Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet41/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Оила ва никоҳ тарихий ҳодиса бўлиб, улар жамиятнинг келиб чиқиши ва тараққиётида азалдан мавжуд бўлмаган. Оиланинг келиб чиқиши ҳали батамом ойдинлаштирилган эмас. Бу тўғрида турлича нуқтаи-назарлар мавжуд. Мутахассисларнинг аксариятининг фикрича, оила ва никоҳ муносабатларининг эволюцияси қуйидагича юз берган: Ибтидоий тузумнинг аввалида (илк ва сўнгги палеолит чегараларида) умуман оила ва никоҳ бўлмаган, у даврда промискутет деб номланган тартибсиз жинсий алоқалар одати ҳукм сурган, яъни тўдадаги ҳар бир аёл барча эркакларники ва ҳар бир эркак барча аёлларники ҳисобланган. Кейин бу алоқалар ўрнини гуруҳий никоҳ эгаллаган. Гуруҳий никоҳда бир уруғдаги ҳамма эркаклар бошқа уруғнинг барча аёлларига эр бўлиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Сўнгра эса мазкур жамият оиласининг асосий шакли сифатида жуфт оила пайдо бўлган. Жуфт никоҳда эса эр - хотин ҳисобланган эркак ва аёл ўз уруғларида яшаган. Бу оила қариндошликни ҳам ота томонидан (оталик даври), ҳам она томонидан (оналик даври) ҳисоблаб борган, лекин бу оилаларда ҳали эр - хотин никоҳи барқарор, алоҳида хўжаликка эга эмас эди. Бу даврда (бронза даври бошланиши ва темир даврида) табиий фактор ўз вазифасини тугаллади, яъни жинсий муносабатлар доирасида қон -қардошлар истисно қилинди, жинсий муносабатлар фақат бир эркак ва бир аёл муносабатларига айланган никоҳда хотин эр билан яшаш учун унинг уруғига кўчиб ўтган. Моногам (якка никоҳлик) оила пайдо бўлди. Ниҳоят индивидуал оила бўлиб, бу кичик оилада никоҳ эр -хотинни ҳамда уларнинг болаларини бир - бири билан мустаҳкам боғлайди. Бу ҳолат хусусий мулкчилик ривожлана бошлаб ибтидоий жамоа тузуми эмирилаётган даврга тўғри келади. Оила шакллари никоҳ характерига қараб ҳам бир биридан фарқ қилади: 1) Полигам (кўп никоҳлик) ва моногам (бир никоҳлик) оила; 2) ҳукмронлик кимнинг қўлида бўлишига қараб оила патриархал (ота ёки ака-укаларнинг бири томонидан бошқариладиган) матриархал (она томонидан бошқариладиган), 3) демократик (эр - хотиннинг тенглигига асосланган) оилага бўлинади. Ҳозирги жамият оиласи "демократик" оиланинг типик шаклидир.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling