Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Ишлаб чиқаришда операция тизимининг


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

22.2. Ишлаб чиқаришда операция тизимининг 
ишлаб туриши
Ишлаб чиқариш жараёнини режалаштириш ва 
унинг боришини назорат қилиш муаммолари ва ечи- 
мини топиш мутахассисдан кўп жараёнларни били- 
шини талаб қилади. Масалан, ишлаб чиқаришни тез­
кор бошқариш, маҳсулот ишлаб чиқаришни режа­
лаштириш, захирадаги материалларни бошқариш, 
лойиҳаларни бош қариш , лойиҳаларни бошқариш 
усуллари, сифатни таъминлаш каби йўналишларни 
яхши ўзлаштирган бўлиши керак.
Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш корхонанинг 
ишлаб чиқариш фаолиятига раҳбарлик қилишнинг 
муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг муҳим 
унсурларига ресурслар, бошқариш жараёни — объек­
та, ишлаб чиқарилган маҳсулот, жавоб қайтариш
297
www.ziyouz.com kutubxonasi


маълумоти, солиштириш, одам қатнашиши билан 
режалаштириш тизими, ўзгариш киритиш омили 
киради.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ни режалаштиришда 
йилнома (тақвим) режалаштиришнинг мазмуни ва 
тавсифи муҳим ўрин тутади. Маҳсулот ишлаб чиқа- 
ришни режалаштириш операцияли тизимнинг уму­
мий эҳтиёж (талаб)ларининг ўзгаришини ҳисобга 
олган ҳолда, қандай эксплуатация қилиниши ҳақида 
ечим қабул қилишни кўзда тутади. Умумий талаб — 
бу операция тизими ишлаб турганда барча маҳсулот 
ёки хизматларга бўлган талаблар йиғиндиси. Умумий 
талаблар одатда тизимни иш (юк, вазифа) билан таъ- 
минланганлик бирлигида ўлчанади. Маҳсулотни чи- 
қариш режаси одатда бир йилдан кам бўлмаган му­
айян даврга ишланади. Бунинг учун шу даврда қанча 
ҳажмда маҳсулот чиқарилади ва бунда қанча ишчи 
фойдаланилади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йилнома режалаш- 
тирилишида тайёр маҳсулотни сақлашга, ҳужжат- 
лаштиришга, туриб қолишига, узатишда қатнашув- 
чиларга, аёлларга ва бўшатилган ишчиларга сарф- 
лари эътибор берилади, чунки улар ишлаб чиқариш 
харажатларига таъсир қилади.
Моддий-техник захираларнинг тайинланиши ма- 
териалларнинг кетма-кет етказиб келинишлари ора­
сида узилиш рўй бермаслиги учун буфер (узилиш 
зарбини камайтирувчи мослама), бундан текис ва 
уларнинг доимий келиб қўшилиш оқими мустасно.
Моддий-техник захира (кафолат)ларни белгилаш- 
даги асосий ечимлар, яъни буюртмаларнинг мудца- 
ти ва миқцори сотиб олинадиган буюмларнинг қий- 
матига таъсир қилади. Буюртмаларни расмийлашти- 
риш, ускуналарни силжитиш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар қимматига (миқдорига) таъсир қилади. 
Захираларни сақлаш харажатларининг миқдорига ва 
захираларни йўқ бўлиш ҳолатидаги кўриладиган иқги- 
содий зарар миқдорига таъсир қилади.
298
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўз хусусиятларига кўра модций-техник захираларга 
бўлган талабларнинг кўриниши боғлиқ ва боғлиқ 
бўлмаган бўлиши мумкин.
Предметнинг фойдаланилиши бошқа буюмларни 
ишлаб чиқариш режаси билан боғлиқ бўлса у боғ- 
лиқлик талабида бўлади.
Агарда предметларни таъминлаш талаби бошқа 
буюмларни ишлаб чиқариш режаси билан боғлиқ 
бўлмаса, бундай предметлар боғлиқ бўлмаган талаб- 
да фойдаланилади дейилади.
Ишлаб чиқаришни, моддий-техник захираларни, 
сифатни ва техник хизмат кўрсатишни тезкор бош- 
қариш тизими бир хил асосий талаблар асосида ту­
зилади. Бу тизимнинг мақсади — ташкилот мақсад- 
ларини иқтисодий самарадорликда амалга оширили- 
шини таъминлаш. Биз юқорида корхонани тезкор 
бошқариш тизимининг унсурлари (ресурслар, бош- 
қариш объекта, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва бош- 
қалар) айтиб ўтган эдик. Ишлаб чиқаришни тезкор 
бошқаришнинг вазифаларига келганда йилномали ре­
жалаштириш ва ишлаб чиқариш ни диспетчерлаш, 
ишларни тақсимлаш ёки топшириш (разнарядка) ва 
уларни бажарилиш муддатини назорат қилиш керак. 
Тезкор бошқариш ишлаб чиқариш соҳасида \ам , 
хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам катта аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш асбоб (во- 
ситаси, қурол, йўл, усул)ига буюмларни «итариб 
чиқариш» орқали ишлов бериладиган оқимли ишлаб 
чиқариш тизими буюмларга «чўзиш» билан ишлов 
бериладиган ва Гантнинг ҳисобга олиш-режали жад- 
вали тизими киради. Бир қисмда буюмларга ишлов 
бериш тугаши билан бошқа кейинги қисм буюмлар­
га ишлов беришга тайёрми ёки йўқми қатъи назар 
«итариб чиқарилади». «Чўзилиш» ишлаб чиқариш 
тизимида ишланаётган буюмлар олдинги қисмдан 
керак бўлган бирин-кетин. «чўзиб» (тортиб) олина­
ди.
Режалаштирилган мақсадлар лойиҳа орқали амал­
га оширилади. Лойиҳа — бу масалалар ёки омиллар
299
www.ziyouz.com kutubxonasi


йиғиндиси, улар орқали мақсадга эришилади, одат­
да бундай мақсадлар қайтарилмаслик хусусиятига эга. 
Ишлар самарадорли лойиҳа бўйича муддатига, хара- 
жатига ва натижаларнинг сифатига қараб баҳолана- 
ди. Баҳолаш усуллари, режаларни қайта кўриб чи- 
қиш ва кескин йўл усули тўрли иш жадвалини ту- 
зи ш га а с о с л а н г а н , улар й и л н о м а л и тў р ли
режалаштириш ва лойиҳаларни қўллаш бўйича иш ­
ларни бошқариш учун ишлатилади. Кескин (жид- 
дий) йўл усули баҳолаш усули ва режаларни қайта 
кўриб чиқишларга қараганда кўпроқ (ўта кенгроқ) 
қўлланилади.
Кескин йўл усулини йилномали иш жадвали- 
нинг иш ланмаси лойиҳа бўйича тўрт босқичда ба­
жарилади:
— лойиҳанинг мақсади ва чекланиш босқичи;
— лойиҳага кирувчи ишларни аниқлаш;
— тўрли иш жадвали;
— йилномали тўрли жадвал.
Кескин йўлнинг узоқлиги лойиҳанинг бажарили­
ши бўйича ишнинг қанча давом этишини аниқлайди. 
Кескин йўлда ҳар қандай секинлаш иш муддатининг 
ўсишига олиб келади. Уларни ўз вақтида назорат 
қилиб, бартараф этиш лозим. Шу билан бирга маҳ- 
сулот (иш, хизмат кўрсатиш) сифатини таьминлаш 
зарур.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling