«эволюцион таълимот» курсини ўҚитишнинг методологик масалалари
Download 2.86 Mb. Pdf ko'rish
|
evolyutsion-talimot-kursini-itishning-metodologik-masalalari
телеологик тушунчалардан бошқа нарса
эмас. Энди Дарвин мулоҳазасига кўра эволю- ция ни ҳаракатлантирувчи кучлар учлиги ус тида тўхтаб ўтайлик. Дарвин томонидан илгари сурилган учлик қуйидаги кўринишга эга. 1. Ўзгарувчанлик. 2. Ирсият. 3. Табиий танланиш. Ўзгарувчанлик масаласида Дарвиннинг ёндашуви Ламарк қарашларига умуман ўхшаш ҳар қандай вариация ирсийланади, деган хулосадан келиб чиқиб ёндашадиган бўлса, ҳар икки олим учун ҳам модификацион ва мутацион ўзгарувчанликлар ўртасида моҳият жиҳатдан фарқ йўқ. Шунга қарамай, Дарвин муҳит таъсирларига адекват, яъни айнан бир хил ўзгаришлар билан жавоб берадиган «аниқ» ўзгарувчанликни, шароитлари бир хил бўлган бир муҳитда яшовчи ҳайвон ва ўсимлик организмлари орасидан ўз тузилмаси билан бошқалардан кескин фарқланувчи индивид- лар вужудга келадиган «ноаниқ» ўзгарувчан- ликни фарқлади. Аммо Дарвин нуқтаи наза- рига кўра, ҳар икки ўзгарувчанлик эволюцион аҳамиятга эга. Ламаркдан фарқли ўлароқ, Дар вин турли белгилар муҳит таъсирига бир хилда ўзгаришлари шарт эмас, тасодифан турли йўналишларда ўзгаришлари мумкин, деб ҳисоблаган. Агар бу ўзгаришлар яшаш шароитига мос келмаса, организмлар нобуд бўлади. Шундай қилиб, эволюцион назария тарақ- қиётининг бошланғич босқичларида ламар- кизм ва дарвинизм бир-бирига қарама-қарши эмас, балки уларнинг баъзи фикрлари уйғун эди. Бу баҳслар кейинчалик ламаркизм ва дарвинизм намояндалари томонидан пайдо бўлди. Ўтган асрнинг биринчи чорагида эволю- цион назарияда юз берган тангликнинг бош сабаби генетика фанининг бир қатор асосчи- лари ўзлари очган янгиликларнинг эволюцион 6 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ / ФИЛОСОФСКИЕ АСПЕКТЫ КОНЦЕПЦИЙ ОБРАЗОВАНИЯ И ЭТИКИ ВОСПИТАНИЯ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling