Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat Otabek Shukurov (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Янги давр ўзлашмаларида
ва трансформацияси” деб номланган учинчи бобининг биринчи бўлими
“Янги давр ўзлашмаларининг семантик тараққиѐти”га бағишланган. Н.Трифонова рус тилидаги иқтисодиѐт соҳасига оид инглизча ўзлашмаларнинг семантик хусусиятларини статистик жиҳатдан ўрганган. Олима аксарият ҳолларда манба тил сўзларидаги маъно ҳажмининг реципиент тилда ўзгаришсиз қолгани, торайгани, шунингдек, фақат муайян қисмининггина маъноси кенгайганини эътироф этади. Статистик маълумотларда манба тилдаги маъноларни сақлаб қолган ўзлашмалар 47 фоиз, маъноси кенгайган ўзлашмалар 46 фоиз, маъноси торайган ўзлашмалар эса 7 фоиз 37 ни ташкил этган. Ўзбек тилшунослигида Т.Раҳмоновнинг “Ҳозирги ўзбек тилидаги арабча ўзлашма сўзларнинг семантик тузилишидаги ўзгаришлар” номли диссертацияси арабизмларни алоҳида майдон сифатида ажратиш, уларнинг семантик тараққиѐтини аниқлаш мақсад қилингани 38 билан аҳамиятлидир. Ўзлашма сўзларнинг семантик тузилиши мураккаб бўлиб, улар кенгайиш, торайиш каби ҳодисалар негизида тараққий этади. Албатта, булар тилнинг стихияли ўзгаришларига асосланади ва луғавий маънонинг сифат ва миқдор жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шунга кўра ўзлашма сўзларнинг семантик тузилишидаги ўзгаришларни янгиланадиган изоҳли луғатларда мунтазам акс эттириб бориш учун эҳтиѐж мавжуд. Дрон сўзи ўзбек тилидаги мавжуд луғатларда учрамаса-да, халқ сўзлашув тилида фаоллашган ўзлашмалар қаторига киради. Лексема референтининг пайдо бўлиши ўзбек тилидан фойдаланувчилар учун ҳам, бошқа кўплаб тил эгалари учун ҳам узоқ даврларга бориб тақалмайди. Унинг манба тил луғатларида кўпроқ тўрт маъноси кўрсатилган: 1) бир маромдаги паст овоз, ғўнғиллаш; 2) ердан бошқариладиган, хусусан, нишонда турган объектни зарарсизлантириш ѐки кузатув жараѐни учун фойдаланиладиган учувчисиз учиш аппарати; 3) эркак ари; 4) текинхўр одам 39 . Тилимиздаги дрон сўзи орқали ҳосил қилинадиган тушунча лексеманинг иккинчи маъноси асосида шаклланган. Унинг юзага келишига омил бўлган референт сифатида “эркак ари” денотатининг асос қилиб олиниши мантиқан тўғри бўлади. Дрон 35 Зикриллаев Ғ. Руҳ ва тил. – Тошкент: Фан, 2018. – Б. 24. 36 Исакова Н. Мустақиллик йилларида ўзбек тилига кириб келган хорижий сўзларнинг таркибий-мазмуний таҳлили (“Халқ сўзи” газетаси материаллари асосида): Филол. фан. бўйича фалс. докт. (PhD) ... дисс. – Самарқанд, 2020. – Б. 75. 37 Трифонова Н.С. Модификация значений при заимствовании экономической лексики из английского языка в русский // Филологические науки. Вопросы теории и практики. – 2017. – №11-3 (77). – С. 168. 38 Раҳмонов Т. Ҳозирги ўзбек тилидаги арабча ўзлашма сўзлар семантик тузилишидаги ўзгаришлар: Филол. фан. номз. … дисс. – Наманган: 1994. – Б. 8. 39 https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/drone 20 лексемаси ўзлашар экан, унинг луғавий маъно миқдори жиҳатидан торайиши кўринса-да, сифат жиҳатидан кенгайгани сезилади. Лексеманинг манба тилдаги бошқа маъноларини ўзлаштиришга эса эҳтиѐж йўқ. Улар ўзбек тилининг луғат бойлигида ўзининг алоҳида шакл ва мазмунига эга. Ҳозирда ўзлашманинг нафақат мудофаа саноати, балки қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, темир йўл, маданият ва бошқа соҳалар доирасида ҳам ишлатилишини биргина маъно ҳажмининг сифат жиҳатидан кенгайиши талқинида қабул қилиш мумкин. Шунга кўра денотатни биргина соҳа билан чегаралаб қўйиш тўғри эмас. Ўзбек тили луғатларида лексема “вазифасига кўра турли соҳаларда фойдаланишга мўлжалланган, автоматик ѐки масофадан бошқариладиган кичик ҳажмдаги учувчисиз учиш аппарати” семемаси билан кўрсатилиши керак. Кейинги даврда пайдо бўлган ўзлашмалардаги семантик ўзгаришлар таҳлиллардаги кўплаб сўзлар мисолида аниқ кўринади. Хусусан, колумнист, саммит, хаки, тьютор кабиларнинг манба тилдаги маъноси торайган бўлса, хакер лексемасининг ифода семаси бўртган, луғатдаги ҳосила маъно сифатидаги иккинчи маъно бош маъно даражасида шаклланган. Диссертация учинчи бобининг иккинчи бўлими “Янги давр ўзлашмаларида Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling