Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов
Download 110.28 Kb.
|
Евроосиё
Санат Қушқумбаев: Гапни сўнгги жумлангизга жавоб беришдан бошлайман, бизга ташқи ҳимоячилар керак эмас, менимча. Бу – яна йўқлик сари, қарамлик сари йўл бўлади, халта кўчага кириб қоламиз.
Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари тенг, яъни бу масалада уларнинг иқтисодий потенциали, аҳолиси сони ёки ЯИМ даражасининг аҳамияти йўқ. Ёшимиз тенг, мустақиллигимиз бир вақтда бошланган, шунинг учун кун тартибидаги масалаларимиз ўхшаш. Албатта, тафовутлар ҳам бор ва бу – табиий, чунки орадан 30 йил ўтиб кетди. Менимча, эътиборни бизни ажратиб эмас, бирлаштириб турадиган нарсаларга қаратиш керак бўлади. Бирлаштириб турувчи омиллар кам эмас, шунинг учун муносабатларнинг иттифоқчилик даражасини намойиш этаётган Қозоғистон билан Ўзбекистон, назаримда, бутун бошли минтақа учун улги ва ўзига хос маёқ вазифасини ўтайди, чунки айнан йирик мамлакатлар буни ўзи намуна бўлиб кўрсатиб бериши керак. Нима қайси томонга қараб ҳаракатланиш зарур эканини намойиш этиш, назаримда, етакчиликдир. Марказий Осиёнинг субъект бўлиши жорий ва истиқболли масаладир. Сўнгги бир неча йил мобайнида маслаҳат учрашувларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Эҳтиёткорона форматда бўлса ҳам, улар ўтказилиб турибди. Бир-бирига муайян мослашув ва вазиятни, жумладан, бундай аччиқ тажрибани қайта баҳолаш кечмоқда. Биз бир неча минтақавий ташкилот тузган эдик. Шунинг учун гап яна бир ташкилот тузиб, уни институционаллаш, сўнгра уни хайрли ёки хайрсиз эсдан чиқаришда эмас. Гап бошқа ёқда, гап унинг самара беришида. Дарвоқа, келаси 2023 йилда дастлаб Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланганига 30 йил тўлади, кейинчалик унга Қирғизистон билан Тожикистон ҳам қўшилган эди. Мана шу шартнома Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамиятига асос бўлиб хизмат қилган эди. Айни қалин иқтисодий ҳамкорлик, сиёсий мувофиқлаштириш ҳақидаги шартнома давлатлараро кенгаш ва ҳк. тузилишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳамкасбим айтиб ўтганидек, давлат раҳбарлари кенгаши, ташқи ишлар вазирликлари, соҳа идоралари ва ҳк. сингари шакллар ва мўлжаллар бор, яъни биз функционал кооперация йўлидан борадиган бўлсак, яхши натижаларга эришишимиз муқаррар. Менимча, бу ўринда соғлом фикр бор. Дунё транспорт йўлларидан узоқ landlocked country (ҳаммаёғи қуруқлик билан ўралган мамлакат) аҳволимизни ва мураккаб жуғрофий-сиёсий муҳитни ҳисобга олсак, ўзаро аҳил бўлиб ҳаракат қилишдан ўзга чорамиз йўқ. Жуғрофий-сиёсий вазият билан боғлиқ тарзда нималарни башорат қила оласизлар – сезимларингизда хавотир кўпми ёки яхши нарсаларга умид қиляпсизларми? Минтақа ишларига қозоқлар ва ўзбекларнинг ёндашуви, агар шундай дейиш мумкин бўлса, умид беряптими? Download 110.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling