Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
FALSAFA 3-JORIY NAZORAT TOPSHIRIG’I AHMADJONOV ELBEK 651– 22 GR 11-МАВЗУ. МУЛОҲАЗА. ХУЛОСА ЧИҚАРИШ Режа: 1. Мулоҳаза тафаккур шакли ва хулоса чиқаришнинг таркибий қисми сифатида. Оддий ва мураккаб мулоҳазалар ва уларнинг турлари. 2. Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи: тузилиши, турлари ва умумий қоидалари. 3. Фикрнинг харакат йўналишига кўра хулоса чиқариш: дедукция, индукция ва аналогия; уларнинг ўзаро алоқадорлиги. 4. Мураккаб мулоҳазалардан хулоса чиқариш. Ҳукмларнинг асосий вазифаси предметларнинг хусусият ва муносабатларини кўрсатиш, предмет ва ҳодисаларга хусусиятнинг хослигини қайд қилишдир. Биз предмет ва ҳодисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга, уларнинг ички зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида турли абстракциялар ҳосил қиламиз. Бу абстракциялар ҳукмлар ёрдамида ифодаланади. Ҳукмлар орқали нарсалар ва ҳодисалар ҳақида билимлар акс этади. Улар ҳақида билимларимиз турлича бўлгани учун уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи ҳукмлар аниқ, текширилган билимларни ифодалса, баъзиларда эса хусусиятнинг предметга хослиги эҳтимол қилинади, демак ноаниқ билимлар ифодаланади. Ҳукмлар предмет ва ҳодисаларнинг ҳамма томони ҳақида фикрни ифодалайди. Улар нисбатан тугалланган фикрдир. Ҳукмлар предметлар ва ҳодисалар ўртасидаги маълум муносабатларни ифодалайди. Шунинг учун улар чин ёки хато бўлади.Объэктив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган фикрлар чин бўлади, акс ҳолда хато бўлади. Ҳукмларни ифодалаш учун тил воситалари талаб қилинади. Ҳукмлар гаплар орқали ифодаланади. Улар мантиқий категория бўлса, гаплар грамматик категориядир. Мантиқнинг вазифаси ҳукмларни турли томондан ўрганишдир. Ҳукмлар предмет ва ҳодисаларга маълум бир хусусиятнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодалайдиган тафаккур шаклидир. Ҳукмларни ўрганишни уларнинг тузилишини ўрганишдан бошлаймиз. Ўрганиш қулай бўлиши учун дастлаб уларни оддий ва мураккаб турларга бўлиб оламиз. Бунда биз ҳукм атамаларининг миқдорига, сонига эътибор берамиз. Ҳукмнинг субъэкт ва предикати унинг атамалари деб аталади. Агар ҳукм терминлари биттадан бўлса оддий ҳукм, бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм дейилади. Субъэкт (С) фикр қилинадиган предмет ва ҳодисани билдиради. Предикат (Р) эса предметга хос хусусиятни, муносабатни билдиради. Яъни предмет ҳақидаги янги билимни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар ҳисобига субъэкт ҳақидаги тасаввур бойитилади. Ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламадир. У субект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳукм ҳосил бўлади. Ҳукмларнинг турлари. Предикатнинг мазмунига қараб ҳукм турлари. Улар қуйидагилардан иборат: атрибутив ҳукмлар, мавжудлик ҳукмлари ва муносабат ҳукмлари. Атрибутив ҳукмларда предикат бирор хусусиятнинг предметга хослиги ёки хос эмаслиги аниқ, қатъий қилиб кўрсатилади. Шунинг учун атрибутив ҳукмларни қатъий ҳукмлар ҳам деб юритамиз. Масалан, «мустақиллик давр талабидир». Мавжудлик 146 ҳукмларида предикат бирор предмет ва ҳодисанинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдиради. Масалан, «ТМИ да Солиқ факултети бор». Муносабат ҳукмларида предметнинг бирор жиҳатдан муносабати кўрсатилади. Масалан, «Математик мантиқ классик мантиққа қараганда ёшроқдир». Субъэктнинг миқдорига қараб ҳукм турлари қуйидагилардир: умумий, жузъий, якка ҳукмлар. Бунда субъэктда ифодаланган предметнинг сони, нечталиги аҳамиятга эга бўлади. Оддий ҳукмларда диққатимиз бир туркум предметларнинг ҳаммасига, бир қисмига ёки бир донасига қаратилган бўлиши мумкин. Масалан, «Ҳамма дарсликлар китобдир», «Баъзи дарсликлар Ўзбек тилида чиқарилган», «Бу дарсликлар мантиқ фанига оиддир». Мантиқий боғламага қараб ҳукм турлари қуйидагилардир: тасдиқ ва инкор ҳукмлар. Мантиқий боғлама ҳукмнинг сифатини белгилайди. Тасдиқ ҳукмларда хусусиятнинг предметга хослиги, инкор ҳукмларда аксинча, хос эмаслиги кўрсатилади. Масалан, «Ўзбекистон фуқаролари тинчлик тарафдоридир», «Ўзбекистон фуқаролари қуролланиш тарафдори эмас». Оддий ҳукмларнинг бирлашган классификацияси ёки ҳукмларнинг асосий турлари. Бунда ҳукмларнинг сифати ва субъэктнинг миқдори ҳисобга олинади. Ҳукмларнинг асосий турлари қуйидагилардир: 1) Умумий тасдиқ ҳукмлар. А ҳарфи билан белгиланади, «ҳамма С Р дир» формулалари орқали ифодаланади. Масалан, «Ҳамма Ўзбекистон фуқаролари дам олиш ҳуқуқига эга». 2) Жузъий тасдиқ ҳукмлар Ж ҳарфи билан белгиланади, «баъзи С Р дир» формуласи орқали ифодаланади. Масалан, «Баъзи талабалар мантиқни чуқур ўрганганлар». 3) Якка тасдиқ ҳукмлар. А ҳарфи билан белгиланади, «бу С Р дир» формуласи орқали ифодаланади. Масалан, «Бу талаба иқтисодчидир» ва «Кант немис философидир». 4) Умумий инкор ҳукмлар. Э ҳарфи билан белгиланади, «ҳеч бир С Р эмас» формуласи орқали ифодаланади. Масалан, «Ҳеч бир китоб меҳнациз яратилмайди». 5) Жузъий инкор ҳукмлар. О ҳарфи билан белгиланади, «баъзи С Р эмас» формуласи орқали ифодаланади. Масалан, «Баъзи ёшлар мантиқни ўрганмаган». 6) Якка инкор ҳукмлар. Э ҳарфи билан белгиланади, «бу С Р эмас» формуласи орқали ифодаланади. Масалан, «Халилов биринчи курсда ўқимайди». Оддий ҳукмлар модаллигига қараб қуйидаги турларга бўлинади: воқелик, эҳтимоллик ва зарурлик ҳукмлари. Ҳукмларнинг модаллиги дейилганда уларда фикрни ифодалаш шаклини тушиниш керак. Воқелик (ассерторик) ҳукмларда бирор факт қайд қилинади. Масалан, «Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда мустақил деб эълон қилинди. Эҳтимоллик (проблематик) ҳукмларда бирор предмет ва ҳодиса ҳақида ҳали текширилмаган, эҳтимолий фикр ифодаланади. Масалан, «Тошкентда ноябр ойида қор ёғиши мумкин», «эҳтимол бу китоб Қоҳирада нашр этилган». Зарурийлик (аподиктик) ҳукмларда заруран рўй берадиган воқеалар ҳақида фикр ифодаланади. Масалан, «Параллел чизиқлар кесишмайди». Оддий ҳукмларда терминлар ҳажми. Юқорида кўрсатилгандек, оддий ҳукмлар субъэкт ва предикатдан иборат бўлади. Улар ҳажми жиҳатдан характерланади. Ҳукм терминлари икки хил ҳажмда бўлиши мумкин: тўла ҳажмда олинган ва тўла ҳажмда олинмаган. Агар ҳукм термини бир туркум предметларнинг ҳаммасини ифодалаган бўлса, тўла ҳажмда олинган бўлади, акс ҳолда тўла ҳажмда олинмаган бўлади. Умумий тасдиқ ҳукмларда субъэкти тўла ҳажмда олинган, предикат бир хил ҳукмларда тўла олинган, бошқаларида тўла ҳажмида олинмаган бўлади. Масалан, «Ҳамма талабалар Ўзбекистон тарихини ўрганадилар». Бунда талабаларнинг ҳаммаси фикр қилингани учун субъэкт тўла ҳажмда олинган, Ўзбекистон тарихини ўрганувчилар эса фақат талабалар эмас, улар билан бирга яна бошқалар ҳам бор, шунинг учун предикат тўла ҳажмда олинмаган. «Ҳамма оддий ҳукмлар иккита терминдан иборат» каби ҳукмларда субъэкт тўла олинган, предикат ҳам тўла, чунки иккита терминдан иборат фақат оддий ҳукмларнинг ўзларидир. Жузъий 147 тасдиқ ҳукмларнинг субъэкти тўла олинмаган предикати бир хил ҳукмларда тўла, бошқаларида тўла олинмаган бўлади. Масалан, Ж «Баъзи спектакллар замонавий мавзуларга бағишланган», бунда субъэкт ҳам, предикат ҳам тўла ҳажмда олинмаган. Ж «Баъзи одамлар иккита чет тилини билади» каби ҳукмларда субъэкт тўла эмас, предикат тўла олинган, чунки чет тилини биладиганлар ҳаммаси одамлардир. Якка тасдиқ ҳукмларнинг субъэкти ва предикати тўла ҳажмда олинган бўлади. Якка ҳукм субъэктида бир предмет бир индивид сифатида олингани учун умумий ҳукм сингари субъэкти тўла бўлади. Предикати умумий ҳукмнинг биринчи хили сингари тўла олинган бўлади. Масалан, Э «ҳеч бир жисм тинч турмайди». Жузъий инкор ҳукмларда субъэкт тўла олинмаган. Масалан, О «Баъзи талабалар кутубхоналарга аъзо эмас». Якка инкор ҳукмларнинг субъэкти ҳам, предикати ҳам тўла ҳажмда олинган бўлади. Масалан, «Бу одам олий маълумотли эмас» ҳукмларда терминлар ҳажмини яхшироқ тушуниш учун доиралардан фойдаланамиз. Оддий ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар. Ҳар қандай икки ҳукм ўртасида эмас, балки моддий жиҳатдан бир хил ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр юритамиз. Субъэктлари бир хил, предикатлари бир хил ҳукмлар моддий жиҳатдан бир хил ҳукмлар дейилади. Ҳукмлар сифат ва миқдр жиҳатдан фарқ қилишлари мумкин. Оддий ҳукмлар ўртасида қуйидаги муносабатлар бўлиши мумкин: зидлик муносабати, умумий тасдиқ ва жузъий инкор (А—О) ҳамда умумий инкор ва жузъий тасдиқ (Э—Ж) ҳукмлар ўртасида бўлади. Масалан, А «Ҳамма талабалар аълочи», Э «ҳеч бир талаба аълочи эмас». Жузъий қарама-қаршилик муносабати, жузъий тасдиқ ва жузъий инкор ҳукмлар ўртасида бўлади. Масалан, Ж «Баъзи қишлоқлар обод», О «баъзи қишлоқлар ород эмас». Бўйсуниш муносабати умумий тасдиқ ва жузъий тасдиқ ҳамда умумий инкор ва жузъий инкор ҳукмлар ўртасида бўлади. (Масалан, А «Ҳамма домлалар профессор», Ж «баъзи домлалар профессор». Мураккаб ҳукмлар. Юқорида баён қилинганлардан маълумки, ҳукм терминлари бирдан ортиқ бўлса, уларни мураккаб ҳукмлар деб юритамиз. Мураккаб ҳукмларни турларга, ажиратганда уларнинг таркибидаги мантиқий боғловчининг мазмунига эътибор берамиз. Шунга қараб мураккаб ҳукмларнинг қуйидкги асосий турларини кўрсатиш мумкин: бирлаштирувчи, айирувчи ва шартли ҳукмлар. Бирлаштирувчи ҳукмларда субъэкт рки предикат, баъзан иккаласи ҳам бирдан ортиқ бўлади. Уларнинг таркибида терминларнинг тенг боғловчи «ва» (унинг ўрнига мос келувчи бошқа боғловчи) мавжуд бўлади. Масалан, «Кант ва Фейрбах немис философларидир», «Ҳамза шоир, драматург, композитор, маърифатпарвар ». Айирувчи ҳукмлар таркибида «ёки» боғловчиси бўлиб, бир қанча предикатларни бир биридан айириб туради. Масалан, «Қодиров ё психология, ёки сиёсий иқтисод, ёки философия бўлимида ўқийди». Шартли ҳукмлар таркибида одатда «...са, ...бўлади» сўзлари мавжуд бўлади. Кўпинча икки боғлиқ ҳодиса ҳақида фикр баён қилинади. Шартли ҳукмнинг сабаб ва оқибатини ифодалайдиган қисмларида субъэкт ва Ж2 О2 А2 Ж1 предикат алоҳида-алоҳида бўлади. Масалан, «Агар жисм қиздирилса, у кенгаяди». Бирлаштирувчи ҳукмлар конъюктив, айирувчи ҳукмлар дизъюнктив, шартли ҳукмлар импликатив ҳукмлар деб ҳам аталади. Айирувчи ҳукмлар «С ёки Р, ёки Р1, ёки Р2 дир» формуласи, шартли ҳукмлар «Агар С Р бўлса, С1 Пт дир» формуласи орқали берилади. Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи: тузилиши, турлари ва умумий қоидалари. Муҳокама жараёнида оламдаги предмет ва ҳодисалар орасидаги алоқа ва муносабатларни ифодаловчи бир ёки бирдан ортиқ ёки мушоҳада (фикр) асосида янги билим (фикр) ни ҳосил қилишнинг мантиқий усули хулоса чиқариш деб юритилади. Хулоса чиқариш асосида мантиқ қонун-қоидаларига таянган ҳолда илгаридан маълум бўлган билимдан янгисига ўтиш ётади. Хулоса чиқариш шундай мантиқий усулки, унинг натижасида инсоннинг олам ҳақидаги, билимлари узлуксиз равишда бойиб, кенгайиб, чуқурлашиб боради. Хулоса чиқаришда оламни бевосита билиш билан бир қаторда мантиқий фикрлаш усулларини эгаллаш талаб қилинади. Хулоса чиқариш учун ҳар сафар олам, ундаги предметларга мурожаат қилиш шарт эмас. Мавжуд нарсалар ҳақида қўлга киритилган билим асосида янги билим ҳосил қилиш мумкин. Хулосанинг мазмуни турлича ифодаланиши мумкин. Айрим хулосаларда нарса ва ҳодисалар орасидаги сабаб – оқибат алоқадорлиги акс этади. Лекин бу хулосаларда фақат сабабий боғланишларига акс этади, деган сўз эмас. Масалан, «Қалдирғочлар пастлаб учяпти, демак, эртага об-ҳаво ўзгаради», деган хулосасини олиб кўрайлик. Юзаки қараганда «Қалдирғочлар пастлаб учмоқда» фикри «Эртага об-ҳаво ўзгаради» хулосаси учун асосдек бўлиб кўринади. Аслида бу фикр чуқур таҳлил қилинса, «об- ҳавонинг ўзгариши» ҳақидаги фикрга асослар ўзгача эканлигини билиш мумкин. Бунда кузатилган ҳодисанинг бошқа ҳодисалар билан алоқадорлиги маълум бўлади: Қалдирғочларнинг паст учишига сабаб — пашша-чивинлар. Улар ҳаводаги намликнинг ошганлигидан паст учади, қалдирғочлар эса пашша-чивинлар билан озиқланади. Демак, пашша-чивинлар табиат даракчилари сифатида ҳавонинг намлиги ошганлигидан хабар бермоқда. Бу ўз навбатида, қалдирғочларни паст учишга мажбур қилмоқда. Демак, эртага об-ҳавонинг ўзгариши қалдирғочларнинг паст учишидан эмас, балки атмосферадаги ўзгаришдан, ҳаводаги намликнинг ортишидан келиб чиқиши мумкин. Биринчи типдаги хулосаларнинг чинлигини аниқлаш мушкул, шунинг учун ҳам агар хулосалар вазиятлар мазмунидан чиқарилган бўлса мунозара, баҳсга сабаб бўлиши мумкин. Формал - мантиқий йўл билан чиқарилган хулосаларда эса асос (асослар) билан хулоса орасида нисбий барқарор алоқа ва муносабатлар мавжуд бўлади ва бу алоқа, муносабатлар мантиқ қонун-қоидалари асосида шаклланади. Ҳар қандай хулоса икки қисмдан иборат бўлади; 1. Асос ёки асослар 2. Хулоса Асос ёки асослар деганда хулосани келтириб чиқаришга хизмат қиладиган, илгаридан маълум бўлган билимлар назарда тутилади. Асослар муносабатидан келиб чиқадиган билим (натижа) хулоса деб юритилади. Хулоса объэктив олам инъикоси ҳисобланган фикрлар орасида сабабий алоқадорликни ифодалайди. Шуниси характерлики, хулоса чиқаришда инсон фикри сабаблар (асос)дан натижага эмас, аксинча, натижа (хулоса)дан унга асос бўлган сабабларга қараб бориши мумкин, Масалан: Жиноят жазосиз қолмайди (асос) Террорчилик — жиноят (асос) Демак, Террорчилик жазосиз қолмайди (хулоса) ёки Қалдирғочлар пастлаб учмоқда. Демак, эртага об-ҳаво ўзгаради (хулоса) Табиий тилда хулосада «демак», «натижада», «кўриниб турибдики», «шунинг учун» каби сўз ва сўз бирикмалари учрайди. Хулосанинг чин ёки хато (ёлғон)лиги, биринчидан, асос (асослар) нинг чинлиги, иккинчидан, асос (асослар) билан хулосанинг мантиқий муносабатига (фикрнинг изчиллиги, асослар билан натижанинг узвий алоқадорлиги ва ҳоказо) боғлиқ бўлади. Агар В хулоса А дан келиб чиқса, ва унинг натижасини ифодаласа, тўғри (чин) бўлади. Аксинча, В хулоса А асосдан келиб чиқмаса, хато (ёлғон) ҳисобланади. Шундай қилиб, хулосанинг тўғрилиги мантиқий кетма-кетлик, асослар билан натижанинг алоқадорлигидан келиб чиқади. Асослардан хулосанинг келиб чиқиши икки йўлда амалга ошади: айримларида хулоса асослардан зарурий равишда келиб чиқади. Бундай хулоса демонстратив (зарурий) хулоса, деб юритилади. Бошқаларида асослардан чиқарилган хулоса ҳақиқатга яқин, эҳтимоллик характерига эга бўлади. Бундай хулосалар нодемонстратив, ёки ҳақиқатга яқин хулосалар, деб юритилади. 2) Хулоса чиқаришнинг 3 асосий тури мавжуд: 1. Дедуктив хулоса чиқариш; 2. Индуктив хулоса чиқариш; 3.Аналогия бўйича хулоса чиқариш. Инсон фикрининг умумийликдан яккаликка қараб бориши натижасида ҳосил бўлган янги билим дедуктив хулоса деб юритилади. Индуктив хулоса чиқаришда фикр яккаликдан умумийликка қараб боради. Алоҳида предмет ва ҳодисаларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини таҳлил этиш асосида аналогия бўйича хулоса чиқарилади. 1. Дедуктив хулоса чиқариш. Дедуктив хулоса чиқариш икки усулда амалга оширилади: 1) бевосита дедуктив хулоса чиқариш; 2) билвосита дедуктив хулоса чиқариш. Бевосита дедуктив хулоса чиқариш. Бир асосдан мантиқий таҳлил орқали янги фикр (билим) ни ҳосил қилиш бевосита дедуктив хулоса чиқариш, деб юритилади. Бунда айрим мушоҳадалар қайта ишланади. Янги фикр (билим) га асос бўлган мушоҳада хулосанинг асоси, ҳосил бўлган янги фикр - хулоса бўлиб ҳисобланади. Бевосита хулоса чиқаришда мантиқ усуллар ёрдамида амалга ошади. Бундай мантиқий усулларига қуйидагилар киради: а) алмаштириш орқали хулоса чиқариш б) айлантириш орқали хулоса чиқариш в) предикатга қарама-қарши қўйиш г) мантиқий квадрат . а) Алмаштириш шундай мантиқий усулки, бунда асос бўлган ҳукмнинг субъэкти (С) хулосанинг предикатига (Р), унинг предикати (Р) эса хулосанинг субъэкти (С) ра алмаштирилади. Бундан фикрнинг мазмуни ўзгармай қолади. Масалан: Гуруҳимизнинг айрим талабалари (С) — аълочи (Р). Демак, айрим аълочилар (С) — гуруҳимиз талабалари (Р). Алмаштириш чиқарилган хулосанинг аниқ бўлишини таъминлайди. Алмаштириш натижасида умумий тасдиқ (А) мушоҳададан жузъий тасдиқ (Ж) ни ҳосил қилиш мумкин. Масалан: Республикамизнинг барча вилоятлари давлатга пахта топшириш шартномавий мажбуриятларини бажардилар. Демак, Тошкент вилояти ҳам давлатга пахта топшириш шартномавий мажбуриятларини бажарди. Берилган хулосани қуйидаги схемага солиш мумкин: Барча С — Р (А) Демак, айрим С — Р (Ж) Шунингдек, алмаштириш натижасида умумий инкор ҳукм (Э)дан умумий инкор ҳукм (Э)ни, умумий тасдиқ ҳукм (А)дан умумий тасдиқ ҳукм (А)ни ҳосил қилиш мумкин, б) Айлантириш орқали хулоса чиқариш шундай мантиқий усулки, асос қилиб олинган мушоҳаданинг субъэкти (С) хулосада ҳам субъэкт сифатида қолади, лекин предикат ва боғловчи ўз қарама-қаршисига айланади, Қисқача қилиб айтганда, айлантириш ёрдамида асосга тенг, лекин мазмун жиҳатидан қарама-қарши фикр жузъий тасдиқ (Ж) мушоҳададан ҳосил қилинади. Масалан: Ҳар қандай жиноят жазоланмоғи лозим. Демак, ҳеч қандай жиноят жазоланмаслиги мумкин эмас. Схемаси: С — Р дир. Демак С — Р эмасдир . Айлантириш натижасида умумий тасдиқ (А) мушоҳададан умумий инкор (Э), Жузъий тасдиқ ҳукмдан (Ж) жузъий инкор (О) мушоҳада ҳосил қилинади, Масалан: Ҳамма босқинчилик урушлари — адолациз. Демак, Ҳамма босқинчилик урушлари — адолатли эмас. Схемаси: Ҳар бир С — Р дир. Демак, ҳеч бир С — Р эмасдир. Айлантириш мантиқий услубининг икки кўриниши мавжуд: 1) Содда айлантириш 2) Чеклаш орқали айлантириш. Содда айлантиришда хулосага асос қилиб олинган фикр ва ҳосил бўлган янги фикр ҳажм жиҳатидан тенг бўлади. Масалан: Фақат барча квадратлар — томонлари тенг тўртбурчак. Демак, барча томонлари ўзаро тенг тўртбурчаклар — квадрат. 150 Схемаси: Барча С — Р дир Барча Р — Б дир. Чеклаш орқали айлантириш натижасида умумий тасдиқ (А) ҳукмдан жузъий тасдиқ (Ж) ҳукм ҳосил қилинади. Масалан: Барча планеталар — шарсимон. Демак, Ер - шарсимон. в) Предикатга қарама-қарши қўйиш. Бунда хулосанинг субъэкти асоснинг предикатига, хулосанинг предикати асоснинг субъэктига зид бўлади. Масалан; Ҳамма талабалар билимга чанқоқ. Демак, ҳеч бир талаба билимга чанқоқ бўлмаслиги мумкин эмас. Формуласи: А - Барча С-Р дир, Демак, О - Айрим С-Р эмасдир. Мантиқий квадрат бўйича А-О ҳамда Э-Ж зид, яъни контрадиктор ҳукмлар ҳисобланади ва учинчиси истисно қонунига бўйсунади. Бунда А нинг чинлигидан О нинг ёлғонлиги келиб чиқади. Демак, зид ҳукмлардан бевосита хулоса чиқариш мумкин эмас. Масалан: Суднинг айрим қарорлари оқлайди (Ж). Суднинг ҳеч бир қарори оқламайли (Э). Хулосани мантиқий квадрат бўйича чиқариш мумкин. Мушоҳадалар орасидаги муносабатларга таянган ҳолда хулоса чиқариш мантиқий квадрат бўйича хулоса чиқариш, деб юритилади. Маълумки, мушоҳадалар орасида қарама-қаршилик, зидлик ҳамда бўйсуниш муносабатлари мавжуд. А-Э ҳамда Ж-О мушоҳададлар орасида қарама - қаршилик муносабати мавжуд. Бунда бир ҳукмнинг чинлигидан иккинчисининг хатолиги келиб чиқиши шарт змас. Масалан: Айрим талабалар рейтинг балларини тўплайди. Айрим талабалар рейтинг балини тўплай олмайди. Бунда мушоҳаданинг биринчиси асос, иккинчиси хулоса бўлиши мумкин. А-Ж ҳамда Э-О ҳукмлари бўйсуниш муносабатида. Шунинг учун ҳам умумий инкор (Э) ҳукмдан жузъий инкор (О), умумий тасдиқ (А) ҳукмдан жузъий тасдиқ (Ж) ҳукм ҳосил қилиниши мумкин. 2) Билвосита дедуктив хулоса чиқариш. Бирдан ортиқ асосдан янги фикрни ҳосил қилиш мантиқий услуби билвосита хулоса чиқариш, деб юритилади. Билвосита хулоса чиқариш жараёнида инсон фикри умумийликдан яккаликка, яккаликдан умумийликка, жузъийликдан жузъийликка қараб бориши мумкин, Шунга кўра хулоса чиқариш уч йўлда амалга оширилади: 1. Дедуктив хулоса чиқариш. Бунда инсон фикри умумийликдан яккаликка қараб боради. 2. Индуктив хулоса чиқариш. Бунда инсон фикри яккалик, жузъийликдан умумийликка қараб боради. 3. Аналогия воситасида хулоса чиқариш. Бунда инсон фикри жузъийликдан жузъийликка қараб боради. Билвосита хулоса чиқаришнинг муҳим турларидан бири — дедуктив хулоса чиқариш ҳисобланади. Дедуктив хулоса фикримизнинг умумийликдан яккаликка қараб бориши натижасида ҳосил қилинади. Дедуктив хулоса чиқариш назарияси буюк юнон файласуфи Арасту (384-322) томонидан ишлаб чиқилган. Аристотел қаламига мансуб «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика» китобларида силлогизм таълимоти асослаб берилган. Билвосита дедуктив хулоса чиқаришнинг энг кенг тарқалган тури силлогизм ҳисобланади. Силлогизм грекча “сйллогисмос” сўзидан олинган бўлиб, санаш орқали хулоса чиқариш, деган маънони ифодалайди. Икки қатъий ҳукмнинг боғланиши асосида чиқарилган хулоса содда қатъий силлогизм, деб юритилади. Содда қатъий силлогизм 3 қисмдан иборат бўлади: а) катта асос; б) кичик асос; в) хулоса. Содда қатъий силлогизм қуйидаги шаклда ёзилади: Мустақил давлат ўз конститусиясига эга. Ўзбекистон — мустақил давлат. Демак, Ўзбекистон ўз конституциясига эга. Берилган мисолдаги биринчи фикр («Мустақил давлат ўз конститусиясига эга») — катта асос. Унда умумий фикр ифодаланган. Иккинчи фикр («Ўзбекистон — мустақил давлат») — кичик асос. Учинчиси — асослардан келиб чиққан хулоса («Демак, Ўзбекистон ўз конституциясига эга»). Содда қатъий силлогизмда 3 термин мавжуд. Бу терминлар катта асосни кичик асосга боғлаш ороқали янги фикр (силлогизм хулосаси) ни чиқариш имконини беради. 151 Булар: Катта термин - Р Кичик термин - С Ўрта термин - М Катта (Р), ўрта (М), кичик термин (С) силлогизм хулосасининг таркибий қисмларидир. Катта термин (Р) деб силлогизмда катта асос таркибига кирувчи ва хулосада предикат вазифасини бажарувчи терминг айтилади. Кичик термин (С) деб силлогизмда кичик асос таркибига кирувчи ва хулоса субъэкт бўлиб келувчи терминга айтилади. Ўрта термин (М) деб силлогизмда катта асосни кичик асосга боғловчи, бироқ хулосада иштирок этмайдиган терминг айтилади. Содда - қатъий силлогизмнинг таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин: Катта асос: Барча давлатлар ўз иқтисодиётининг тараққий эттиришдан манфатдор. Кичик асос: Ўзбекистон — давлат. Хулоса: Демак, Ўзбекистон ўз иқтисодиётини тараққий эттиришдан манфаатдор. Мазкур содда қатъий силлогизмни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: Барча М — Р дир. С — М дир. Демак, С — Р дир. Силлогизм хулосаси: а) катта асосдан бошланлан тақдирда фикр умумийликдан яккаликка қараб боради. ХВИИ - ХИХ аср зиёлилари маърифатпарварлик ғояларини илгари сурдилар Аваз Ўтар ўғли — ХИХ аср зиёлиси. Демак, Аваз Ўтар маърифатпарварлик ғояларини илгари сурди. б) кичик асосдан бошланса, фикр яккаликдан умумийликка қараб боради. Масалан: Сув — жисм Жисм — химиявий элементлардан таркиб топган. Демак, сув химиявий элементлардан таркиб топган. в) Айрим ўринларда фикр яккаликдан жузъийликка қараб бориши орқали хулоса чиқариш мумкин. Масалан: Балиқ жабра билан нафас олади. Балиқ — ҳайвон. Демак, айрим ҳайвонлар жабра билан нафас олади. Силлогизм аксиомаси. Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, икки мушоҳада асосида силлогизм хулосаси ҳосил қилинади. Шу ўринда қандай қилиб икки фикр, икки асосдан янги фикр — хулоса ҳосил қилиш мумкин? - деган савол пайдо бўлиши табиий. Маълумки, дедукция (яъни, фикрнинг умумийликдан яккаликка қараб бориши) оламдаги нарса ва ҳодисалар орасида мавжуд бўлган оддий алоқа ва муносабатларга, асосланади. Бу алоқа ва муносабатлар ичида жинс ва тур, умумийлик билан яккалик орасидаги муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Биз ўзимизни ўраб олган объэктив оламни ўрганар эканмиз, ундаги нарса ва ҳодисалар умумийликка эгалигини; бу умумийлик алоҳида предмет ва ҳодисалар тарзида намоён бўлишини кўп бор кузатганмиз ва бунда умумга хос бўлган хусусиятлар алоҳидаликда ҳам намоён бўлишини англаганмиз. Вақт ўтиши билан умумийлик ва яккалик, жинс ва тур орасидаги муносабатларнинг онгимизда такрор-такрор акс этиши силлогизмнинг ички қонуниятини тушунишга имкон берган. Силлогизмнинг моҳиятини ифодалайдиган бу қонуният мантиқда силлогизм аксиомаси деб юритилади. Силлогизм аксиомасида буюмларга хос яккалик, махсуслик ва умумийлик орасидаги муносабатлар ифодаланади. Унга кўра, синфга, туркумга хос тасдиқланган ёки инкор этилган белги, хусусиятлар шу туркумга кирувчи ҳар бир предметга, ҳар бир ҳодисага хос бўлиб ҳисобланади. Силлогизм аксиомаси деганда силлогизм хулосасининг исбот, далил талаб қилмайдиган қоидаси назарда тутилади. Силлогизм аксиомаси унинг терминлари Р, М, С орасидаги муносабатни ифодалайди. Бунда Р умумийликни ифодалайди, М унинг белгиси. М Р га (яъни умумга) хос бўлгани учун ҳам у ўз навбатида алоҳидалик (С) нинг ҳам белгиси бўлиб ҳисобланади. Силлогизм аксиомасини қуйидаги схемада ифодалаш мумкин: Схеманинг ўқилиш тартиби: С М нинг белгиси, М Р нинг белгиси. Силлогизм аксиомасининг 2 хил ифодаси мавжуд: 1. Белгининг белгиси нарсанинг ўз белгисидир. Бошқача қилиб айтганда, жинсга мансуб белги турга ҳам хосдир. 152 2. Белгининг белгиси бўлмаган нарса нарсанинг ўз белгиси эмасдир. Маъноси: агар белги туркумга хос бўлмаса, нарсага ҳам хос эмасдир. Бундай ҳолатда силлогизм терминлари (Р, М, С,) ни қуйидагича ифодалаш мумкин: Р — жинс М- тур С — алоҳида предмет Силлогизм воситасида чиқарилган хулосаларнинг чинлигини таъминлаш силлогизм қоидаларига риоя этишни талаб қилади. Силлогизм фигуралари. Силлогизм хулосасидаги ўрта терминнинг жойлашувига қараб ўзаро, бир-биридан фарқланадиган шакллари силлогизм фигуралари деб юритилади. Мантиқ илмида силлогизмнинг 4 фигураси асослаб берилган. Булар: а) Силлогизмнинг биринчи фигураси б) Силлогизмнинг иккинчи фигураси с) Силлогизмнинг учинЧи фигураси д) Силлогизмнинг тўртинЧи фигураси а) Силлогизмнинг биринчи фигурасида ўрта термин М катта асоснинг субъэкти ва кичик асоснинг предикати вазифасида келади, ҳамда асосларни бир-бирига боғлайди. б) Силлогизмнинг иккинчи фигурасида ўрта термин М катта ва кичик асосда предикати вазифасида келади ва уларни бир-бирига боғлайди. c) Силлогизмнинг учинчи фигурасида ўрта термин М ҳар иккала асоснинг субъэкти ҳисобланади ва асосларни бир-бирига боғлайди. д) Силлогизмнинг тўртинчи фигурасида ўрта термин М катта асоснинг предикати ва кичик асоснинг субъэкти бўлиб келади ҳамда уларни ўзаро боғлайди. Силлогизм модуслари. Силлогизм модуслари деганда силлогизмнинг ҳар бир фигураси доирасида чиқариладиган хулосаларнинг турлари назарда тутилади. Силлогизм таркибидаги мушоҳадаларнинг мазмун ва миқдор жиҳатидан турли хил тарзда боғланишлари силлогизм модуслари дейилади. Силлогизмнинг ҳар бир фигураси доирасида 64 тагача модус бўлиши мумкин. Модуслар силлогизм хулосаси таркибига кирган мушоҳадалар тури билан белгиланади. Масалан: Силлогизмнинг бир фигурасининг модуси А тарзида бўлиши мумкин. Бунинг маъноси шуки, силлогизмнинг ҳар 3 қисми (катта асос, кичик асос, хулоса) умумий тасдиқ (А) мушоҳададан иборат. Силлогизмларнинг асосий турлари. Хулоса учун асос бўлган мушоҳадалар моҳиятига кўра силлогизм хулосалари уч туркумга бўлинадилар: 1. Қатъий силлогизм. 2. Шартли силлогизм. 3. Айирувчи (бўлинувчи) силлогизм. 1. Қатъий силлогизмда асослар қатъий мушоҳададан иборат бўлади. Масалан: Металл иссиқлик ўтказади. Мис - металл Демак, мис иссиқлик ўтказади. 2. Асослар ёки асослардан бири шартли мушоҳададан иборат силлогизм шартли силлогизм деб юритилади. Масалан: Теракларнинг барглари учидан сарғайса, қиш қаттиқ келади. Теракларнинг барглари учидан сарғайди Демак, қиш қаттиқ келиши мумкин. 3. Асослардан бир айирувчи (бўлинган) мушоҳададан иборат бўлса, айирувчи (бўлинган) силлогизм ҳосил бўлади. Масалан: Бурчаклар ё ўткир, ё ўтмас, ё тўғри бўлади. Бу - тўғри бурчак. Демак, Бу - на ўткир, на ўтмас бурчак эмас. Силлогизм тузилишига кўра: содда, мураккаб, мураккаб - қисқартма турларга бўлинади. Содда силлогизм. Содда силлогизм 3 қисм (катта асос, кичик асос, хулоса) ҳамда 3 термин (Р, М, С) дан иборат бўлади. Шу билан бир вақтда содда силлогизмлар ҳар доим ҳам тўлиқ ҳолда ҳам учрайвермайди. Аксари ҳолларда силлогизмларнинг содда қисқартма шакллари учрайди. 153 Содда қисқартма силлогизмлар мантиқда энтимема деб юритиладилар. Энтимема – асослардан бири ёки хулосаси қолдириб ифода этилган силлогизм. Масалан: Бу балиқ - акула. Демак, бу балиқ - йиртқич. Бу мисолда катта асос (Айрим балиқлар – йиртқич) тушуриб қолдирилган. Мураккаб силлогизм. Мураккаб силлогизм мантиқда полисиллогизм деб юритилади. Полисиллогизмлар икки ва ундан ортиқ содда силлогизмлардан ташкил топади. Масалан: Спорт соғлиқни мустаҳкамлайди. Гимнастика – спорт. Демак, Гимнастика соғлиқни мустаҳкамлайди. Ритмик гимнастика – гимнастика. Ритмик гимнастика - соғлиқни мустаҳкамлайди. Поллисиологизмнинг 2 тури мавжуд: а) Прогрессив полисиллогизм б) Регрессив полисиллогизм. а) Прогрессив полисиллогизмда илгариги силлогизмнинг хулосаси янги силлогизм учун асос вазифасини бажаради. Масалан: Санъат қалбни даволайди. Театр – санъат Демак, театр - қалбни даволайди. Драмматик театр – театр. Демак, Драмматик театр қалбни даволайди. б) Регрессив полисиллогизмда илгариги силлогизм хулосаси кичик асос вазифасини ўтайди. Масалан: Чинор – дарахт Дарахт - ўсимлик. Чинор - ўсимлик Ўсимлик – организм Чинор – организм Организм – парчаланади. Чинор парчаланади. Мураккаб силлогизмлар а) эпихейрема ва б) соритлар шаклида намоён бўлиши мумкин. а) Эпихейрема – шундай мураккаб қисқартма силлогизмки, унинг асослари энтимемалардан иборат бўлади. Масалан: Ёлғон нафратга лойиқ, Чунки у ахлоқсизлик. Ёлғондака мақтов - ёлғон, Чунки унда ҳақиқат бузиб кўрсатилади. Ёлғондака мақтов - нафратга лойиқ б) Сорит - қисқартма силлогизмлар йиғиндиси. Уч - тоқ сон Ҳамма тоқ сонлар – натурал сон Ҳамма натурал сонлар – рационал сонлар. Уч – рационал сон. 3. Индуктив хулоса чиқариш. Индуктив хулоса чиқариш жараёнида инсон фикри яккаликдан умумийликка қараб боради. Индуктив лотинча «индуктив» cўзидан олинган бўлиб, «чиқариш», «ҳосил қилиш» маъноларини англатади. Индуктив хулоса чиқариш инсоният амалий ва ақлий фаолиятининг ўзига хос натижаси ҳисобланади. Инсоният кўп асрлик ижтимоий – тарихий амалиёти туфайли якка предмет ва ҳодисаларга хос айрим белги - хислатларнинг бошқаларида такрорланишини билиб олган. Бу такрорланиш оқибатда инсон фикрини яккадан умумийликка қараб йўналтирган. Якка предмет ва ҳодисаларни такрор ва Яна такрор ўрганиш уларнинг умумий хусусиятларини пайқашга олиб келган. Кишилар амалий фаолият жараёнида кўпдан кўп алоҳида фикрлардан умумий қоидалар ҳосил қилганлар, оламни билишда яккалик, алоҳидаликдан умумийликка қараб борганлар, алоҳида фактлар, ҳодисаларни умумийлаштирганлар. Инсоннинг ҳар қандай билими асосида алоҳидаликдан умумийликка қараб бориш ётади. Дмитрий Менделеев алоҳида элементларни ўрганиш орқали химиявий элементларнинг даврий системасини кашф этди. Умуман 154 олганда, ҳар қандай кашфиётнинг моҳиятида маълум маънода яккаликни умумлаштириш ётади. Индуктив хулоса чиқариш тафаккурнинг ўзига хос услуби ҳисобланади. Фикрлашнинг индуктив услуби ҳақидаги дастлабки маълумот қадимги юнон фалсафасига бориб тақалади. Буюк юнон файласуфи Суқрот (э.а.469-399) ҳар қандай билим умумийлик ҳақидаги тушунчадир. Умумийлик эса алоҳида ҳодисаларни ўрганиш ва солиштириш натижасида юзага келади, деб билган. Индуктив хулоса чиқариш мантиқий усулига Суқрот асос солганлигини Арасту ўзининг «Метафизика» асарида кўрсатиб ўтган эди. У икки нарса Суқротга тааллуқли: бири индуктив муҳокама, иккинчиси эса умумий таърифлардир, деб кўрсатган. Индуктив хулоса чиқариш тўғрисидаги таълимот Арасту қарашларида ривожлантирилди. У, жумладан, «Оддий санаш индукцияси» ва нотўлиқ индукция тўғрисида маълумот берган. ХВИИ-ХВИИИ асрларда табиатшунослик фанларининг ривожланиши индуктив логикага қизиқишни кучайтирди. Инглиз файласуфи Френсис Бекон ўзининг «Янги органон» асарида оддий санаш йўли билан ҳосил бўладиган оммабоп индукция ҳар доим ҳам ишонарли бўлавермайди; Индукциянинг шундай номларини топмоқ керакки, улар ҳодисаларнинг муҳим, асосли томонларини ўзида умумлаштирсин, деб кўрсатган эди. Бекон бундай шаклларни муайян схемага (тартибга) солиб ўрганишни таклиф этди. Унинг фикрича, барча хилма-хил ҳодисаларни муайян саноқли шаклларга солиш мумкин. Бу қараш чекланган бўлсада, ўрта аср схоластикасига қарама-қарши ўлароқ ўрганишни фактлардан, оламни ўрганишдан бошлаш талабини илгари сурганлиги билан аҳамиятли. Индукция тушунчаси фанда 3 маънода қўлланади: 1. Индуктив хулоса чиқариш маъносида 2. Оламни билиш методи маъносида 3. Муҳокама юритиш услуби маъносида Индуктив хулоса чиқариш шундай мантиқий услубки, муайян туркумга мансуб айрим предметлар ҳақидаги билимлардан бутун туркум ҳақидаги умумий фикрлар ҳосил қилинади. Индуктив хулоса чиқариш маълум маънода ҳақиқатга яқин хулоса чиқаришдир. Индуктив хулосанинг чинлиги қуйидаги қоидаларга боғлиқ бўлади: 1) Асосларнинг чинлиги; 2) Улар орасидаги алоқадорликнинг реал мавжудлиги. Лекин бундан ҳар қандай чин асослардан чин хулоса чиқариш мумкинлиги келиб чиқмайди. Бу хатолар мантиқнинг етарли асос қонунини бузиб талқин этишдан келиб чиқади. Индуктив хулоса чиқариш 2 йўл билан амалга оширилади: а) Тўлиқ индукция б) Нотўлиқ индукция а) Тўлиқ индукция шундай индуктив хулоса чиқариш услубики, бунда муайян туркумга мансуб предметлар ҳақидаги фикр унга мансуб барча предметларни беистисно қамраб олади ва уларни чуқур ўрганиш орқали чиқарилади. Тўлиқ индукцияда асослар йиғиндиси хулосага тенг бўлади. Буни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин: С1 – Р дир , С2 – Р дир С3 – Р дир С4 – Р дир , Демак, С – Р дир,, Аристотел тўлиқ индукцияни индуктив силлогизм деб атаган. Тўлиқ индукция қонунлари Каринский томонидан ўрганилди. У ўзининг «Ҳодисалар классификацияси» асарида «Биз тўлиқ индукция янги билим бермайди, ундаги билим маълум предметлар доирасидан четга чиқмайди, деган фикрга қўшила оламиз. Бунда янгилик, янги фикр шундан иборат бўладики, у предметлар туркумини ўзича характерлайди» - деб кўрсатади. Тўлиқ индукция хулосасининг чинлиги қуйдаги талабларнинг бажарилишини тақозо этади: 1. Ўрганилаётган туркумга мансуб предметлар доирасини аниқ билиш; 2. У ёки бу хусусиятнинг шу синфдаги ҳар бир предметга тааллуқли эканлигини аниқлаш; 3. Синфга, туркумга мансуб предметлар чегарасининг аниқ бўлмоғи. Тўлиқ индукция хулосаси муайян туркумга мансуб айрим хулосаларни чуқур ўрганиш имкониятини яратиб беради. Одатда тўлиқ индукциядан исбот талаб этиладиган муҳокама жараёнида фойдаланилади. 155 Масалан: ҳар қандай учбурчак ички бурчакларининг йиғиндиси 180* га тенг. Бунда ўткир, ўтмас, тўғри бурчакли учбурчак назарда тутилади. б) Нотўлиқ индукция шундай мантиқий услубки, унда туркумга мансуб педметлар ҳақида чиқарилган хулоса унинг таркибига кирувчи барча предметларни қамраб олиши шарт эмас. Масалан: сув (Н2 О)2 водород атоми ва 1 кислород атомидан иборат. Нотўлиқ индукция эҳтимоллик, ҳақиқатга яқинлик характерига эга бўлади. Масалан: Иситилганда азот, кислород, водородларнинг кенгайиши кузатилади. Шу асосда газлар иситилганда, кенгаяди, деган хулосага келиш мумкин. Нотўлиқ индуктив хулоса чиқариш 3 кўринишда учрайди: 1) Оддий санаш орқали индуктив хулоса чиқариш. Бу оммабоп индукция , деб аталади. 2) Фактларни танлаш ва таҳлил этиш орқали хулоса чиқариш. 3) Салбий алоқадорликни аниқлашга қаратилган илмий индукция. 4. Анология грекча анологиа сўзидан олинган бўлиб, мувофиқлик, ўхшашли маъноларини англатади. Аналогия хулоса чиқаришнинг энг қадимги услубларидан бири ҳисобланади. Аналогия инсон тафаккури тараққиётининг дастлабки босқичларидан бошлаб ривожланган. Аналогия хулоса чиқаришнинг шундай услубики, муайян белгининг, муносабатнинг предметга хослиги ҳақидаги хулоса бошқа предметнинг белги ва муносабатларига солиштириш воситасида чиқарилади. Аналогияда ўрганилаётган предмет - моделеп, унга хусусиятлари белгилари ўхшаган предмет - прототип, деб юритилади. Масалан: А предмет а, б, c, д, қ хусусиятларга эга; В предмет ҳам а,б,c,д хусусиятларига эга. Демак, В предмет қ хусусиятига ҳам эга бўлиши мумкин. Ер ва Қуёш солиштирилаяпти, дейлик. Ернинг қуёшга ўхшаш элементлари: а) ҳар иккиси бир системага киради. б) спектрал анализ орқали ҳар иккаласининг кимёвий тузилиши ўхшашлиги аниқланди. в) Қуёшда гелий мавжудлиги аниқланди ва шу асосда гелий Ерда ҳам мавжуд бўлса керак, деган хулоса чиқарилди. Кейинчалик бу хулоса гелий элементининг кашф қилиниши билан исботланди. Аналогия ёрдамида хулоса чиқаришдан амалиётда кенг фойдаланилади. Масалан: ғўзадаги кўсакка қараб, ҳосилдорликни аниқлаш; экин зараркунандаларига қарши курашнинг биологик усулини топиш; турли техник воситалар, мосламалар ясаш, кибернетик машиналарни яратиш ва бошқаларда мантиқий фикрлашнинг аналогия усулидан фойдаланилган. Аналогия ёрдамида чиқарилган хулосалар инсоннинг олам ҳақидаги билимларининг чуқурлашувига хизмат қилади. Одатда, аналогия бўйича чиқариладиган хулоса эҳтимоллик характерига эга бўлади, унинг ҳақиқатга қанчалик якинроқ бўлиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: - ўрганилаётган ва солиштирилаётган объэкт мумкин қадар кўпроқ умумий белгиларга эга бўлиши; - бу белгиларнинг мумкин қадар кўпроқ нарса ва ҳодисалар моҳиятидан келиб чиқиши. Хулосага асос қилиб олинган ахборот (белги, томон ва ҳоказо)нинг характерига кўра аналогия 2 кўринишда намоён бўлади: 1. Сифат аналогияси 2. Муносабат аналогияси 1. Предмет, ҳодисаларнинг сифат (хусусият)ларидаги ўхшашлик сифат аналогиясини ҳосил қилади. Масалан: Жанубий Африка ясситоғлигининг геологик структураси Ёқутистон тоғларникига ўхшаш. Жанубий Африкадан кўпдан-кўп олмос тоғ конлар топилган. Демак, Ёқутистонда ҳам олмос конлари бўлиши мумкин. 2. Муносабатлардаги ўхшашлик муносабат аналогиясини ҳосил қилади. Муносабат аналогияси сабабий алоқадорлик шаклида намоён бўлади. Масалан: Ерга олманинг тушишининг сабаби Ернинг тортишиш кучи. Ой ернинг тортишиш кучи туфайли унинг атрофида ҳаракат қилади. Ер, бутун планеталар Қуёш атрофида ҳаракат қилади. Шу орқали бутун дунё тортишиш қонунини тушуниши мумкин. Бионика фани жонли табиат объэктлари, ҳодисаларини ўрганиш асосида у ҳақидаги билимларни янги техника технологияда қўллаш билан шуғулланади. Физик олим Резерфорт ишлаб чиққан атом тузилишини модели атом ядроси билан электронлар муносабатидаги ўхшашликка асосланган. Ўхшашлик - ўхшаш томонларни аниқлаш, билим ва амалиётда муҳим ўрин тутади. М.В. Ломоносов «ўхшатиш бирон бир нарсани исботламайди, балки исботланадиган нарсани тушунтиради»,- деган эди. Ҳосил бўладиган билимнинг характерига кўра аналогия 3 кўринишда намоён бўлади: а) Қатъий аналогия. б) Қатъий бўлмаган аналогия. c) Ёлғон аналогия. а) Қатъий аналогия ўхшаш томонлар, белгилар орасидаги зарурий алоқа ва муносабатлар асосига кўрилади. Қатъий аналогия илмий изланишларда кенг қўлланилади. Илмий тадқиқотларни моделлаштириш усули қатъий аналогияга асосланган. б) Қатъий бўлмаган аналогия эҳтимоллик характеридаги (тахминий) хулосаларни ҳосил қилади. Самолётлар моделини синаш қатъий бўлмаган аналогияга асосланади. Қатъий бўлмаган аналогияда билимнинг ишончлилик даражасини ошириш учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим: 1. ўхшаш хусусиятлар томонларнинг кўплигига; 2. асосий, зарурий белгилар, томонлар ўхшашлигига; 3. ўхшашликнинг иложи борича ҳар томонлама бўлишига; 4. фаркларнинг миқдори ва сифатига; 5. чиқарилаётган хулосадаги эҳтимол борлиги назарда тутилган белгининг ўхшаш белгиларга яқин типни ифодалашига. Булар аналогия бўйича чиқариладиган хулосаларнинг асосий қойидалари ҳисобланади. c) Ёлгон аналогия баъзан мухолифни алдаш мақсадида қўлланиши мумкин. Бунда ёлгон аналогия софистик усулни ифодалайди. Предметлар ҳодисаларнинг моҳиятини хусусиятларини билмаслик, тасодифий ўхшашликка таянган ҳолда хулоса чиқариш ёлғон аналогия ҳисобланади. Аналогия ўқув жараёнида, исботни талаб этадиган ҳолатларда, математик моделлаштиришда, бадиий ижодда муҳим урин тутади. Оламдаги алоҳида нарсалар, уларнинг хусусиятларини ҳиссий мушоҳада орқали аниқлаш мумкин. Биз уйнинг томи ёпилмаганини кўриб «уй битмаган», дорининг мазасини татигач, «дори аччиқ» деб айтишимиз мумкин. Булар оддий, кўриниб турган ҳақиқат ва уларни исботлаш учун алоҳида далил келтириш талаб қилинмайди. Лекин аксари ҳолларда (дарс бериш, маъруза ўқиш, иншо ёзиш, илмий изланиш, мунозара, суд мажлислари, илмий ишни ёқлаш) каби ўз фикримизнинг чинлигини, асосланганлигини исботлашга тўғри келади. Ана шундай вақтларда аргументлаш, яъни далил келтириш мантиқий усулидан фойдаланамиз. Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling