Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Евроосиѐнинг географик олами ва “тараққиѐт ери” концепцияси


Download 110.28 Kb.
bet17/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Евроосиё

Евроосиѐнинг географик олами ва “тараққиѐт ери” концепцияси: Савицкий Евроосиѐ маконини “тараққиѐт ери” ѐки “такрорланмас географик муҳит” деб атади. У Евроосиѐда ички “ижтимоий-тарихий борлиқ”нинг хорижий “географик муҳитга” мослашуви, уларнинг бутунлиги бу маконда уйғунлик ва барқарорликка суянадиган “тараққиѐт ери” вужудга келтиришини таъкидлаган эди.
Евроосиѐчиларнинг Евроосиѐнинг географик дунѐси ва ҳудудига оид фикрлари ҳам ўзига хос эди. Эски Дунѐда иккита эмас, балки учта қитъа борлигини биринчи марта профессор В.И.Паманский 1892 йилда айтган ва унинг ҳудудларини тасвирлашга ҳаракат қилган. Лекин П.И.Савицкий ва унинг издошларигина учинчи қитъага ном бердилар. Улар “Евроосиѐ” деб ном қўйган бу қитъанинг чегаралари асосан Россия империяси ҳудудларига тўғри келади, деб тасдиқдилар. Шу муносабат билан Савицкий ѐзган эдики, “жаҳоннинг ўртасида жойлашган давлат” деб аталишга Хитойдан кўра Россия кўпроқ лойиқдир. Европада жойлашган Германияни “ўртадаги давлат” деб атайдилар, ҳолбуки Европанинг ўзи Евроосиѐнинг “ғарбий бурни”да жойлашган, у ҳолда Россия бутун сайѐрада марказий ўринни эгаллайди, деб аниқ-равшан айтиш мумкин. Россия – Европанинг бир қисми ҳам, Осиѐнинг давоми ҳам эмас. У Евроосиѐ деб аталган мустақил дунѐдир1.
1 Савицкий П.Н. Ўша асар, 224-226-бетлар.
П.Н.Савицкий Евроосиѐни жаҳоннинг алоҳида қисми ва бошқа географик шартларга кўра, ѐпиқ ва типик қитъа каби тавсифлаган. У Шарқий Европа текислигини, Шимолда тундра соҳасини, Жанубда Ғарбий Сибирь ва Туркистон чўлларини, тоғлар билан тўсилган Шарқ, Жануби-Шарқ ва Жануб ерларини, “Эски Дунѐ”нинг океанга чиқиш имкони оз бўлган, денгизга бирлашган бошқа ерларини – Карпатдан Хинганга қадар бўлган маконни Евроосиѐ ҳудудига киритган.
Европага хос бўлган хўжалик мақсадларида океандан фойдаланиш Евроосиѐ учун амалда мумкин эмас, у ўзининг такрорланмас муҳити ва ўз иқтисодий ривожланиш йўлига эгадир. Савицкий бундай деб ѐзган эди: “Унинг ҳамма дарѐлари меридианлар йўналишида оқади, ўтиш мушкул бўлган кенг чўллари Ғарбни Шарқ билан бирлаштиради. Чўл соҳаси – унинг тарихининг ўзагидир. Гарчи айни сув йўллари Евроосиѐда маданиятни юксак тараққиѐт чўққисига кўтаришга кўмаклашган бўлса-да, у ѐки бу дарѐ ҳавзасида пайдо бўлган ѐки ўша ерда қолган биронта давлат Евроосиѐни бирлаштира олмаган. Ҳар қандай дарѐ давлатига ҳамиша чўл хавф солиб турган. Аксинча, чўлга эга бўлган киши бутун Евроосиѐни сиѐсий жиҳатдан осонгина бирлаштирган. Айни буюк қудратга молик бўлган чўл Евроосиѐнинг бирлигини шарт қилиб қўяди”2. 1 Савицкий П.Н. Ўша асар, 283-бет.
Евроосиѐчилар Европа деганда “Ғарбий Европа”ни кўзда тутар ва унинг географик шароитини океанга боғлиқ деб билардилар. Континенталь иқлимга эга “Шарқий Европа” бўлса, уларнинг наздида Европанинг бир қисми эмас, балки Шарқий Европа, Ғарбий Сибирь ва Туркистон текисликлари билан бирга олганда Евроосиѐнинг бир бўлагидир. Савицкий бундай деб ѐзган эди: “Эски Дунѐнинг ўрта қисмини (Евроосиѐни) Жвнубда тоғ силсиласи ва ундан Шимолда жойлашган ўрмон ва тундра зонаси районлари билан бирга Карпатдан Хингангача узанган узлуксиз чўл ва саҳро минтақаси сифатида белгилаш мумкин. Бу дунѐни евроосиѐчилар сўзнинг том маъносида Евроосиѐ деб атайдилар”.
Шундай қилиб, Савицкий ва унинг тарафдорлари учун Евроосиѐ – Европа ва Осиѐни ажратадиган ҳамда ўз табиий-географик муҳити ва тарихий-маданий хусусиятлари билан ажралиб турадиган “ҳаѐтий макон”дир. Бу ерда Евроосиѐ (яъни Россия империяси) Эски Дунѐнинг маркази сифатида майдонга чиқади. Айтиш мумкинки, Савицкий бу ерда муайян маънода Ф.Ратцелнинг “Raum” атамасини янги макон – Евроосиѐга татбиқ қилади.
Савицкий назариясида “тараққиѐт ери” (макони) у ерда яшайдиган халқлар (цивилизация эгалари)нинг таъсири остида бу халқларнинг фаолиятига уйғун шаклга киради. Инсоният учун бутун сайѐра ана шундай улкан “тараққиѐт ери”дир. Катта “тараққиѐт ери” (асосий ҳудуд) бир нечта кичикроқ “тараққиѐт ерлари”ни ўз ичига олади. П.Н.Савицкийнинг “тараққиѐт ери” Евроосиѐ мисолида кўпгина кичик “тараққиѐт ерлари” ва маданий типлар учун бирлаштирувчи шаклдир. Россияни барча ерлари, рус маданияти, тарихи ва давлатчилиги билан бирга Евроосиѐнинг боғловчи омили деб ҳисоблаган Савицкий уни Ф.Ратцелнинг “Raum”и, К.Шмиттнинг “Grossraum”и ва континенталь геосиѐсат бошқа вакилларининг асосий тушунчалари билан айни деб билади. Россия-Евроосиѐни Макиндернинг Ҳартланди билан бир деб билган Савицкий ѐзган эдики, бетакрор муҳитни шакллантирадиган жаҳон маданияти ва жаҳон тарихи айни шу маконда синтезлашади1.Евроосиѐ маданияти ва цивилизацияси: П.Н.Савицкийнинг “тараққиѐт ери” назариясида Евроосиѐ-Россиянинг маданий ва цивилизация асослари, унинг маданий тараққиѐтининг асосий характеристикаси оригинал шаклда баѐн этиб берилган эди. Бунда айрим тадқиқотчилар П.Н.Савицкий ва И.С.Трубецкойнинг Евроосиѐ ѐндашувига Н.Я.Данилевский алоҳида таъсир кўрсатгани яққол кўриниб туради, дейишади. Евроосиѐчиликнинг шаклланишига Данилевский ғояларининг таъсири, айниқса, Н.С.Трубецкойнинг “Европа ва инсоният” асарида кўзга яққол ташланади.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling