Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИНДИ ЎЙИНИ
- ТАҚИЯ ТЕПАР
- ОҚ СУЯК ЎЙИНИ
ЕЛКАДА КУРАШЎйин текис майса билан қопланган ерда ўтказилади. Чавандоз отига нисбатан енгил бўлиши керак. Чавандозлар бир-бирларини ерга йиқитдилар. Йиқилмаган чавандоз ғалабага эришади. Ўқувчилар бир-бирларини елкасига чиқиб курашади. Саккиз қадамли доираичида ўйин олиб борилади. Чизиқдан чиққан хам ютилган хисобланади. Ўйинни юқори синф ўқувчилари ўйнайди. МИНДИ ЎЙИНИЎйинда икки команда қатнашади. Ҳар командада 5-7 ўйинчи бўлади. Қўлга тош яшириб топилади. Тошни тополмаган ўйинчилар қатор бўлиб энгашиб турадилар. Бошни иложи борича пастроқ тутиб бир-бирини қўйиб юбормасликлари керак. Тошни топган ўйинчилар югуриб келиб энгашиб турган ўйинчиларнинг устига минадилар. Ҳамма ўйинчи миниши шарт. Мина олмаса, миниб йиқилса ёки кўтара олмай йиқилсалар ютқазган хисобланади. Аъзоларнинг хаммаси миниб йиқилмаса ғолиб бўлади. ТЕПИШЎйинда бир нечта ўйинчи қатнашади. Ҳар бир ўқувчи мустақил харакатланади. Ўқувчилар навбатма-навбат қўли билан ерга тиралиб 10-20 марта тез айланиб 10 метр узоқликда турган ўқувчини бориб тепади. Тўғри юриб бориб тепса ғолиб ҳисобланади. Қолган ўйинчилар шу зайлда давом эттирадилар. Тепишга келаётган ўйинчидан ўзини химоя қилиш мумкин. ТАҚИЯ ТЕПАРБу ўйин ўқувчилардан жуда катта эпчиллик ва махорат талаб қилади. Бир йўла неча харакатларни бажаришга тўғри келади. Ўйин очиқ жойларда, спорт залида ўтказилиши мумкин. Ўйин яккама-якка, бир-бирини бошидаги бош кийимини қўл билан хам туширишлари мумкин. Тепишнинг турли алдамчи харакатлари қилинади. Туширилган бош кийим ўзларидаги ўйин қоидасига мувофиқ узоққа тепилади. Бошдаги тушган бош кийимни ўйинчи тептиришга йўл қўймайди. Ўйинни эхтиёт бўлиб ўйнайдилар. ОҚ СУЯК ЎЙИНИБу ўйин ўғил болалар билан биргаликда ой ёруғида ўтказилади. Ўйин қоидаси “қулоқ чўзма” ўйинига ўхшаш бўлади. Ўйин асосан тунда ўйналади бошловчи суякни, бирор нарсага ўраб узоққа отади. Ўйин иштирокчилари суякни излаб топади. Топган ўйинчи суякни, бошқаларга билдирмай бошловчига олиб келишга харакат қилади. Лекин шу вақтда билган ўйинчи ундан суякни олиб олишга харакат қилади. Бу ўйинда хар бир суяк учун соврин берилади. Оқ суяк ўйинини тўйларда, сайлларда, хосил байрамида ўйналади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling