Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик


ТЕСТ (ингл. test – синаш, текшириш, ўрганиш) 1


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/50
Sana30.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1416783
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
Avtoreferat Otabek Shukurov

ТЕСТ (ингл. test – синаш, текшириш, ўрганиш) 1 псхл. пед. Шахснинг 
(текширилувчининг) ақлий ривожи, қобилияти, малака ва кўникмалари, 
иродавий сифатлари, шунингдек, унинг бошқа руҳий хусусиятларини аниқлашда, 
текширишда қўлланадиган қисқа стандарт топшириқлар. 
2 Муайян ижтимоий тадқиқотлар учун фойдаланиладиган материал 
сифатида тарқатиладиган саволнома; сўроқ варақаси
46

Айни пайтда ўзлашманинг маъно миқдори янада кенгайди. Келтирилганларга 
қўшимча равишда шаклланиб етилган яна икки ҳосила маънони кўрсатиш 
мумкин: 
45
Қўзиев У. Ўзбек тилидаги изоҳли луғатларда ўзлашма сўзлар таҳлили. Монография. – Наманган, 2016. – Б. 92.
46
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилдли. IV жилд. – Тошкент: Ўзбекистон нашриѐти, 2020. – Б. 78-79.


25 
3 Организмга синов таъсири юзасидан бажариладиган тадқиқот, 
диагностика усули (тиббиѐт ва физиологияда). 
4 ЭҲМнинг тўғри ишлашини текширишга мўлжалланган, ечими маълум 
бўлган масала (компьютер техникасида). 
Янги ўзлашмаларни умумий изоҳли ѐки имло луғатларида акс эттириб 
бориш, Интернет ва ижтимоий тармоқ мунтазам фойдаланувчиларининг сўз 
ўзлаштириш суръатига қиѐс этилганда, сезиларли даражада ортда қолаѐтгани 
билан ҳам аҳамиятлидир. Бу ҳолат, бир томондан, глобаллашув шароитида 
лексиканинг тез ўзгарувчан ҳолати билан боғлиқдир. Масалан, ўзаро 
алоқадорликдаги лоукост, лоукостер терминлари авиация соҳасига тегишли 
бўлиб, луғатларда учрамаса-да, ижтимоий тармоқлар доирасида фаол 
ишлатилмоқда. Мазкур терминлар яқин йилларда ўзлашган бўлса-да, 
истеъмол доираси кенгайган. Луғатда янги ўзлашмани қуйидагича изоҳлаш 
мумкин: 
ЛОУКОСТЕР (ингл.low-cost carrier – кам харажатли ташувчи) Мижозларга 
паст нархли авиачипталар таклиф этувчи авиакомпания.  
Янги сўзлар неологизм босқичидан ўтиб, изоҳли луғатдан жой олгач 
қабул қилувчи тил қонуниятлари ҳукмида бўлади ва “худди ўз сўздек табиий 
ва аниқ бўлиши (барг), фонетик қайта шаклланиши (каравот), грамматик 
сингиши (банкдан), сўз ясаш тизимида фаол иштирок этиши (тракторчи), 
такрор-такрор қўлланиши туфайли унинг ѐт элементлиги сезилмай қолади”
47

Умумий типдаги изоҳли луғатга киритилиш эҳтиѐжи мавжуд ўзлашмалар 
миқдори талайгина. Улар қаторига смартфон, меценат, аккаунт, стартап, 
хаб, бренд кабиларни ҳам келтириш мумкин. 
Тўртинчи бобнинг учинчи бўлими “Ўзбек тилидаги янги ўзлашмаларнинг 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling