Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet18/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Ахлоқшунослик ва миллий ғоялар фалсафаси. Гарчанд ўқув фани сифатида миллий ғоя олий ва ўрта махсус таълим тизимида яқинда жорий этилган бўлса-да, унинг илдизлари қадимий маънавият тарихимизга бориб тақалади. Зеро, ҳар бир миллий мафкура тизимида ахлоқий ғоялар албатта ўз ўрнига эга бўлади, кўпгина ахлоқий ғоялар замирида эса миллий мафкура унсурлари ётади. Шу сабабли, ахлоқшунослик тарихини миллий ғоя, мафкура тушунчаларисиз ва тарихий даврларнинг ахлоқий-фалсафий тадқиқини уларнинг таҳлилий инъикосисиз тасаввур қилиш мумкин эмас.

Ахлоқшунослик фани жамият аъзолари ва ҳар бир фуқарога миллий ғояни сингдириш воситаси сифатида ҳам диққатга сазовор. Чунки миллий ғоя эзгуликка муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат-эътибор, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, зиёлилик тамойилларини сиёсий англаш иштирокида талқин этилган тушунчалар тизими тарзида тақдим қилса, ахлоқшунослик уларни ахлоқий англаш воситасида рўёбга чиқадиган тамойиллар сифатида олиб қарайди. Хуллас, ахлоқшунослик билан миллий ғоя ўртасида, халқона тил билан айтадиган бўлсак, эт билан тирноқ даражасидаги яқинлик мавжуд.

Жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида ахлоқшуносликнинг ўз ўрни бор. Унинг олдида янги демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ахлоқий даражасига масъуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий асослашдек улкан вазифалар турибди. Уларни фақат қадимий ва ҳар доим замонавий бўлиб келган ахлоққа янгича ёндашувлар асосидагина амалга оширса бўлади.

Янгича ёндашувлардан бири-ахлоқшуносликда миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасига эътиборни кучайтириш билан боғлиқ. Чунки замонавий комил инсон анъанавий ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган янгича мафкурамизни ўзида мужассам этган, миллий ғояни ўз руҳий оламига сингдирган этук шахс бўлмоғи лозим. Унинг қалбида ахлоқ мафкуравийликни ва мафкура ахлоқийликни ўзида уйғунлаштирган маънавий ҳодисаларга айланмоғи керак. Чунки мафкура бир ёқлама, маҳдуд, ўта сиёсийлаштирилган ғоялар тизими эмас, у ҳам худди ахлоқ каби, ахлоқ билан ёнма-ён туриб, инсонни юксак маънавий парвозларга даъват этувчи ботиний кучдир. Ислом Каримов буни теран мантиқийлик билан шундай ифодалайди: «У инсонга фақат моддий бойликлар ва моддий неъматлар учун эмас, аввало, Аллоҳ таоло ато этган ақл-заковат, иймон-эътиқод туфайли юксак маънавиятга эришиш учун интилиб яшаш лозимлигини англатадиган, бу мураккаб ва таҳликали дунёда унинг тараққиёт йўлини ёритадиган маёқдир»44.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling