Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


ЎЙИНН ЎТКАЗИШ УЧУН ЖОЙНИ ТАЙЁРЛАШ


Download 276.34 Kb.
bet15/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72

ЎЙИНН ЎТКАЗИШ УЧУН ЖОЙНИ ТАЙЁРЛАШ.


Очиқ хавода ўйинни ўтказиш учун чимларни қирқиш керак (агарда теннис майдонча ва аниқ белгилар талаб қилинади) ёки теннис кўмкўк майдонча танланади (айниқса кичик мактаб ёшдаги болалар учун). Энг яхшиси майдончани тўғри бурчак шаклида, энг камида 8 м, узунлиги камида 12 м бўлиши керак. Майдондан 2 м масофада бирнеча скамейкани қўйиш тавсия қилинади. Иложи борича, ёзги майдончани атрофида дарахтлар бўлгани яхши.
Бино ичида ўйинни ўтказишдги уни назарда тутиш керакки, чунки бино ичида, ўйновчиларни ҳаракат қилишига, иложи борича асбоб-анжомларни (бруся, турник, конь, козел) ёрдамчи хоналарга олдириб қўйиш керак. Агарда асбоб-анжомларни залдан олиш имконият бўлмаса, унда уларни зални қисқа девори томонига қўйилади ва скамейка, тўр ёки бошқа буюмлар билан ўраб қўйилади. Дераза ойналари ва лампалар сим тўрлар билан бекитилади. Бундан ўйинни ўтказишда олдин шомоллатилиши ва нам латта билан артилиши керак.
Рахбар жойларда ўйинни ўтказишдан олдин дастлаб жой билан яхши танишиб чиқиш керак ва ўйин учун шартли чегараларни белгилаб чиқиш шарт.


ЎЙИНГА АСБОБ-АНЖОМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ.


Ҳаракатли ўйинларни ўтказиш учун байроқчалар, рангли боғичлар, ҳар хил катталикдаги коптоклар, гимнастика таёқча, булавалар ёки кеглилар, чамбарак, аргамчилар керак. Ўйинда асбоб-анжом чиройли, яшил рангда ва ўйинда ажралиб тарадиган бўлиш керак (бу кичик мактаб ёшидаги болалар учун энг аввало мухимдир). Асбоб-анжомни катта кичиклиги ва оғирлиги бўйича ўйновчиларни бўйларига мос бўлиш лозим. (умумий таълим мактаблари учун тузилган жисмоний тарбия дастурига қаралсин). Асбоб-анжом сонини олдиндан назарда тутиш лозим. Асбоб-анжомни ўтказиладиган жой билан ёнма-ён сақлаш мақсадга мувофиқдир. Мухими уни санитар холатини ва уни мунтазам равишда тортибга солиб бориш керак. Болаларни тарбиялаш мақсадида болаларни асбоб-анжомларни таъмирлашга ва сақлашга жалб қилиш фойдали бўлади.
Ўйин қатнашчиларига асбоб-анжомни тарқатиш ва қўйиб чиқиш фақатгина ўйинни тушунтириб бўлгандан кейин бажарилади. Буни болаларни ўзлари бажарадилар, чунки улар топшириқни тез, аниқ ташкилий равишда бажарадилар.
Майдонни белгилаш.
Агарда майдони белгилаш учун кўп вақт талаб қилинадиган бўлса унда буни ўйинни бошланишига қадар бажарилиши керак. Белгилаш мураккаб бўлмаса унда ўйинни мазмунини гапириб бериш билан бир вақтда ёки уни бошланишдан олдин бажариш мумкин, гапириб бериш вақтида фақатгина белгиланган чегарасини кўрсатиш мумкин. Тез- тез такрорланадиган ўйин учун майдончани доимо бўлиб турадиган белги чизиш мумкин.
Ўйин учун ажратилган белгилар равшан чизилган бўлиши шарт, ўйинга берилиб кетган, болалар учун, улар орқасидан ўнғайгина кузатиш имкониятига эга бўлинади. Ўйин учун чизилган чизиқ тўсиқдан, девордан ёки бошқа буюмлардан 3 м дан яқин бўлмаслиги керак, бўлмаса болалар шикастланишлари мумкин. Бу энг аввало югуриб ўтиш билан ўйналадиган ўйинларда жуда мухимдир, чунки бунда жуда-жуда катта гурух ўйин қатнашчилари бирвақтни ўзида “уйлар” чегарасидан югуриб ўтадилар.



Download 276.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling