Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Г. таълимоти инсониятнинг илк даврларидан бошлабоқ ҳозиргача этиб келган таълимотлардан бири сифатида яхши шароитларда яшаш, зеб-зийнатларга бурканиш, ҳузур - ҳаловатга интилишни тарғиб этиб келди. Негаки инсон табиатан ҳузур-ҳаловатга интилади. Аммо ҳар бир нарсада меъёр бўлгани каби инсон ҳузур-ҳаловатида ҳам меъёрга риоя қилиш зарур. Инсон ўз ҳаётида меъёрларга қатъий асосланиб яшаши билан ўзлигини йўқотмайди. Беруний айганидек, “Инсон ҳаётида лаззат меъёрининг бузилиши уни ҳалокатга этаклайди”.ЭВДЕМОНИЗМ – (юнон. эуданиа–роҳат–фароғат, бахт–саодат) –ахлоқ –одобнинг гедонизмга яқин услубий тамойили. Э. антик дунё ахлоқий назарияларида тўлиқ равишда намоён бўлган. (Демокрит, Сократ, Аристотел). Бахтга интилишни э. ахлоқ–одобнинг мезони ва инсон ахлоқий хатти–ҳаракатининг асоси деб ҳисоблайди, шахсий бахтга интилиш – индивидуалистик э. ижтимоий бахтга интилиш – социал э. дей.ади.ХВИИИ аср франсуз материалистлари (Гелвеций, Дидро) қарашларида ҳам э.ғоялари мавжуд эди. Улар инсон бахти – ҳар қандай жамиятнинг ва ҳар қандай фойдали инсон фаолиятининг туб мақсадидир, деб чиққан эдилар. Эвдемонистик этика ўз фаоллиги ва инсонпарварлиги билан христианлик этикасидан беқиёс юқори туради, чунки у охиратда эмас, балки эрда бахтга эришишга даъват этади.Эвдемонистлар инсон ҳам маънавий, ҳам жисмоний соғломликка интилса, ўзининг ва ўзгаларнинг барча эзгу хусусиятларининг шаклланишига ёрдам берса ҳамда бу билан замондошлар ва келажак авлод обрў–эътиборига сазовор бўлса бундай инсонни бахтли ва комил деб эътироф этганлар.Бахт объэктив принсип бўлиши мумкинми, алоҳида индивидларга уларнинг хоҳиш истаклари, қизиқишлари, эҳтиёжлари ва инсоний жамиятлари турли хил бўлишига қарамасдан ҳар бирига ахлоқий мутаносиблик бериш имкониятига эгами, деган саволлар уларни қизиқтиради. Э. бу саволларга ижобий жавоб беради ва бахтни хулқ-атворнинг ахлоқий принсипи даражасигача кўтаради.Э.нинг муҳимлиги фақатгина хулқни асослаш усули ҳамда хулқни тўғридан тўғри алоқага қўйишда ва бахтга боғлиқлигида эмас. Хулқнинг ўзи биринчи навбатда ташқи муҳитдан қабул қилинган ҳиссиётлар билан боғланувчи қадрият, шунингдек лаззатни хис қилиш, қалбий комфорт, фикр ва ҳаракатларнинг эзгуликка доир образига ҳамроҳлик қилувчи тушунча сифатида алоҳида тушунилади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling