Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЙИНЧИЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. ЎЙИНЧИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ЎЙИННИ ТУШУНТИРИШДА
ЎЙИННИ ДАСТЛАБКИ ТАХЛИЛИ.Рахбар ўйинни болалар ёшига мўлжаллаб ўйинни барча жарёнини дастлаб ўйлаб ва кўра билиши шарт, чунки уни қандай маментларда ортиқ қизиқиб кетиши, ўйновчиларнинг ножўя билан қилган хулқлари, уларни қизикишларини пасайиб кетишларини келиб чиқариши мумкин, бундай ёқмайдиган холатларни олдини олиш учун, аввалдан ўйлаб кўриш керак. Болаларни яхши кўрадиган рахбар ўйновчилар ўртасидан кимни капитан, биринчи ўйинбошини, қамроқ уюшган болаларга қандай ролни беришни, бўш ва пассив ўйинчиларни қандай қилиб ўйинга жалб қилишни олдиндан ўйлаб кўриши шарт. Айрим ўйинчиларни ўтказиш учун у олдиндан ўйин қатнашчиларидан ёрдамчиларни белгилаб қўяди, уларни вазифасини аниқлайди ва агарда керак бўлса уларга тайёрланиш учун имконият беради (масалан, жойларда ўтказиладиган ўйинларда). Ёрдамчилар олдиндан ўйин қоидалари ва уни ўтказиш жойлари билан танишадилар. Энг мухими, жамоада жамоага қизиқиш уюғотиш, ўзларини шахсий қобилиятларини намоён қилишга, ўйинда ўртоқларини юрищ-туриш қоидаларини яхши ўзлаштириб олиши ташкилотчилик қобилиятларининг сингдириш, болалар ижодини ривожлантиришга, ўйин жараёнидаги вазиятни тўғри бўлишига ва бахолашга ёрдам беради. ЎЙИНЧИЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. ЎЙИНЧИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ЎЙИННИ ТУШУНТИРИШДАРАҲБАРНИ ЖОЙИ Ўйинни тушунтиришдан олдин, ўйин қатнашчиларини шундай қўйиш керакки, чунки улар рахбарни яхши кўришлари ва уни сўзлаб беришини эштишлари керак. Энг яхшиси ўйновчиларни дастлабки холатга турғизишлари керакки, чунки шу холатдан ўлар ўйинни бошлайдилар. Агарда ўйини бошлаш учун ўйин қатнашчилари доирада турсалар, рахбар ўйинни тушинтириш учун ўйновчилар орасида туради. Куп сонли ўйновчилар қатнашадиган оммавий ўйинларда у 1-2 қадам ташлаб доира ўртасида туради. Доира марказида туриш мумкин эмас, чунки ярим ўйновчилар рахбар орқасида туриб қоладилар. Агарда ўйновчилар икки командага бўлинган бўлиниб ва бири иккинчисига катта масофада қарама-қарши сафтортиб турган бўлса (“Оқ теракми, кўк терак”, “Номерларни чақириш”, “Икки қулда тўп узатиш”), буларга тушинтириш учун командаларни яқинлаштириш керак, сўнгра уларни “уйлар” чегарасигачан олиб борилади. Рахбар бундай холатда, ўйинни тушинтириш пайтида, ўйновчиларни орасида майдончани ўртасида ён томондаги чегарасида туради у гох у командага, гох бу командага мурожат қилади. Агар ўйин сочилиб ҳаракат билан бажарилса (“Қувлашмачоқ”), унда ўйновчиларни сафга турғизадаи, улар кам бўлса ёки ўзлари олдида гурухларга бўлади, чунки уларни барчаси рахбарни яхши кўришлари ва эшитишлари керак. Ўйинни тушинтириш вақтида болаларни юзини қуёшга қаратиб ёки ойнага қаратиб қўймаслик керак (улар рахбарни ёмон кўришлари мумкин). Рахбар энг кўринарли жойда барча ўйин қатнашчиларини кўриш ва уларни хулқ-атворини назорат қилиш учун кўринарли жойда ён томонида ёки ёруғликка юзи билан туриши керак. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling