Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
-6 СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Download 276.34 Kb.
|
5-6 СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР.Бу синфларда назорат дарсидан ташқари барча дарсларда ҳаракатли ўйинлар киритилади. Энг мухими улар дарсни асосий ва якуний қисмларида ўтказилади. 5-6 синфларда, олдин ўтилган жуда кўп ўйинлардан фойдаланилади. Уларга кўпроқ турли-туман ҳаракатлар қўшилади, мураккаблашган тўсиқлар киритилади. 1-4 синфларга нисбатан, ўйин вақти узоқ давом этади. Ўқувчилар жамоа бўлиб ўйин ўйнаш тажрибасига эгалар. Бу даврга келиб командага оид ўйинлар бирмунча кўпроқ намоён бўлади. Жисмоний имкониятларни ўсиши билан боғлиқ қисқа вақтли кучни зўриқиши билан ишлатиладиган ўйинлардан фойдаланиш мумкин (“Хўрозлар жанги”, “Арқон тортиш”, “Жуфт-жуфт бўлиб тортиш”). Буларда кучни тарангашиши қисқа вақтли бўлиб, бунда рахбар қаршилик кўрсатишни тўғри усулларини енгилгина кузатади, модомикий мусобақалашиш фақатгина икки киши бирвақтда қатнашиш мумкин. Чидамлилик ва тезкорликни ривожлантириш учун шундай ўйинлардан фойдаланиладики, уларда болалар ҳамма вақт ҳаракатда бўладилар (“Тўр”, “Оқ айиқлар”). Шунга ўхшаш ўйинларни ўйин қатнашчилрига чарчатиб қўймаслик учун, кўпи билан 5 дақиқадан оширмасликни тавсия қилинади. 5-6 синфларда командали ўйинларда ролни иложи борича табақалаштирмоқ керак. (“Отишма”). Болаларда спортга, айниқса спорт ўйинларига катта қизиқиш намоён бўлади. Шунинг учун кўпчилик ҳаракатли ўйинларга тарли-туман спорт турлари билан шуғулланишга болаларни тайёрловчи элементлари киритилади. “Алпомийш” ва “Барчиной” тест меъёрларига кирувчи ўйинларга тўсиқлардан ошиб ўтиш, улоқтириш ва бошқа ҳаракатларни киритиш мумкин, чунки ўкувчиларни уни топширишга тайёрлашга ёрдам беради. Дастурда тавсия қилинган, айрим ўйинларда, ўйинбошилар ўз вазифаларини бошидан охиригача бажаради (“Тур”, “Қопқон”, “Оқ айиқлар” ва б.қ). бундай ўйинлар учун кўпроқ тайёргарлик кўриш ўйинчиларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ўйин бошини танлашда ўкувчиларни маслахатидан фойдаланиш яхши, улар ўзларини ўртоқларини кучини билади ва ўз ўзини танқид рухида гапиришаолади. Шунинг учун рахбар ўқувчиларга ўйин бошини, у қандай сифатларга эга бўлишини, кўрсатиб, танлашни тавсия қилади. Ўйин бошини танлашда бошқа усуллардан ҳам фойдаланилади. Ўйинни тушунтиришда сўзлаб беришни охирида алохида эътиборни ўйин қоидасига қаратиши керак. Бу ёщда хикояни оброзли қилиб гапириб бериш ноўрин, лекин сюжети айрим ўйинларда сақланиб қолади. Бу ёшдаги ўйин айниқса командали ўйинлар алохида ўринни эгаллайди, шунинг учун ўкувчиларни кучлари тенг бўлган командаларга бўлишни ўргатиш зарур. Командаларга бўлишни усулларини қуллаш мумкин, яъни ўйинчиларни командани капитани қилиб тайинлашдан ташқари, чунки улар ҳали командаларни объектив равишда ташкил этаолмайдилар. Шу билан барча ўқувчилар жуда ҳам хис-туйғуни тўла бўлганлиги сабабли, уларга эстафета ўйинларида ўзларининг навбатларини кутиш қийин, яхшиси уларни катта бўлмаган командаларга бўлинади, ҳар бири 8-10 киши бўлади. 5-6 синф ўқувчиларида ҳаракатга бўлган ўзаро қизиқиш ортадаи. Уларни нафақат якуний натижа, балки у ёки бу ҳаракатни сифатли бажарилиши қизктиради. Жисмоний тарбия ўқитувчиларига дастур талаблари гимнастика, енгил атлетика, машғулотларида вақтида ўрганиладиган ҳаракатларига ўхшаш бўлган ҳаракатларга жиддий ёндошишга мажбурлайди. Ҳаракатни қайта-қайта такрорланиши ўкувчиларда тежамкорлик, тезлик қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради ва уни ўйин вазиятида бажариш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшдаги ўқувчилар ўртоқларини маслахатларидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар ва айрим холларда улар билан катталарга нисбатан кўпроқ хисоблашадилар. Шунинг учун рахбар баъзи холатларда айрим ўйинчиларга жамоа орқали таъсир кўрсатиши керак. Жамоатчилик рухида тарбиялаш учун ўртоқларини қутқаришга ёрдам берадиган фойдали ўйин бўлиб, у хис қилиш бурчини ва жасурликни тарбиялашга ёрдам беради. (“Чақириш”, “Оқ теракми, кўк терак”). Бу давирда ўйинда болаларга халол хулқли бўлишга болаларни ўргатиш енгил бўлади. Худди шундай “Қўл ва тўп” ўйинида тушинганларини ўзларини командаларида қолишини таклиф қилиш мумкин ва тутилганларни санаганда қўлларини кўтарадилар. Агарда улар буни қилмасалар, унда рахбар уларга алохида диқкатини қаратиши шарт. Қачонки ўкувчилар дадил ва қўрқмасдан ўзини хатосини тан олишни билиб олса, ўйнаш қизиқарли бўлади ва ўйинда хакамлик қилиш бир мунча енгил бўлади. Айрим ўйинларга баскетбол элементларига ўхшаш тўпни эгаллаш техникаси элементлари киритилади. Уни бажарилишини кузатиш зарур, чунки тўғри малакани тарбиялашда кечани ишлаб чиқилган стереотипни йўқотиш анча қийиндир. Ҳаракатда хамжихатликни тарбиялаш, ўкувчиларни ўйинда ҳаракат қилишга ўргатиш мухим, ўртоқларини ҳаракати билан мувофиқлаштириб, улар рақибни фикрини ўйлаб топишни билишни ўргатиш. Ҳакамлик қилишда диққатини жиддий равишда қаратилиши зарур. Бу ёшдаги болалар қаътий холисона хакамлик қиладилар. Ҳакамлик ва ташкилотчилик малакалрини тарбиялаш учун ўқувчиларни ҳакамни ёрдамчиси сифатида жалб қилиш мумкин, айрим холатларда ҳакамлик қилишларига имконият бериш керак. 5-6 синф ўкувчилари ўзларига топширилган вазифани одатда жуда ҳам халол бажарадилар. Дарсда ҳаракатли ўйинлар гимнастика, енгил атлетика ва кросс тайёргарлиги билан бирга қўшган холда фойдаланилади. Гимнастика ёки енгил атлетика ҳаракатларини такомиллаштириш ва мустахкамлаш учун дарсни барча қисмини мазмунини тўлиқ ўйин ташкил қилиш мумкин. Бундай холатда турли характердаги ҳаракатдан ташкил топган бўлиб у дарсни вазифасини хал этишга ёрдам беради. Одатда ҳаракатли ўйинлар дарсни асосий қисмини иккинчи ярмида ўтказилади, уни бошида гимнастика ва енгил атлетика элементлари ўрганилади. Баъзи вақтларда таниш ўйинлар дарсни тайёрлов қисмида (қачонки ўқувчилар чарчаганда ва диққати ейилганида синфда назорат дарсларидан ва охирги дарсдан кейин). Кам ҳаракатли ўйинлар айрим холатларда ўкувчиларнинг диққатини бир жойга тўплаш ва тинч холатга келтириш учун дарсни якуний қисмида ўтказилади (“Ким келди”, “Тақиқланган ҳаракат”). 5-6 синф ўкувчилдар билан ҳаркатли ўйинларни ўтказишда қуйидаги вазифалар хал этилади: ўйин вазиятида гимнастика, енгил атлетика, ҳаракатларини мустахкамлаш ва такомиллаштиришда; тезликни ривожлантиришда; кичик ва катта коптокни улоқтириш ва илиб олиш малакалрини кейинчалик такомиллаштиришда; эпчиллик ва тезликни куч билан бир-бирига қўшиб ривожлантириш, шунингдек ҳаракатни бир-бирига тўғри келиши, ўртоқларига, бир-бирига ёрдам бериш, ижодий фаоллик вақтини ва фазода тўғри ориентр олишни билишни тарбиялайди. “Кучлилар ва чаққонлар”, “Тўсиқли эстафета”, “Кучли отиш”, “Тўп учун кураш”, “Тўп ўртага”, “Волейболчилар лаптаси”, “Доирага тортиш”, “Мерган ва чаққон”, “Тўртта устун ёрдамида ўйин”, “Тўп капитанга” (21 расм) Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling