Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet12/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Жабрдийда ва тажовузкор
Путин пропагандаси Россиянинг бир вақтнинг ўзида Ғакрб сиёсати жабрдийдаси ҳамда Украина, Беларус, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари устидан назорат қилувчи мамлакат сифатида тасаввур қилишга асосланади. 1991 йилда СССР тарқаб кетгандан сўнг Россияда мамлакатнинг бой берилган буюклиги ҳисси мамлакат ташқи кучларнинг айбсиз қурбони бўлди, деган ҳиссиётни озиқлантириб туради. Ҳудудлардан айрилиш ва иқтисодий таназзул постсовет Россиясини Ғарбнинг мустамлакачи метрополиялари билан таққослаганда, иқтисодий жиҳатдан камбағал мамлакатга айлантириб қўйди. Совет социализми Ғарбникига ўхшаш фаровонлик даражасини таъминлаб бера олмади. Россиялик зиёлиларнинг Ғарбга нисбатан тасаввурдаги маргинал (четга чиқиб қолган) ҳолатга оид хавотири совет режимининг мустамлакачилик моҳиятини рад этишига сабаб бўлди.
Айни чоқда Россиянинг сиёсий элиталари унинг собиқ мустамлакаларидан рус тилини билиш, Ғарб таъсирига қарши туришда сиёсий садоқат ва бирдамликни талаб қилмоқда. Ушбу империяча қарашга мос тарзда Россия назорати мустамлакачилик эмас, гўё қолоқ халқларга тараққий этиши учун беғараз ғамхўрлик эмиш. Россиянинг маданий жиҳатдан устунлик қилишидан воз кечиш, жумладан, мустақил ташқи сиёсат юргизиш ва совет тарихининг Россия талқинига қарши чиқиш – булар барчасига сиёсий сотқинлик ва жоҳиллик сифатида қаралади. Масалан, Марказий Осиё республикаларида Россия элчихоналари вақти-вақти билан давлатларнинг маҳаллий тилларни билишни кенгайтириш борасида саъй-ҳаракатларини қоралаб туради, чунки гўё бу сиёсат этник рус аҳолисининг ҳақларини чеклар эмиш. Бу давлатларнинг мустақиликка интилиши Россияда хафагарчилик ҳиссини уйғотади, Россиянинг империя сифатидаги мақомини тан олмаслик унинг маданий жиҳатдан буюклигига ҳужумдай қабул қилинади.
Путин Россияни айбсиз жабрдийда қилиб кўрсатиш ва унинг ўзини тарихан собиқ совет республикаларига нисбатан тамаддунга етакловчи давлат деб ҳис қилувчи қарашини битта нарративга (бир-бири билан боғлиқ кўплаб воқеалар ҳақида мустақил яратилган ҳамда ўқувчи ёки тингловчига сўз ва тимсолларнинг изчиллиги тарзида тақдим этилувчи ҳикоя) жамлади. Россия империяси ҳақидаги тўқиб бичилган уйдирма кимлик ҳиссини жанговор ватанпарварлик атрофида жамлайди, айни чоқда у давлатга жамиятни суст ва танқид қилмайдиган ҳолатда ушлаб туриш имконини беради. Путин Украинага қарши уруш очар экан, мана бундай деб айтди: “Зудлик билан бу мудҳиш ҳолатга – у ерда яшаётган ва фақат Россияга, фақат сиз билан бизга умид қилаётган миллионлаб кишиларга нисбатан геноцидга барҳам бериш зарур”. Ўзини гўё Ғарб шаънини ерга ургандай ҳис қилган Россия жамоатчилиги бир вақтда ўз давлатининг собиқ совет ҳудудларига тажовузини қўллаб-қувватламоқда. Жарбдийда қутқарувчи зиммасига ноҳақ тушган иқтисодий қийинчиликлар юкига дунёни ёмонликдан қутқармоқчи бўлаётганларнинг империя сифатидаги бурчи сифатида қаралмоқда.
Ғарб етакчилари Бучадаги зўравонликни геноцид деб аташи Россия режимининг жабрдийдалик ҳиссини янада мустаҳкамлади. Мудофаа вазирлиги коллектив Ғарб Россияга ҳужум қилмоқда, деб баёнот берди.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling