Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Хурмача боғи» ўйини
- «Қутқар» ўйини
«Кўзбойлоғич» ўйиниЎйинчилар доира қуриб ўтирадилар. Улардан бири онабоши қилиб тайинланади, у давранинг ташқарисида туради. Болалар кўзларини юмиб ўтирадилар, онабоши эса доира атрофида айланиб юриб, секингина бир болаларнинг орқасида тўхтайди. Онабошининг юришига болалар қулоқ солиб ўтирадилар. Орқасига онабоши келиб тўхтаганини пайқаган ўқувчи қўлини кўтариши ва буни ўқитувчига айтиши керак. Агар бола тўғри топса онабоши ўрин алмашади. Агар тополмаса ўйин давом этирилади. «Хурмача боғи» ўйиниЎйин майдонча ёки залда ўтказилади. Ўйинчилар қўл ушлашиб, бир- бирларига қараб икки доирага бўлиниб икки қатор бўлиб турадилар. Ҳар бир доирада 12-13 ўқувчи бўлади. Болалар доира бўлиб, қарама-қарши томонга қараб айланиб турадилар ва қуйидаги сўзларни қўшиқ қилиб айтадилар. Хурмача боғи, Тўкилса ёғи. Тўкилса майли Холамнинг ити бор, Қулоғида холи бор, Холи, холи, хаш-ту-ту. Ўйинчилар охирги сўзни айтиб бўлишлари билан ўтириб олишлари керак. Ким кейин қолса (кейин ўтирса), ичкаридаги доира ўртасига тушиб, бирорта топшириқни бажаради: ашула айтади, ўйнаб беради ёки Бирон-бир шеър айтиб беради. Ютқазган бола топшириқни бажариб бўланидан кейингина ўйин давом эттирилади. Агар ўйинчилар сони кўп бўлса, бир неча доира хосил қилиб ўйнаш мумкин. «Қутқар» ўйиниМайдончанинг икки қарама-қарши томонига чизиқ тортилади. Ҳамма ўйинчилар майдончанинг бир томонидаги чизиқ орқасида турадилар. Майдончанинг икки ён томонига – марказ тўгрисига кичик доирачалар чизилади. Ҳар бир доирада иккитадан тутувчи ўйинчи туради. Ўқитувчи «бир, икки, уч, югуриб!» - дейишиб билан ҳамма ўйинчилар югуриб, қарама-қарши томондаги чизиқ орқасига ўтиб оладилар. Тутувчилар доирадан чиқиб, югуриб ўтаётгандарга қўл тегизишга ҳаракат қилади. Тутувчини қўли теккан бола, у билан доирага бориб туради. Қайтиб аввалги жойига югуриш вақтида ўйинчиларни тутилган ўртоқларини қутқаришга (қул тегизишга) ват езда югуриб ўтиришга интиладилар. Икки, уч, тўрт, марта у ёқдан бу ёққа югуриб ўтилагндан кейин ўйин якунланади: тутувчиларнинг қайси бири кўпроқ ўйинчини тутгани, ким ўртоғини қутқаргани, ким бирор марта қўлга тушмагани аниқланади. Сўнг бошқа тутувчилар тайинланиб, ўйин давом эттирилади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling