Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet13/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Путиннинг тарихга қарашлари
Путин Совет Иттифоқи миқёсидаги таъсир кучига эга бўлишга интилиб, Сталинга ҳамду санолар айтмоқда, Россия мадҳияси сифатида совет мадҳиясини тиклади, “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказини йўқ қилиб, совет даври жиноятларини ўрганишни тақиқлаб қўйди. Яна у жаҳон саҳнасида Ғарб империализмига қарши туриш пешонасига ёзилган буюк рус халқи ҳақидаги Сталин тўқиб-бичган уйдирмани тиклади. У халқаро ҳуқуқ билан мустаҳкамлаб қўйилган Украина, Қозоғистон ва Грузиянинг мустақиллигига шубҳа билдирди. Россия сиёсий элитаси совет режимининг “тараққийпарвар” жиҳатларини ва Россиянинг, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги буюк давлат сифатидаги ролини бўрттириб қўрсатмоқда
Россиянинг, бир тарафдан, Ғарбнинг жабрдийдаси, бошқа тарафдан эса, собиқ совет республикаларининг қонуний вакили сифатидаги икки ёқлама образи Россияда ёки халқаро даражада камдан-кам ҳолларда муҳокама қилинган. Россияда совет тарихи бўйича танқидий тадқиқотлар тахминан қайта қуриш давридан Путин ҳокимиятга келгунга қадар жадал олиб борилган. 1990-йилларда иқтисодий мавҳумлик ҳукм сургани сабабли Россиянинг империя сифатидаги кимлиги ҳақидаги сиёсий мунозаралар майдони қисқариб кетган эди.
Россиялик олимларнинг аксарияти шу пайтгача совет лойиҳаси мустамлакачилик лойиҳаси бўлганини тан олишга тайёр эмас. Россия олимлари болшевиклар Совет Иттифоқининг рус бўлмаган халқлари модернизациясини таъминлаб берди, деган тасаввурга ёпишиб олган. Либерал рус интеллигенцияси ҳам Россия мустамлакачилик ўтмиши шафқатсизликларини фош этишдан қочади ва ҳозирги авторитаризмни “Осиё мероси” деб тушунтирмоқчи бўлади.
Шу тариқа, ўз сиёсий воқелиги ҳақидаги ирқчилик тасаввурлари Россия элиталарига бу мамлакатнинг мустамлакачилик ва либерал бўлмаган ўтмиши ва бугунги куни моҳиятини кўриш имконини бермайди.
Александр Солженицин ва Иосиф Бродский сингари ёзувчиларнинг совет ўтмишига берган баҳоси чекланган эди. Солженицин етакчи маданий арбоб, сталинизмни танқид қилиш йўлида кўп иш қилган бўлса ҳам, империяни ёқловчи миллатчи бўлган ва Қозоғистон шимолини босиб олишга даъват этган ва Украининг маданий мустақиллигини инкор қилган. Зиёлиларнинг маънавий раҳнамоси бўлган Бродский ҳам Украина эгаменлигини тан олишни истамаган.
Чет эллик олимлар ҳам Россияни деколониал[1] нуқтаи назардан баҳолай олмади. Ғарб илмий адабиёти аксарият қисмида Марказий Осиё мамлакатлари ҳозирга қадар советлар ушбу минтақада ҳозир бўлганидан фойда кўрган, деб ҳисобланади, бунга мисол сифатида минтақанинг совет республикаларига бўлингани, совет ўқитиш тизими жорий этилгани ва инфратузилма қурилгани келтирилади. Ғарбдаги сиёсатчилар Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан сўнг Россияга собиқ мустамлакалари, айниқса, Марказий Осиёдаги мамлакатлар мустақиллиги кафили сифатида қарайдиган бўлди. Ғарб Россияни минтақадаги етакчи давлат ўлароқ тан олди ҳамда Украина билан Қозоғистонни Россияга ядро қуролини беришга кўндирди. Айни чоқда Марказий Осиё олимлари илмий иерархиянинг (пастнинг юқорига тобелиги) глобал тизими тўсиқлари сабаби ўз нуқтаи назарини Ғарбга етказишга уринаётиб, қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бундан ташқари, глобал Жануб фаоллари ҳозирга қадар Совет Иттифоқига аксил-ғарб ва аксил-капиталистик куч сифатида қарайди. Кўпчилик уни капитализмнинг марксистик ва коммунистик мухолифи деб билади. Глобал Жанубнинг кўплаб мамлакатлари БМТ Бош Ассамблеясида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралашга қарши чиқди. Аммо Россияга бундай қараш совет режими даврида очлик сабаб ўлимга, қатағонга ва геноцидга маҳкум бўлган мазлум халқларнинг миллионлаб кишилари аянчли тақдирини инкор қилади. Яқин вақтдан бошлаб АҚШдаги қора танли зиёлилар Совет Иттифоқини Америкадаги оқ танли кўчкиндилар билан таққослай бошлади ҳамда русларга мустамлакачи кўчкиндилар стифатида қарайдиган бўлди. Глобал Жанубда ҳам Рус мустамлкачилик тажрибасини кенг миқёсда танқидий таҳлил қилиш зарур.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling