Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ҳайвонлар тили» ўйини
- «Қушчалар инларингизга киринг» ўйини.
- «Айиқ қарағайзорда» ўйини
ТЎХТАЎйинчилар доира бўлиб турадилар ва тартиб номери билан санайдилар. Улардан бири ўйин боши бўлади. у кичкина тўп олиб ўртага чиқади. У тўпни ерга қаттиқ уриб, бирон бир номерни чақиради. Чақирилган тўпга қараб югуради, бошқалар майдонча бўйлаб тарқалиб кетадилар. Чақирилган номер тўпни тутиб олгандан сўнг “тўхта” деб чикаради, ва бошқалар шу захоти тўхташлари шарт, тўпли ўйинчи ўзига яқин турган ўйинчига тўпни ташлаши керак. У эса жойидан қимирламасдан туриб тўпни ўзига теккизмасликка харакат қилади. Агар тўпни ташлаган ўйинчи тўпни теккиза олмаса, тўпга қараб югуради қолганлари эса узоқроққа югуриб кетишади. Ўйин боши тўпни тутгандан сўнг яна “тўхта” деб қичқиради ва биронта ўйинчига тўпни теккизишга харакат қилади. Тўп теккан ўйинчи ўйинбоши бўлади ва ўйин яна бошқатдан бошланади. «Ҳайвонлар тили» ўйиниКартон ёки фанерга бўри, айиқ, тулки қуён кабиларнинг расмини чизиб бирор ерга осиб қўйилади. Ҳар бир расм қаршисига 4-3 м наридан командалар колонна бўлиб туради. Ҳар қайси бола тўпни 12-16 мартадан шу ҳайвонлар расмига отиб тегизишга ҳаракат қилади. Ким топни нишонга (расмга) кўп тегизса, шу команда ғолиб ҳисобланади. «Қушчалар инларингизга киринг» ўйини.Ўйинчиларнинг қўлларида биттадан турли ранга бўялган фанер доирачалар бўлади. Булар қушчаларнинг инлари. Шеренгада турган ҳар бир ўқувчи ўзига биттадан «ин» танлаб олади. раҳбарнинг биринчи сигнали билан (чапак чалиш) ҳамма ўз «инидан» «учиб чиқади» ва югургилаб юради. Иккинчи сигнал билан «Калхат келяпти» ишораси берилгач ҳамма ўз «ини» атрофига тез «югуриб» келади. Кечикиб қолганлар жарима очко олади. Бошқаларнинг «инига» киришга рухсат этилмайди. «Айиқ қарағайзорда» ўйиниМайдончанинг бир томонига доира чизиб айиқ ини ясалади. Унинг иккинчи томонидан болалар ўйнайдиган уйчалар бўлади. Болалар уйчаларидан чиқиб айиқ ини томон бораётиб қуйидаги сўзларни айтадилар: «Биз айиқнинг уйидан қўзиқорин, асал, мевалар оламиз». Айиқ уларга қараб ўкиради ва инидан югуриб чиқиб, болаларни тута бошлайди. Болалар эса ўз уйчаларига кириб олишга ҳаракат қиладилар. Ушланган болаларни ўз инининг олдига олиб бориб қўяди. Уларнинг сони 4-5 тага еткандан сўнг бошқа айиқ (онабоши) сайланади. Қўлга тушган болалар айиқнинг ини олдида янги айиқ – онабоши сайлангунча туриши шарт. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling