Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Евроосиѐда этник геосиѐсий алоқалар концепцияси


Download 110.28 Kb.
bet19/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Евроосиё

Евроосиѐда этник геосиѐсий алоқалар концепцияси: Савицкий концепциясига мувофиқ, цивилизациялар орасидаги чегаралар қотиб қолган ва интиҳосига етган эмас – улар ҳаракатчан ва ўзгарувчандир, чунки бу ўринда кўпгина: ижтимоий-иқтисодий, маданий, сиѐсий, ҳарбий, табиий-иқлим ва ҳ.к. омиллар ҳаракат қилади. Евроосиѐ марказий қисмининг табиати бу ердаги маданият системали ва яхлит тарзда вужудга келишини белгилаб берди. Бу ерда яшовчи этнослар ўз хўжалик фаолиятида бир-бирига керак бўлганликлари боис, уларнинг маданий синтези ҳам кучлироқ йўсинда кечди.
Евроосиѐ иқтисодини ташкил этиш шакли доимо мустақил характерда бўлган. Савицкийнинг фикрича, Евроосиѐ – “қитъа-океан макони” ва “алоҳида қитъа ичи дунѐси”дир. Россия ва Евроосиѐ қирғоқ қисмлари хўжалик ишида океандан фойдаланади. Евроосиѐнинг континенталь иқлими унга жаҳон иқтисодий хўжалигида тўлақонли шерик бўлиш имконини бермайди. У ҳақиқатда “жаҳон хўжалигининг орқа томорқаси”га айланиши мумкин холос. Бу қитъа мамлакатлари жаҳон океанидан йироқ жойлашгани учун ноқулай шароитда қолгани билан боғлиқ. Бу ноқулай шарт-шароитларни фақат мустақил иқтисодиѐт яратиш ва атрофдаги этнослар билан иқтисодий айрибошлашни ташкил этиш йўли билангина бартараф қилиш мумкин. Савицкий Россия – Евроосиѐнинг келажаги “бошқаларнинг сиѐсатидан нусха кўчиришда эмас, балки Россия континентализмини татбиқ этиш ва барча этносларни унга мослаштиришда” деб биларди. У кескин континентал иқлим, улкан масофалар, ўрмон ва чўл муаммоси ва бошқа омиллар Евроосиѐнинг иқтисодий бирлигини белгилаган, деб ҳисоблар эди. Савицкий П.Н. Континент-океан. М., 1997, с.43-46.
Савицкий Хингандан Дунайгача чўзилган катта чўл минтақаси қитъанинг географик ўзига хослигидир, деб ѐзган. Бу эса, ўз навбатида, кўпдан-кўп кўчманчи халқлар (хунлар, аланлар, печенеглар, мўғуллар ва ҳ.к.) учун кечув ролини ўйнабгина қолмай, турли геосиѐсий комбинацияларнинг яратилишига, кўз илғамас чўл кенгликларидан улкан тўлқинлар ҳолида кўчиб ўтаѐтган этносларнинг ўзаро таъсирга киришишига ҳам кўмаклашган... Евроосиѐ ҳудудига чет эл ҳужумлари камдан-кам рўй берган. Одатда, бундай хуружлар катта муваффақият келтирмаган. Масалан, хитойлар XVIII аср охирига қадар Буюк Хитой деворидан шимолга ўтиб ерлаша олмаган. VII асрда араблар Ўрта Осиѐни босиб олди, аммо уларнинг кўпи ўз ватанига қайтиб кетди, қолганлари бўлса, маҳаллий аҳоли орасида “эриб кетди”... Тарих энг қудратли давлатлар: скиф, хун, мўғул ва рус давлатлари тўғрисида кўпдан-кўп археологик ѐдгорликлар, йилномалар ва бошқа манбаларни қолдирган. Россия, олдинги Рус замини кенг маънода кўпгина этносларнинг ватанидир. Бу ҳудудда славянлар етакчи этнос эдилар. Улар ташаббускорроқ ва бошқа халқларнинг маданияти, ҳарбий санъати, давлат тузилишини ўзлаштиришга устароқ бўлишган. Византия маданияти ва мўғул давлатчилиги уларга бошқа катта этносларга қарши туриш имконини берди. Кўп жиҳатдан славянларнинг мана шу хусусиятлари, шунингдек улкан кенгликлар туфайли Евроосиѐ дунѐси доимо сиѐсий бирлашувга интилган.
Савицкий Евроосиѐнинг ўзига хослиги тўғрисида “Евроосиѐ тараққиѐт ери ўзининг асосий хусусиятларига кўра умумий ишга”, сиѐсий бирликка туртки беради, деб ѐзган эди. Шу маънода муаллиф Чингизхоннинг ролини алоҳида таъкидлайди. Чингизхон ўлчамига кўра Рим империяси ва Араб халифалигидан ҳам каттароқ қудратли давлат барпо этган эди. “Мўғуллар Евроосиѐнинг тарихий ўрни, роли ва вазифаларини шакллантирди, геосиѐсий бирлиги ва сиѐсий тузуми пойдеворини яратди”1, деб ѐзган эди Савицкий.
1 Савицкий П.Н. Ўша асар, 45-бет.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling