Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЙИН ЖАРАЁНИДА ЮКЛМАНИ ТАҚСИМЛАШ.
ҲАКАМЛИК ҚИЛИШ.Ҳар бир ўйин объектив ва оқилона хакамлик қилишни талаб қилади. Агар ўйин қоидаларнинг бажарилишини диққат билан ва жиддий равишда кузатилмаса, ўйин ўзининг таълим-тарбиявий ва педагогик қиймати ва ахамиятини йўқотади. Ўйин қоидалари бажарилишини кузатиш билан биргаликда, рахбар педагогик усуллар ёрдам билан таълим ва тарбияни бошқариб боради. Хакам эса ўйинда усулларни тўғри бажарилишини кузатади, бу ўйин техникасини яхшилашга ва унга бўлган қизиқишни тўлиқ оширига ёрдам беради. Командаларга бўлиниб ўйналадиган ўинларда, бунда объектив ва аниқ хакамлик қилиш алоҳида аҳамиятга эга, бу айниқса мусобақа ёрқин ифода қилган ва ҳар бир команда ютишига манфатдордир. Ҳакам командаларнинг куч ва ўйинчиларини сони жихатдан тенг бўлишини, шунинг учун бир ҳил шароит яратилишини (ўйин ўтказиладиган, асбоб- анжомлар ва бошқалар жихатдан) кузатиб бориши керак. Нотўғри хакамлик қилиш ишончини йўқотади, уни обруси тушиб кетади, ўйновчилар улар билан хисоблашмай қўядилар. Хакам барча ўйновчиларни кўришга ва уларга халақит бермасликка, кузатишга қулай бўлиши учун жой топиши шарт. Унга айрим ўйинларда ўйинчиларини силжишларини кузатиш учун майдон бўйлаб ҳаракат қилишга тўғри келади. Ҳаракат ўйин қоидасини бузулганлигини сезгандан кейин, даров ўз вақтида ва аниқ сигнал беради. У ўйновчилар билан бахислашишга киришмасдан одоб билан танбех беради. Шу билан бирга ўйинни натижаларини тўғри якунлаш хакамга боғлиқ бўлади. Лекин ҳаракатли ўйинларни тўғри хакамлик қилиш болаларда хақиқатгўйликни хакамга ва уни қоидаларига нисбатан хурматда бўлишни тарбиялашга ёрдам беради. Хакамга тегишли танбех бериш ва тушунтириш беришни ўйин тамом бўлгандан кейин амалга ошириш керак. ЎЙИН ЖАРАЁНИДА ЮКЛМАНИ ТАҚСИМЛАШ.Ҳаракатли ўйини ҳар бир ўйин қатнашчисини имкониятини ҳисобга олиш жуда қийин, шунингдек уни шу вақтдаги жисмоний холатини ҳам. Шунинг учун бирданига хаддан ташқари мушакни таранглаштиришни тавсия қилинишда, чунки у тез чарчаб қолишни келтириб чиқаради нафас олишни секинлаштиришни талаб қилади. Бунинг учун оптимал юкламани таминлаш шарт. Юкламани интенсив тез боришни дам олиш билан алмаштириб бориш керак. Ўйини ўтказишга киришишдан олдин, болаларни кайфиятини ва олдинги ўтган фаолияти ҳаркатини хисобга олиш зарур. Агарда ўйин катта жисмаоний ёки ақлий зўриқишдан кейин ўтказилса (синфда назорат ишдан кейин ёки далада ишлаш) катта зўриқишни талаб қиладиган, усуллардан мустассно, кам ҳаракатли ўйинларни таклиф қилиш керак. Машғулот вақтида интенсив ўйин билан кам ҳаракатли ўйин билан алмашиб борилади. Шуни ҳисобга олиш кераки, ўйновчиларнинг жўшқин холатини ошириш билан ўйинда юклама ошади. Бироқ ўинга берилиб кетган, ўйновчилар бир-биридан ошиб кетишга ҳаракат қилиб, ўзларини имкониятларини хисобга олишмайди ва куп куч сарифланади, бу эса сезги меъёрларини йўқотади. Ўйновчи болалар тез-тез кучига ортиқча баҳо беради ва чарчашни келиб чиқишини сезмайдилар. Шунинг учун раҳбар уларнинг кайфиятига, тайёргарлигига, саломатлик холатига ишонмаслиги керак. Чунки кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга бериладиган юклама, катталарга қараганда аста-секин ошириб борилади. Гарча ўйинчилар хали дам олишга ихтиёж сезилмаса ҳам гох ўйинни тўхтатиб қўйиш мумкин. Ўйинда юклама ўйин қатнашчиларининг умумий ҳаракатчанлигини ошириш билан ёки камайтириш билан тақсимлаб борилади. Юкламани ўзгартириш учун ҳар хил методик усуллар мавжуддир. Буни қисқа вақтли танаффусларда хатони тахлил қилиш, очколарни хисоблаш, ўйин қоидаларини аниқлаш, ёрдамчиларни тайинлаш, югуриб ўтиш учун масофани қисқартириш, ўйинда такрорлаш сонини камайтириш ва хокозо шунинг учун улардан фойдаланишни уюштириш мумкин. Уларни фаолигини ошириш учун, ўйновчиларни гурухлар бўлиб югуриб бошқа жойга ўтиш масофасини ошириб бориб, қўшимча тўсиқлар билан тўлдириб, ўйин қатнашчиларини ҳаракатчанлигини ошириш мумкин. Ўйин бошилар узоқ вақт давомида дамолмасдан ҳаракатда бўлишига, йўл қўймаслик шарт. Ўйин бошларини вақти-вақти билан ҳаттоки, агарда улар ютаолмаслар ҳам алмаштиришни тавсия қилинади. Барча ўйновчилар иложи борича ҳамма ўйновчилар тахминан бир хил юклама олишлари шарт. Шунинг учун ўйнда ютқазган ўйинчиларни (агарда бу ўйин қоидаси бўйича талаб қилинса) фақатгина қисқа вақтга чақириш мумкин. Энг яхшиси уларни ўйиндан чиқармаслик керак, уни ўрнига жорима очко берилгани маъқул бўлади. Тиббий назорат маълумотларини хисобга олиш керак, алохида диққат-эътиборни заиф болаларга қаратилиши зарур. Улар учун яккама-якка юклама бериш, яъни қисқартирилган масофа, енгилаштирилган топшириқ ўйинда бўлиши вақтини қисқартириши мақсадга мувоффиқдир. Очиқ хавода ўтказиладиган ўйинни давом этиши шунингдек оби-хаво шароитига боғлиқдир. Очиқ хавода ўтказиладиган машғулот вақтида организмга ҳаракатни физиологик таъсир этиши ошиб боради. Ўйндаги юклама ўйин майдончасини катта-кичиклигига боғлиқ бўлади: майдон қанча катта бўлса, ўйин қатнашчилари шунча кўп юклама оладилар. Шундай қилиб тақсимлаш ўйин ўтказиш шароити ва методикаси бўйича аниқланади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling