Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet4/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Санат Қушқумбаев: Мен буни мантиқий қадам деб биламан. У кутилган эди. Ҳали Ҳиндистон билан Покистон ШҲТга аъзо бўлиб кирмай туриб, Эрон ШҲТга аъзоликка мантиқий номзод экани ҳам Эрон, жумладан, Ғарб билан мураккаб муносабатлар тарихи бўлгани учун эмас, жуғрофияси ва ҳк.ни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий потенциалга эга экани учун экспертлар супаларида муҳокама қилинган эди. Шунинг учун Эроннинг бу ташкилотга аъзо бўлаётгани мантиқан тўғри. Санкциялар алоҳида масала экан ва у алоҳида кўриб чиқилиши тушунарли.
Ҳиндистон билан Покистон олдинроқ аъзо бўлди, чунки ҳар бирининг ортида улар аъзо бўлишини истаб ҳаракат қилган мамлакатлар турган эди. Покистонни жиддий тарзда Хитой қўллаб-қувватлаган бўлса, Ҳиндистонни эса Россия дастаклади, шу тарзда ўхшашлик бўлгани тушунарли. Эрон эса Россия учун ҳам, Хитой учун ҳам, Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам муросали ҳолат ва бу қизиқарли. Тарихан Эроннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалари қалин бўлган. Менимча, бу ерда ҳамма учун: Эрон учун ҳам, минтақа мамлакатлари учун ҳам потенциал фойда бор.
Бу супадан айрим ҳолларда сиёсий ишоралар ва баёнотлар беришда фойдаланилиши тушунарли. Масалан, 2005 йилда Остонада бўлиб ўтган саммит чоғида Андижондаги воқеалардан сўнг Ўзбекистон ҳудудидан Америка ҳарбий базаларини олиб чиқиш ҳақида сигнал берилиши зарур эди. Кейинчалик яна бир қатор баёнотлар берилди. Лекин шунга қарамай, бунақа ишора ёки баёнотлар айни тузилмани иштирокчилар нуқтаи назаридан қаттиқ жипслаштира олмайди. Шунинг учун турли мамлакатлар бу супадан ўз кун тартибидаги масалаларни ўртага ташлаш учун фойдаланиши тушунарли. В у шуниси билан қизиқ. Яна шуни ҳам айтиш зарурки, сиёсий жиҳатдан Эронни аъзоликка таклиф этиш кутилаётган ҳолатдир. Аммо Эроннинг бу борадаги қизиқиши прагматик аҳамиятга эга. Унинг ҳукумати асосий эътиборни иқтисодий манфаатга қаратмоқда. Унинг потенциали катта. Туркия номидан президент Эрдўған ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш истаги борлиги эълон қилди, чунки ҳамма кўп томонлама фойда олишни кўзлайди. Бу ерда бизнинг ҳам прагматик қизиқишимиз бор деб ўйлайман.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling