Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов
Download 110.28 Kb.
|
Евроосиё
Санат Қушқумбаев: Саволингизни охиридан бошлаб жавоб бераман, чунки ҳозирча лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси йўқ ва у ишлаб чиқилмоқда. Хабарингиз бор, баҳолар айтилиб бўлди, лекин ҳали бу нарсалар ҳақида оғиз очишга эрта, лойиҳа қиймати 4 ёки 5 миллиард АҚШ доллари бўлиши айтилмоқда. Ҳали бу пул миқдори ўзгарса ва аниқлик киритилса керак. Албатта, темирйўл изи қандай бўлишига оид саволлар ҳам туғилмоқда. Фикримча, Хитой учун темирйўл изи ўзгармайдиган ва ягона бўлиши муҳим. Аммо Марказий мамлакатлари учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон учун ҳам бу – муаммо, чунки бундай темирйўл изидан иқтисодиётда қандай фойдаланса бўлади? Қозоғистонда бўлгани каби бизда ҳам платформалар ва ҳк. (ғилдирак жуфтликлари ўзгартирилади) кўчирилмоқда ва бу юклар ушланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Албатта, Қозоғистон тажрибасини ҳисобга олиш зарур.
Умуман, мен буни лойиҳага нисбатан яхши муносабат деб биламан, чунки у бошланганига чорак асрдан ошди ва бу масалада Фарҳоднинг гапига қўшиламан. Айни лойиҳа муҳокама қилинган эди, унинг техник ва энди иқтисодий асосномасини тугатиш, сўнгра қурилишини бошлаш керак. Бунинг учун ҳам вақт керак бўлади. Транспорт маршрутларини ранг-баранглаштириш нуқтаи назаридан ҳам бу ҳар доим яхши. Хитой ҳукумати буни яхши тушунишига шубҳа йўқ. Унинг маршрутлари, асосан, Қозоғистон орқали ўтади. 2 та йирик ўтиш жойи бор. Қирғизистоннинг Норин вилоятида тарихан Торугарт довони бўлган, Ўш вилояти орқали Жалолобод автомобил йўли бор. Бу машҳур йирик транзит пунктидир. Қирғизистон бундай транзит савдодан кўп фойда олиб келаётган эди. Буни ҳамма билади. Улар орқали энг йирик Қорасув ва Дордой бозорлари, жумладан, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари бозорлари [товарлар олиб туради]. Табиийки, темирйўл маршрути бу алоқалар миқёсини кенгайтириб юборади. Албатта, техник муаммолар ҳам бор, яъни техник ва иқтисодий асоснома тайёрлангандан сўнг топография ва тоғ релйефи бу ишни амалга оширишга қанчалик имкон бериши, поездларнинг бу ерлардан ўтиш ўтиш тезлиги, хавфсизлиги ва ҳк. қандай бўлишини ҳам кўриб чиқиш керак бўлади. Аммо транспорт маршрутларини ранг-баранглаштириш нуқтаи назаридан иқтисодий ўсиш, транспорт артерияларига эҳтиёж ҳисобга олинса, ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман. Аслида транспорт артериялари унча кўп эмас. Сифатли транспорт даҳлизларига қаттиқ эҳтиёжимиз бор. Фарҳоднинг гапига қўшиламан, биз ҳам транспорт даҳлизларидан манфаатдормиз. Янги қурилажак Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли фақат 3 тагина мамлакатни бирлаштирмаслиги аниқ. Бу, албатта, Эрон, Туркманистон ва Афғонистон тарафга – агар Жанубий Осиё томон маршрут амалга ошса – улкан қитъалараро маршрутларга чиқиш имконини беради, яъни бу ерда потенциал ҳам, истиқбол ҳам бор. Ҳозирги кунда Евроосиё қитъасидаги энг муҳим масала хавфсизлик бўлиб турибди. Украинадаги урушдан ташқари ҳозир Кавказдаги ва Марказий Осиёдаги можаролар ҳам кескинлашди. Минтақавий хавфсизликка қандай ёндашувларимиз бор? КХШТдаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш керакми ёки хавфсизлик масаласида ШҲТга кўпроқ устувор аҳамият қаратиш зарурми? Билишимизча, ҳозир у, асосан, терроризмга қарши курашишни мақсад қилиб қолган. Ёки минтақавий хавфсизликка ўз ёндашувларимизни ишлаб чиқишимиз даркорми? Download 110.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling