Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг ахлоқий ҳаётимиз, барча ахлоқий тажрибаларимиз, ахлоқий фаолиятимиз ана шу уч омил асосида руёбга чиқади. Ахлоқий кодексларимиз, меёрларимиз ва тамойилларимиз уларга асосланади. Лекин алдов, ёлғон, сохталик ва тоталитар ахлоқий тузум ҳукмронлик қилган даврларда ёки мамлакатларда ахлоқий ҳиссиёт, ахлоқий англаш, ахлоқий муносабатлар қабул этилган кодекслар, меъёрлар хамда тамойилларга кўпинча тўғри келмайди. Расмий ахлоқий қонун-қоидалар билан хақиқий ахлоқий интилишлар орасида маънавий жарлик пайдо бўлади. Тилда бу қонун-қоидалар кўкларга кўтарилгани ҳолда, дилда, ич-ичдан уларга қаршилик ҳукм суради. Натижада жамият учун фожеа бўлган ахлоқий сўз Билан ахлоқий фаолиятнинг алохида-алоқа мавжудлиги рўй беради.Биз шу ўрингача, эътибор қилсангиз, ахлоқни бугун инсоният учун умумий ҳодиса сифатида талқин этиб келдик. Зотан ахлоқнинг аввало, умуминсоний анъанавий ҳодисадир. Асосий ахлоқий қадриятлар, муштарак ахлоқий тушунчалар, ахлоқий тамойил ва меъёрлар барча минтақалар ҳамда миллатлар учунбир хил маъно касб этади. Чунончи, муҳаббат, эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, виждон, бурч, инсонпарварлик, одамийлик, бахт, тўғрилик, ростгуйлик, сахийлик ва бахиллик сингари фазилат ҳамда иллатлар том маънода умуминсоний ҳодисалардир. Зеро ўзбекча эзгулик ёки ёвузлик, инглизча виждон, франсузча инсонпарварлик, арабча ёлғон, дейиш мумкинми? Албатта, йўқ, Лекин, айни пайтда, ахлоқийликда умуминсонийлик хусусиятидан ташқари, минтақавийлик ва миллийлик хусусиятлари ҳам муҳим ахамият касб этади. Минтақавийлик ва миллийлик хусусиятлари ахлоқнинг нисбатан кичикроқ қамровга эга булган қўпинишларида - хулқий хатти- ҳаракатлар, одоб ва этикетда яққол кўзга ташланади. Чунончи, мусулмон минтақасида дастурхон устида бош кийимсиз ўтириш беодоблик ҳисобланади. Бунинг одобдан ташқари гигиеник-озодалик нуқтаи назаридан ҳам ахамияти бор. Овқатланиш пайтида рўмолсиз аёл ёки дўпписиз эркак бошидан соч толаси, кепак, чанг-гард таомга ёки дастурхонга тушиши мумкин. Насронийлар минтақасида эса аксинча дастурхон устида бош кийимни эчмаслик Худо инъом этган таом ва дастурхонга хурмацизлик саналади. Ёки америкалик йигит узи креслода ўтириб, оёқларини кулдон ва ичимлик ашёлари тупган столчага чалкаштириб ташлаб, ором олади ва унинг учун бу табиий ҳол ҳисобланади. Узбек учун эса, столга ёки хонтахтага оёқ қўйиб ўтириш - ўта одобсизлик.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling