Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Ахлоқшунослик ва диншунослик. Ахлоқшуносликнинг диншунослик билан алоқаси шундаки, ҳар иккала фан ҳам бир хил муаммо - ахлоқий мезон муаммосини ҳал этишга қаратилган. Чунки умумжаҳоний динлар вужудга келгунига қадар мавжуд бўлган маълум урф-одатлар ва қадриятлар муайян диний қонун-қоидаларга, муқаддас диний китобларга катта таъсир кўрсатган. Айни пайтда, динлар ҳам ахлоққа ана шундай таъсир ўтказганлар.Чунончи, ислом динини оладиган бўлсак, Қуръони карим, Ҳадиси шариф, Ижмў ва муайян фатволардаги мезонлар ҳамда талаблар мусулмон Шарқи миллатлари ахлоқий даражасининг шаклланишида катта аҳамият касб этган. Тасаввуф таълимотини эса росмана исломий ахлоқ фалсафаси дейиш мумкин. Шунингдек, комил инсон муаммоси ҳар иккала фан учун умумий ҳисобланади. Фарқ шундаки, ахлоқшунослик бу муаммога замонавий тарбия нуқтаи назаридан ёндашади.Ахлоқшунослик ва ҳуқуқшунослик. Ахлоқшуносликнинг ҳуқуқшунослик билан алоқаси узоқ тарихга эга. Маълумки, жуда кўп ҳолларда ахлоқ меъёрлари билан ҳуқуқ меъёрлари моҳиятан ва мазмунан бир хил бўлади. Шунга кўра, ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ деб аташ мумкин. Зеро, ахлоқшунослик билан ҳуқуқшуносликнинг тадқиқот объэктлари кўп жиҳатдан ўхшаш, улар фақат ёндашув усули нуқтаи назаридан фарқ қилади, яъни ҳуқуқ меъёрларининг бажарилиши, одатда, махсус адлия идораларидаги лавозимли кишилар орқали, мажбурий санкциялар воситасида йўлга қўйилади; ахлоқ меъёрлари эса умумий қабул қилинган миллий урф-одатлар, жамоатчилик фикри ёрдамида, алоҳида белгиланган кишилар томонидан эмас, балки муайян ижтимоий гуруҳ, жамият томонидан амалга оширилади.Шунингдек, ҳуқуқшунослик касби учун муҳим бўлган амалий ахлоқ жиҳатларини ахлоқшуносликнинг ҳуқуқшунос одоби деб аталадиган махсус соҳаси тадқиқ қилади ва тавсия этади.Ахлоқшунослик ва педагогика. Ахлоқшунослик педагогика билан ҳам чамбарчас алоқада. Педагогикадаги шахсни шакллантириш, тарбиялаш, таълим бериш жараёнларини панднасиҳатларсиз, одобнома дарсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис ахлоқшунослик ўзининг назарий ва, айниқса, амалий жиҳатлари билан педагогиканинг асоси ҳисобланади. Зеро, маориф тизимидаги таълим-тарбия ўзини ҳар бир қадамда ахлоқий тарбия сифатида намоён қилади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling