Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


Download 276.34 Kb.
bet65/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72

«Семир пуфагим» ўйини


Ҳамма ўйинчилар ёнма – ён бўлиб, қўл ушлашиб доира ҳосил қилиб турадилар. Болалар: «Семир пуфагим, каттароқ семир, ёрилмасдан шундай тур» деб доиранинг кенгайтира бошлайдилар. Доира етарлича кенгайгандан кейин ўқитувчи: «Пйфак ёрилди» дейди. Болалар қарсак уриб, ўтириб оладилар.
Ўқитувчи ўйинчилардан бирини – «ямоқчи»ни «пуфакни ямаш» учун юборади. У доира бўлиб бўлиб югуриб ҳар бир ўйинчига қўл тегизади.
«Ямоқчи»нинг қўли теккан бола ўрнидан туради. «Ямоқчи» ҳамма ўйинчиларга қўл теккизиб бўлганидан кейин болалар Яна қул ушлашиб турадилар.
Ўқитувчи: «пуфак ел чиқаряпти» - дейди. Болалар «п-с-с-с-с-с» деган товуш чиқариб олд томонга қараб юрадилар ва шу билан доирани (пуфакни) торайтирадилар.
Бунда аввало зўзларни ўрганиб, сўнг эса баробар айтиш ва баробар қарсак чалиш зарурлиги тушунтирилади.
  1. «Қувлашмачоқ» ўйини


Майдон чизиқ билан чегараланиб чиқилади. Битта онабоши – қувловчи тайинланади. Бошқа ўйинчилар унинг атрофида доира ҳосил қилиб турадилар. Қувловчи «бир, икки, уч», - дейди. Ҳамма болалар ҳар томонга югуриб кетадилар хавф туғилган пайтда ўтириб олишлари мумкин, ўтириб олганларни қувловчи тутмайди. Қувловчи тутиб олган бола онабоши бўлади. Ўйинни
истаганча вақт ўйнаш мумкин.
Бу ўйининг «Сакраш билан қувлашмачоқ» вариантини ҳам ўйнаш мумкин. Бук ҳам юқорида таърифлангандек ўйналади. Фақат фарқи – бир оёқда сакраган бола бунда тутилмайди.


  1. «Қўл ушлашиб қувлашмачоқ» ўйини.


Ўйин учун майдоннинг ҳамма томони чизиқ билан чегараланади ва у майдоннинг ўртасида туради. Ҳамма ўйинчилар унинг атрофида турадилар.
Онабоши Балан овоз билан «Мен қувловчи» дейди. Ўйинчиларнинг ҳаммаси майдон бўйлаб тарқалиб юради. Қувловчи бирорта ўйновчини тутиб олмоқчи бўлади. Хавф туғилган пайтда (қувловчи унга етиб қолса) у
«қўлингни бер» деб ўртоғини ёрдамга чақириши мумкин. Қўл ушлашиб олганлар тутилмайди. Агар қўл ушлашиб олишидан олдин тутиб олса, онабоши ўз ролини шу тутилган бола билан алмашади.
Агар онабоши анча вақтгача ҳеч кимни тутаолмаса, чарчаб қолмасин учун бошқа онабоши тайинланади.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling