Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
ни бошқариш—ходимларни бошқаришдир, улар ўз нав-
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш бизнес-режа- нинг—ички тактик
ни бошқариш—ходимларни бошқаришдир, улар ўз нав-
батида меҳнат воситаларини бошқарадилар. Ходим ларни бошқариш - кишиларнинг ўзини бошқариш- гина эмас, балки уларнинг ишлаб чиқариш даги муносабатларига таъсир этиш ҳамдир, Масалан, ҳар бир корхонада асосий ишлаб чиқариш цехлари ўрта- сида, асосий цехлар билан ёрдамчи цехлар ўртасида, ҳар цехнинг ичидаги қисмлар ўртасида, ҳар бир ав- тожамланмадаги ҳайдовчилар ўртасида муайян иш лаб чиқариш муносабатлари (алоқалари) мавжуд бўлади ва ҳоказо. Юқорида қайд этилган фикрларнинг аксарияти ҳар куни бир неча бор такрорланади, баъзи бирлари бир неча кун ўтиб қайтарилади. Бу эса корхона фаолия тини бошқаришдаги муҳим қисмидир. Ишлаб чиқа- ришни, сифатни, моддий неъматлар билан таъмин- лашни ва техник хизмати кўрсатишни қисқа муддат ичида ёки тезкор бошқариш тизими ташкилот мақ- садларини самарали амалга оширишга хизмат қила- ди. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш бизнес-режа- нинг—ички тактик режанинг органик қисми ва якун- ловчи босқичи бўлиб, стратегик режани узил-кесил аниқлаштиради ва уни ойлик, ўн кунлик, беш кун- 9 - 7 7 129 www.ziyouz.com kutubxonasi лик ва, ниҳоят, кунлик ҳамда сменали топшириғи сифатида ҳар бир бажарувчига етказиб беради. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришнинг муҳим вазифаси барча бўлинмаларнинг мунтазам ишлаши- ни таьминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнла- рини ташкил этишдан, ишлаб чиқариш ҳаракатини кундалик ҳисоблаб боришдан, олинган ахборотлар- нинг таҳлили натижаларига қараб цехлар, автожам- ланмалар, автоотрядлар, қисмлар, бригадалар, иш жойларининг фаолиятини тезкор бошқаришдан ибо рат. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш маҳсулот ёки хизмат кўрсатишни бир меъёрда бажарилишини таьминлаш учун нима нарса қаерда, қачон ва қандай муддатда ишлаб чиқаришга туширилиши ва тайёрла- ниши керак, деган саволларга жавоб бермоғи лозим. Транспортда ва шу жумладан автомобиль хизмати кўрсатишда бу масалалар ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришнинг турли хил тизимларини қўлланиш ёрдамида ҳал қилинади. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришнинг бир неча тизимлари бор, булар энг аввало, жамланмалараро ва жамланма ичида, цехлараро ва цех ичида ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришдир. Жамланмалараро бошқариш ишлаб чиқаришда корхона жамламалари ўртасида айниқса асосий ва ёрдамчи, юкловчи ва ту- ширувчи, цехлараро бошқариш, ишлаб чиқаришда корхона цехлари ўртасида, шйёрлов ва ишлаб берув- чи, ишлов берувчи ва йиғув цехлари фаолиятини му- вофиқлаши ҳамда улар ўртасидаги зарур мутаносиб- ликни таъминлаши керак. Цехлараро ва цех ичида тезкор бошқаришда вақт- га мўлжалланган топшириқлар ишлаб чиқилади ва ҳамма бўлинмаларга етказилади, яьни уларнинг ф а олияти ташкил этилади, режалаштирилади, назорат қилинади. Булардан ташқари бажарилиши қандай бораётганлиги мунтазам назорат қилиб турилади, дастлабки режадан четга чиқишлар ҳисобга олинади ва ишлаб чиқариш тезкор равишда тартибга солиб турилади. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш кор- 130 www.ziyouz.com kutubxonasi хонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига ра\барлик қилиш нинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг муҳим унсурларига қуйидагилар киради: неъматлар, бошқариш объекта (жараён), ишлаб чи- қарилган маҳсулот, жавоб қайтариш маълумоти, со- лиштириш (киши қатнашишида режали тизим би лан), тузатиш киритиш омили. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш йилномали режалаштириш ва ишлаб чиқаришни диспетчерлаш- тириш, ишларни бажариш (разнарядка) ва уларнинг бажарилиш муддатини назорат қилиш вазифаларини ўз ичига олади. Кўпгина америка корхоналарида ишлаб чиқариш- нинг «Буюмни куч билан чиқариш » ва буюмни «чўзиш» тизими қўлланади. Ишлаб чиқаришни тез кор бошқариш асбобига буюмларни «итариб чиқа- риш» орқали ишлов бериладиган оқимли ишлаб чи- қариш тизими, буюмларга «чўзиш» билан ишлов бе- ридиган ва Гантнинг ҳисобга олиш-режали жадвал тизими муваффақиятли қўлланилмокда. Бир қисмда буюмларга ишлов бериш тугаши билан бошқа кейинги қисмда буюмларни ишлов беришга тайёрми ёки йўқми қатьи назар «итариб чиқарилади». «Чўзишли» ишлаб чиқариш тизимида ишланаётган буюмлар олдинги қисмдан керак бўлганда бирин-кетин «чўзиб» (тор- тиб) олинади. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling