Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


Download 276.34 Kb.
bet44/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72

ОТИШМА ЎЙИНИ


Бу ўйинда ўқувчилар мўлжалга олиш, кичик тўпларни илиш ва тўп зарбидан ўзини ҳимоя қилиш ҳаракатларини бажарадилар. Ўйин спорт залида хам ўтказилиши мумкин. Ўйинчилар икки командага бўлинадилар. Ўйин учун 15- 16 метр оралиқда параллел чизиқ чизилади. Чизиқларнинг узунлиги ўқувчилар сонига қараб узун ёки қисқа бўлиши мумкин. Ўйинда бошловчи команда аниқланиб, қарши томонда турган команда ўйинчиларига шундай коптокни отишлари керакки, улар келаётган коптокни илиб олишлари керак ёки зарбидан сақланиши лозим. Копток теккан ўйинчи сафдан чиқиб кетади. Коптокни илмоқчи бўлган ўйинчи 1-2 қадам олдинга чиқиб коптокни илиши мумкин. Коптокни отаётган ўйинчи мўлжалга уриш вақтида чизиқдан отиши шарт. Қайси командада ўйинчилар оз қолса ютқазган ҳисобланади. Командалар навбатма-навбат отишади.




ЧАҚҚОНЛАР ВА МЕРГАНЛАР


Бу ўйин спорт ўйинлари майдонидан фойдаланилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб 16 метр оралиғида бир-бирига қараб туришади. Ўртага 2 қадам кенглигида айлана чизилади. Ҳар командада биттадан энг чаққон ўқувчилар танланиб айлана ичига турилади. Икки томондаги ўқувчилар тўп


билан айлана ичидаги ўйинчиларни урадилар. Тўпга теккан ўйинчи ўша ўйинчининг ўрнига кириб ўйин давом эттирилади. Умуман иккови ўрин алмашади. Мерганлар ва чаққонлар тақдирланади. Оралиқ масофа ўқитувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин.


ЧИРГИЗАК


Бу ўйинда икки ёки ундан ортиқ ўқувчи иштирок этади. Ҳар бир ўйинчи ялпоқ тош танлайди. Тошнинг массаси 300 граммдан 1 килограммгача бўлади. Ундан ташқари бир дона ёнғоқдан катта думалоқ тош олинади ва 526 метр масофага тикилади. Ўқувчилар бирма-бир тикилган тошларни қўлидаги ялпоқ тошлар билан мўлжаллаб ташлайди. Кимнинг тоши думалоқ тошга тегиб думалатиб юборса оёғи билан 1-2-3-4 деб хисоблаб санайди. Ҳеч кимнинг тоши думалоқ тошга тегмаса ташлган ялпоқ тошларнинг қай бири яқин бўлса, шу ўйинчи бошлаб беради. У ўйинда қатнашган бошқа ўйинчиларнинг хамасини тошини бирма-бир 1-2-3-4-5 деб уриб чиқиб думалоқ тошни куч билан узоққа уради ва узоқдаги тошни одимлаб санаб яна шерикларининг тошини уриб давом эттиришга киришади. Биронта тошга тегмай қолса ўйин бошидан кимнинг тоши яқин бўлса, шулар бирин кетин бажариб боради. Ўйинда болалар эхтиёт бўлишлари шарт. Ўйинда марра белгиланади.





Download 276.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling