Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet3/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Санат Қушқумбаев. Мен Фарҳоднинг фикрини давом эттирмоқчиман. Албатта, умуман олганда, ШҲТ блок бўлмаган супадир. Аввалбошдан бу ташкилотнинг 2 та ғилдираги бор эди: иқтисодий масалалар ва хавфсизлик масалалари. Унинг сарчашмаси нимадан иборат бўлганини эсда тутиш лозим. У, албатта, Шанҳай бешлиги: Хитой ва 4 та постсовет давлатининг ўзаро муносабатларидан ўсиб чиққан. Унинг минтақа учун чегара муаммоларини ҳал этиш бўйича мисли кўрилмаган кун тартиби бор эди. Вақт ўтиши билан ШҲТ жуғрофиясини кенгайтирди. Буни Самарқанди саммитида ҳам кўрдик. ШҲТ кун тартиби катта ва аралаш-қуралаш бўлди.
Албатта, ШҲТни Ғарб билан келиша олмаётган аллақандай блок ёки бирлашма ёки унга қарши турган мамлакатлар сифатида тамсил этишга уринишлар ҳам бўлди. Лекин аслида ундай эмас. Кўриб турибмизки, у дастлаб бундай бирлашма сифатида режалаштирилмаган ва ҳозир ҳам унинг номида “аксил-“ олд қўшимчаси йўқ. Бу тушунарли, чунки ШҲТни халқаро ва қатъий тузилма сифатида кўрсатиши мумкин бўлган низоми ва бошқа институционал нарсалари йўқ. Шунинг учун ШҲТнинг мана шу аморфлиги – уюшмаганлиги – бир вақтнинг ўзида ҳам яхши, ҳам ёмон, чунки бундай кўп томонлама саммитлар улар гирдида ўтадиган икки томонлама учрашувлари билан қизиқ. Мен ОАВнинг асосий эътибори кўпчилик ҳолларда Хитой раҳбарига қаратилганини кўрдим. Си Цзинпиннинг узоқ танаффусдан сўнгги иштироки ва пандемия бошлангандан кейинги биринчи чет эл сафари ҳам эътиборни тортгани тушунарли. Тушунарлилиги сабаби сўнгги ўзгаришлар ва воқеалар жараёнидаги потенциалидир, чунки Хитой тарафи ўз кун тартибини муваффақиятли амалга ошираётиб, мана шу икки томонлама учрашувларни ўтказди. Россия раҳбарига ҳам Украина билан, жаҳондаги вазият билан боғлиқ воқеалар контекстида эътибор қаратилгани тушунарли. Саммит ўтиб бўлгандан сўнг Туркия тарафи ШҲТга аъзо бўлиши нияти борлигини билдираётгани ҳам тушунарли. Бу ҳам жуда қизиқарли. Бир тарафдан, Туркия – НАТОга аъзо мамлакат, бошқа тарафдан эса, ЕИ бўсағасида турибди ва берган аризасини қайтариб олгани йўқ ҳалича ва ўша йўналишда ҳаракат қилишга интилмоқда, шунинг учун бу – жуда қизиқ ҳолат.
Масаланинг яна бир жиҳати бор – бундай жуғрофий кенгайиш қаерга олиб боради? Марказий Осиё ШҲтнинг эпимарказида бўладими? Аввалбошданоқ ШҲТнинг асосий эътибори ҳар доим Марказий Осиёга қаратилиб келган ва у ШҲТдаги боғлаб турувчи ҳалқа бўлган. Мамлакатларимиз учун ШҲТнинг мана шу марказий вазифасини – вазн ва иқтисодий потенциал нуқтаи назаридан эмас, манфаатлар кесишуви, яъни мана шу транзит функцияни – сақлаб қолишимиз муҳим. Ҳар бир учрашув қайсидир ўринда такрорланади. Декларациялар бир-бирига ўхшаб қолаётгани тўғрисидаги гапга қўшиламан. Аммо Самарқанд саммити имзоланган ҳужжатлар сони ва иштирокчиларнинг одатий бўлмаган таркиби бўйича рекорд ўрнатди. Табиийки, мана шу нарса ва ШҲТдаги кўп векторлилик эътиборни жалб қилади. Умуман олганда, муаммолар ШҲТдан олдин ҳам бўлган, унинг даврида ҳам юзага келди ва ҳозир ҳам мавжуд. Кун тартиби бутунлай бошқа мамалкатлар ҳам борлиги, уларда Хитой дастлаб эркин иқтисодий ҳудудлар яратишни талаб қилгани, аммо ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаётгани ҳам тушунарли. Яна бошқа бир қатор масалалар ҳам бор.
Раҳмат. Батафсилроқ гаплашишни таклиф қиламан. Эрон қўшилиши ҳисобига ШҲТнинг кенгайиши бизга нима беради? 2018 йилда Ҳиндистон билан Покистоннинг қабул қилиниши ҳам оддий дипломатик мулозимат бўлган эди. Эроннинг ушбу ташкилотга қабул қилиш истиқболи унинг Хитой билан қалин алоқалари сабаб қандайдир янги маршрутлар ёки иқтисодий имкониятлар очадими ёки Эрон Ғарб санкциялари домида қолиб кетаётган пайтда барибир бундай имкониятлар чекланганми?

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling