Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Машҳур америкалик файласуф Жорж СактаЯна (1803-1952) таъкидлаганидек: "Оила, бу — табиатнинг шоҳ асарларидан бирига айланди". Франсуз ёзувчиси В. М. Гюго (1802- 1885): "Оила
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари.
Машҳур америкалик файласуф Жорж СактаЯна (1803-1952) таъкидлаганидек: "Оила, бу — табиатнинг шоҳ асарларидан бирига айланди". Франсуз ёзувчиси В. М. Гюго (1802- 1885): "Оилажамиятнинг дуру гавҳари", — деган эди. Буюк татар олими Ризоуддин ибн Фахруддин (18481917) "Оила" асарида Шундай деган эди: "Миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган нарса миллионлар ила саналмоқда бўлган аскарлару дунёда энг буюк ва зўр бўлган кемалар эмас, балки энг оз эътибор берадиганимиз, ё бўлмаса ҳеч бир замон эътибор бермасдан келадиганимиз бўлмиш оиладир. Оила низомсиз бўлса, унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этар ва шу сабабдан фазилат ерига разолат, тараққиёт ўрнига тубанлик негиз кўрар. Худонинг ўзи асрасинку, агарда бир миллатга бундай ҳол рўбару келса, у миллат китобининг сўнгги варағи очулғусидир"47.Никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари. Инсонийлик нуқтаи назаридан қаралганда никоҳ - муқаддас ишдир. Чунки у ҳалоллик асосида қўшилишни маъқул деб билади, никоҳсиз қўшилиш эса ҳаромлик белгисидир. Ҳаромлик таъсири эса бўлажак фарзандларда, оиланинг баракали бўлишида ўз салбий оқибатларини кўрсатиши мумкин. Қонун тилида никоҳ бола туғилишини қонунлаштирадиган алоҳида турдаги хусусий шартномани англатади. Шариат бўйича никоҳ шартномага ўхшаб кетсада, ундан фарқ қилган. У умурбодга тузилади. Шариат муддатли шартларга йўл қўймаган. Агар никоҳ аҳдида муддатли шартларга маълум ҳафта, ой ёки йилга йўл қўйилган бўлса, бундай никоҳ ҳақиқий эмас деб саналган. Шариат бўйича никоҳдан ўтиш учун никоҳдан ўтувчилардан бир қатор шартларга риоя қилиш талаб этилган. Улар: биринчидан-никоҳдан ўтувчиларнинг ўзаро розилиги; иккинчидан-никоҳ ёшига тўлиш; учинчидан-никоҳни гувоҳлар иштирокида тузиш; тўртинчидан-келин учун қалин ва маҳр тўлаш; бешинчидан-диний эътиқод бирлиги; олтинчиданникоҳдан ўтадиганлар яқин қонқариндош бўлмаслиги; эттинчидан-табақа бўйича тенглик; саккизинчидан-никоҳдан ўтивчиларнинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши лозим. Шариат бўйича никоҳ ёши уғил болалар учун 12 ёш, қизлар учун 9 ёш белгиланган. Шунда ўғил болалар жинсий жиҳатдан вояга этган бўлишлари лозим. Амалда эса ўғил болалар-14, қизлар-12 ёшга тўлганда никоҳ тузилган. Шариат бўйича никоҳ аҳдини тузиш вақтида албатта икки киши гувоҳликка ўтиши лозим. Гувоҳликка ўтишга қўйилган шахслар никоҳ аҳдини тузувчиларнинг ўзаро розилигини ўзлари бир вақтнинг ўзида эшитган бўлишлари лозим эди. Шариат бўйича никоҳ аҳдини тузишнинг навбатдаги шарти ажратилган маҳрни беришдан иборат бўлган. Бу сиз никоҳ ҳақиқий эмас, деб саналган. Маҳр куёв томонидан келинга берилиб, уй-жой ва сепдан иборат бўлган. Ҳар бир ҳудудда маҳр, қалин ҳажмлари ҳар-хил бўлган. Шариат бўйича, фақат ислом динига мансуб бўлган шахсларгина ўзаро никоҳ туза олган. Агар аёл бошқа диндан ислом динига ўтса, у билан никоҳ қуриш мумкин эди. Қуръони каримнинг “Нисо” (4)-сурасинин 22-24оятларида никоҳ тақиқланган ҳоллар батафсил белгилаб берилган. Никоҳ аҳдини тузишда талаб қилинадиган шартлардан бири табақа бўйича тенгликдир. Никоҳ ҳақиқий тенг бўлиши учун “кафалат” - никоҳга кирувчи шахслар уруғи, қариндошлиги бўйича ва унвонларда тенг бўлиши лозим эди. Шариат бўйича никоҳ аҳдини тузувчи томонлар руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши лозим. Ақлдан озган шахс билан тузилган никоҳ тузилмайди. Шариат бўйича эркаклар бир вақтнинг ўзида бир қанча хотин олишлари, аммо уларнинг сони тўрттадан ошмаслиги лозим эди. Сабаби агар бир эркак фақат бир аёлга уйланиши мумкин дейилса, эркаклар саноғидан ортиб қолган аёлларга зулм қилинган бўлур эди. Яъни, бу аёллар ўзларининг турмуш қуриш ва она бўлиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб қолар эдилар. Натижада жамиятда нопоклик ва маиший бузуқликлар юзага келар эди. Шунинг учун Ислом моддий имкониятлари бор эркакларга кўп хотинлик бўлишга рухсат беради. Бундай ҳолат Туркистон шароитида ҳам мавжуд бўлиб, эркаклар икки ва ундан ортиқ хотинларга уйланиб, улар билан бир умумий хўжаликни вужудга келтирганлар. Мусулмоналар никоҳ тузилишига қадар бир қатор диний урфодатларни бажаришлари лозим бўлган. Бу урф-одатларнинг бири совчилик бўлиб, бўлажак куёвнинг яқин қариндошлари келиннинг ота-онаси ҳузурига бориб, никоҳ тўғрисида келишиб оладилар. Бу жараён “фотиҳа қилиш”, “унаштириш” деб аталган. Иккинчидан, никоҳни халққа эълон қилиш учун зиёфат бериш мусулмонлар учун суннат амалларидан бири ҳисобланган. Учинчидан, никоҳ аҳдини тузиш вақтида руҳоният вакили бўлмиш мулла, икки гувоҳ ва куёв келиннинг уйига, ёки келин ва куёв гувоҳлари билан масжидга боради. Мулла никоҳ “хутба” сини ўқишдан олдин эр-хотинлик шартлари, эр ва хотиннинг бурч ва ҳуқуқларини тушунтиради, келин ва куёвнинг розилигини сўрайди, тасдиқловчи жавобни эшитган мулла никоҳ хутбасини ўқийди. Никоҳ аҳди тузилгандан сўнг никоҳ васиҳасини олиш вақтида икки тараф ҳам муллага ёки қозига пул тўлаши лозим эди. Бу васиқа “никоҳ паттаси”, тўланган пул эса “никоҳ кома” деб номланган. Никоҳ аҳди тузилгандан эътиборон келин эрининг уйида бўлиши лозим. Келин эрининг уйига асосан тўйдан сўнг борган. Юқорида кўрсатилган никоҳ аҳдини тузиш вақтида бажарилиши лозим бўлган ҳолатларни ҳисобга олиб, қўйидаги хулосага келиш мумкин: шариат бўйича никоҳ тузиш ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиб, ислом дини томонидан белгиланган талаблар унинг қонунийлиги ва ошкоралигини таъминлаган.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling