасида иқтисодий, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг ривожланиши ҳамда давлатларнинг пайдо бўлиши натижасида ёзма нутққа кучли эҳтиёж пайдо бўлган. Мана шу эҳтиёж туфайли бундан минг йиллар илгари минтақамизда орамий ёзувлар деб аталган ёзувлар пайдо бўлган ва у минтақамизда катта маънавий-маърифий инқилобга сабаб бўлган. Бу ҳол қабилалар, қабила иттифоқлари ва элатларнинг бирлашуви жараёнини янада тезлаштирди. Уруғ-қабилаларнинг ё ихтиёрий, ёки мажбурий (урушлар орқали) бирлашиб, элатларнинг вужудга келиши уларнинг маънавий-руҳий жиҳатидан ҳам якдил бўлишларини тақазо этди. Ана шу эҳтиёжлар ва буни қондиришдан манфаатдорлик кўпхудоликка асосланган турмуш тарзидан яккаю ягона худо борлигига сиғинишга асосланган янгича маданий ҳаётга ўтишни зарурат этиб қўйди. Асрлар давомида халқ оғзаки ижодининг маҳсули бўлган кўп худоларга (гимн, дуо)ларни тўплаш ва уларга ижодий ёндашиш туфайли эрамиздан олдинги тахминан 6-7 асрларда Зардушт томонидан «Ҳаёт йўриқномаси» - деб аталган “Авесто” китоби яратилди. Ўша давр салтанати эгаларининг қуллаб-қувватлаши натижасида кўп худоларга сиғиниш ва оташпарастлик динлари ўрнига турли қабилалар ва элатларни бирлаштира оладиган ва ягона худо – Ахурамазда борлиги, у шу оламни яратгани ва одамларни тўғри йўлдан боришликлари учун ваҳий жўнатгани ҳақидаги ғоялар диний мафкура орқали ва албатта давлат таъсирида бирлашган элатлар маслагига айлантирилди. “Авесто”нинг юзага келиши якка худоликка асослан-ган яхудолик ва худочиликка (вахдоният)га асосланган бўлса, кейинчалик бошқа динлардан мукаммалроқ бўлган Ислом дини вужудга келди. Якка худочиликка асосланган динлар катта-катта ҳудудларда яшайдиган, турли-туман тилда гаплашадиган, тафаккур ва турмуш тарзи хилма-хил бўлган элатлар ва халқларнинг ғоявий жиҳатдан бирлашишини тезлаштирди. Иқтисодий, сиёсий ва маънавий эҳтиёжлар туфайли ўз-ўзидан шаклланган жаҳон динлари элатлар ва халқларнинг ягона бир ҳудудда миллат бўлиб яшашлари учун қулай маънавий-руҳий муҳитни вужудга келтира бошлади. Тарихчи олимлар ўзбек миллатини билдирувчи ўзбек деган сўз Х- асрларда ишлатилганлигини айтиб келишмоқда. Кўплаб олимлар сингари венгер олими Х.Вамбери ҳам ушбу миллат тарихини, унинг келиб чиқишини ўрганган олим сифатида, ўзбек миллатини англатувчи «Ўзбек» деган сўз анча кейин туркийлашган ва венгерлар Европага келмасдан олдинроқ ҳам ишлатилган, деган фикрни илгари суради.“ Ўзбек “ атамаси XI – XII асрларда шахс ва қабила номи сифатида маълум бўлиб, буни шу давр манбаъларида учратиш мумкин. Кўплаб тарихчи олимлар, шу жумладан ўзбек тарихчиси Б.Ахмедов ушбу миллий тарихни ўрганар экан, ўша миллат номи билан аталувчи халқ хозирги Ўзбекистоннинг жойлашган жойидан шимолда яшаганликлари ва турли номлар билан аталган турк-мўғил қабилаларининг умумий «Ўзбек» деган ном билан аталгани ҳақида маьлумот беради. Биз халқимиз, миллатимиз тарихини ўрганар эканмиз, кўплаб тарихий манбаларда даштликлардан иборат бўлган шарқий ерларни ўзбек мамлакати деб аталиб келганлигини кўрсак бўлади. Ушбу ҳудудларда ўз давлатини ташкил этиб, уларни бошқариб келган кўплаб хонларни ўзбеклар яшайдиган жойларни ҳукумронлари - деб атаб келганлар. Марказий Осиёда яшаб келаётган миллатларнинг, шу жумладан, ўзбек миллатининг келиб чиқишини ўрганиб келган тарихчи олим Б.Ахмедов қипчоқ даштларида яшаб келган ўзбекларни , ўз турмуш тарзлари билан бир-бирларига яқин бўлган уч тоифада ўрганган. Биринчи тоифага, чорвачилик билан шуғилланиб кўчиб юрган ўзбеклар, яъни Шайбонийлар, иккинчи ва учинчи тоифага тегишли қипчоқ дашти ўзбекларини қозоқлар ва манғитлар деб ҳисоблайди. Шайбонийлар ҳукумронлик қилган ерлар катта ҳудудларни ўз ичига олган. Ўзбек миллатига хос бўлган кишилар ҳақида гапирилар экан, уларни мустақил фикрлай оладиган, ўз қадрини биладиган олимлар, деб ҳисобла-ганлар. Турли қабилалардан бўлгани ҳолда жангларда қаҳрамонлик кўрсатган-ларни ҳам “Асл бек”, яъни Ўзбек деб аташ расм бўлган. Араблар бу ерларни босиб олгач, Исломга кирган турк қабилалари ҳам шу ном билан аталган. Айниқса, Шайбонийхон юришларида Ўзбек номи машҳур бўлган. Аста-секин бу ном этник маънони англата бошлади. Демак, ўзбек миллатининг шаклланиши узоқ тарихга эга, унинг илдиз-лари қадим-қадимларга бориб тақалади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида тарихан яшаган барча уруғлар, қабилалар, халқлар ўзбек миллатининг аждодлари ҳисобланади, уларнинг тили, маданиятига доир ҳамма сифатлар ўзбек миллати табиати(менталитет)да у ёки бу тарзда гавдаланади. Миллат кишилар тарихий бирлиги шаклларидан биридир, бугунги кунда миллатлар, элатлар ва шу сингари кишилар тарихий бирлигини ўрганиш билиш шуғулланувчи олимлар ва махсус фанлар мавжуддир. Миллий этник бирлик сифатида ўзига хос бўлган, уларни бошқа миллатлардан фарқлантириб турадиган белгиларга эга бўлиши керак. Ҳар бир миллатга хос бўлган белгилар асрлар мобайнида шаклланиб келган ва у ҳар бир авлод томонидан авайлаб-асралган ҳамда бойитиб келинган. Миллатларни миллат сифатида сақланиб қолишининг моддий ва маънавий заминлари мавжуддир, аммо моддий заминлар катта аҳамиятга эга бўлса-да, миллат тараққиёти учун зарурий шарт хисобланмайди. Миллатнинг доимийлигини, унинг миллат сифатида сақланиб қолишининг энг асосий омили унинг ички маънавий, маданий, руҳий салоҳиятидир. Ҳар бир миллатга хос бўлган характер ижтимоий-сиёсий тузумлар таъсирида аста-секин ўзгариб боради. Ҳар бир миллат ўзи яшаб келаётган давлатнинг ижтимоий манбаи ҳисобланади. Миллатнинг уюшганлиги, унинг тарқоқлиги ёки порокандалиги уларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Миллатнинг равнақи ва миллат сифатида сақланиб қолишида миллий характернинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Миллий характер айнан шу миллий феъл-атвордир. Ўзбеклар - миллат сифатида эндиликда ана шу белгиларининг барчасига эгадирлар. Шунининг учун ўзбек миллатининг равнақи бугунги ўзбек халқининг абадийлигини таьминлайди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling