Ахлоқий маданият ахлоқий тафаккур маданиятининг қатор унсурларини ўз ичига олади. Ана шундай энг муҳим унсурлардан бири — муомала одоби.
Муомала одоби.
Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири – муомала одоби. У, моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир-бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир-бирига та ъсир кўрсатмасдан росмана яшаши мумкин эмас. Муомала одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Бу ўринда буюк инглиз ёзувчиси Даниел Дефо қаламига мансуб машҳур «Робинзон Крузонинг саргузаштлари» асарини эслашнинг ўзиёқ кифоя: Жумабойни топиб олган Робинзоннинг нақадар қувонишига ҳам сабаб ана шунда. Муомала одоби бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқиймеъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатлами намоён этиши, кўзга кўрсатиши билан ҳам ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлилик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади. Дарҳақиқат, муомала одобида мулоқотнинг асоси бўлмиш тил катта аҳамиятга эга. Зеро, одамлар бир-бирларини тил орқали тушунадилар, тил воситасида ўз фикрини ўзгага етказиш маълум маънода санъат. Зарур сўзни топиш, муайян ҳолатга мос келадиган ифодавий воситаларни қўллаш, фикрни жумлавий жиҳатдан тўғри ифодалаш, аниқ, босиқ, салобат билан сўзлаш ҳамсуҳбатингиз ёки тингловчининг диққатми тортишда муҳим рол ўйнайди, сўзловчининг нутқ маданияти даражасини кўтаради. Муомала одобида тилнинг софлиги масаласи ҳам муҳим. Тил софлиги бузилишининг асосий уч хил кўриниши мавжуд: бирмчиси бир тилде сўзлашаётиб, иккинчи тилга ўтиб кетиш, тўғрироғи, бирваракай “икки тилде”сўзлашиш, мисол қилиб, икки талабанинг сўзлашаётганда о збек тилида рус тилига, рус тилидан ўзбекчага мунтазам ўтиб туншини олиш мумкин, бу баъзилар учун одатий ҳол боииб қолган. Иккинчиси бир тилда сўзлашаётиб, иккинчи тилдаги сўзларни, айниқса жаргонларни ишлатиш. М., “давай”, “короче”, ва
Do'stlaringiz bilan baham: |