Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


КАПИТАНЛАРНИ ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА БЎЛИШ УСУЛИ


Download 276.34 Kb.
bet18/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72

КАПИТАНЛАРНИ ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА БЎЛИШ УСУЛИ.


Болалар иккита капитанни сайлайдилар, улар навбат билан ўз командаларига ўйинчиларни танлаб оладилар. Бу усул етарли даражада тез булади ва командалар куч жихатидан тенг бўлади. Ушбу усулни салбий томони шундан иборатки, капитанлар бўш, жисмоний ожиз ўйинчиларни олмасликка ҳаракат қиладилар, бу эса ўйинчилар орасида тез- тез аразлаш ва жанжаллашишга олиб келади. Бу холат келиб чиқмаслик учун танлаб
олишни охиригачан олиб борилмайди ва қолганларини санаш йўли билан бўлишни тавсия қилинади.
Капитанларни тайинлаш усули фақатгина катта мактаб ёшидаги ўкувчилар билан қўлланади, чунки ўйинчилар яхши биладилар ва уларни кучларини тўгри бахолашни билади.
Доимий командалар ҳам бўлиши мумкин, шу билан бирга нафақат спорт ўйинлари учун, балки мураккаб ҳаракатли ўйинлар, ўйин-эстафеталардан айниқса синфлар, мактаблар шунингдек шахарлараро мусобақалар ўтказилади. Командаларни доимий таркиби “Қувноқ стартлар”, “Зарница” ва бошқа ўйинларда бўлади, чунки уларни мусобақаларга тайёрлаш керак.


КОМАНДА КАПИТАНЛАРИНИ САЙЛАШ.


Командага оид ўйинлар ташкил этишда капитанларни ёки командани бошлиқларига (командир) мухим рол берилдаи, улар ўз навбатида барча командани тўлиқ ва айрим ўйинчиларни хулқ атворига жавоб берадилар. Капитанлар тўғридан-тўғри рахбарни ёрдамчилари хисобланади. Улар ўйин қатнашчиларини ташкил қилади ва жойлаштирадилар, уларни кучлари бўйича тақсимлайди ҳамда ўйин жараёнида ўйинчиларнинг интизомига жавоб беради.
Капитан ўйинчиларни ўзлари сайлайдилар ёки рахбар тайинлайди. Қачонки ўйновчиларнинг ўзлари сайлашса бир-бирини яхши фазилатлари, хулқлар бўйича бахолашга ўрганадилар ва ўзларини ўртоқларига ишонч билдирадилар, унга юқори даражадаги жавобгарлик хис-туйғусини уйғотади. Агарда ўйновчиларни етарли даражада ташкил этилмаган ёки бир-бирларини яхши билмасалар, унда капитанларни ўзи тайинлайди. Рахбар айрим пайтда лавозимга (тарбиялаш мақсадида) пассив ёки енгилтак, ўзларини тута билолмайдиган ўйинчилардан сайлайди, шу билан бирга уларда зарур бўлган фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради.
Капитанлар одатда командалар тузилгандан кейин сайланади ёки тайинланади. Фақат командаларни бўлишда капитанларни сайлаш ва тайнлаш йўли билан олдиндан сайланади.
Доимий командаларда капитанлар вақти-вақти билан қайта сайланадилар.



Download 276.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling