Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet14/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Шу эрда, ахлоқнинг алоҳида функцияларини ажратиш шартли характерга эга эканлигини қайд қилиш лозим. Чунки реал ҳаётда улар бир-бири билан уйғун ҳолда намоён бўлади. Ахлоқ бир вақтнинг ўзида бошқаради, тарбиялайди, йўналтиради ва ҳоказо.

“Этика”нинг бошқа ижтимоий-фалсафий фанлардан фарқи шундаки, у аксиологик хусусиятга эга. Яъни, ахлоқий билимлар инсоний муносабатлар ва ижтимоий воқелик ҳодисаларини баҳолаш асосида вужудга келади. Бу баҳолашнинг асосий мезони кишиларнинг «нима яхши-ю нима ёмонлиги» ҳақидаги тасаввурлари ҳисобланади. Бундай баҳолаш ҳам жамиятга, ҳам алоҳида шахсга хосдир. Шу тариқа ахлоқий қадриятлардан ижтимоий ва индивидуал тизимлар вужудга келади. Бу тизимлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар бир инсонда турлича намоён бўлади. Шахс фаолиятида ижтимоий қадриятлар тизими устун бўлса, у ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этади, унинг дунёқарашида жамоатчилик тамойили устун бўлади. Аксинча бўлса, инсон ўзининг шахсий манфаатларини устун қўяди, дунёқарашида индивидуализм принсипи устун бўлади.

Аслида ахлоқий идеаллар, тамойиллар ва нормалар кишиларнинг адолат, инсонийлик, эзгулик, ёвузлик, ижтимоий фаровонлик ҳақидаги тасаввурларидан келиб чиққан. Бу тасаввурларга мос келувчи хатти-ҳаракатлар ахлоқий деб, зид келадиган хатти-ҳаракатлар ахлоқсизлик деб эълон қилинган. Бошқача қилиб айтганда, кишилар фикрича жамият ва шахс манфаатларига мос келадиган, инсонлар учун фойдали бўлган хатти-ҳаракатлар ахлоқийдир. Албатта, бу тасаввурлар тарихий

тараққиёт давомида ўзгариб борган, турли синфлар, ижтимоий гуруҳларда турлича бўлган.

Шунингдек, атоқли файласуф Эркин Юсуповнинг: «Умуман, ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз-ўзини идора қилиш шакллари ва меъёри, ўзаро мулоқот ва муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоён бўлишидир»-деган таърифи ҳам диққатга сазовор.43

Ахлоқшунослик қадимда физика, метафизика ва мантиқ билан биргаликда фалсафанинг узвий (учинчи) қисми ҳисобланар эди. Кейинчалик (Арастудан сўнг) у алоҳида фалсафий йўналишдаги фан мақомини олди. Бу фикрни қуйидагича кенгайтириброқ талқин этиш мумкин. Маълумки, фалсафанинг фанлар подшоси сифатидаги вазифаси барча табиий ва ижтимоий илмлар эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, инсониятни ҳақиқатга олиб боришдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, фалсафанинг предметини тафаккур деб белгилаш мақсадга мувофиқ. Ахлоқшунослик ахлоқий тафаккур тараққиётини, унинг назарий муаммоларини тадқиқ этади ва амалиётда инсонни эзгулик орқали ҳақиқатга олиб боришга хизмат қилади. Шу боис уни ахлоқ фалсафаси ёхуд эзгулик фалсафаси деб ҳам аташ мумкин.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling