Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet31/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Қадимги Юнон ахлоқшунослиги хақида гап кетар экан, асосан, тўрт буюк файласуфнинг номини тилга олиш одат булиб қолган; Суқрот, Афлотун, Арасту, Эпикур. Лекин, аслида, уларгача хам Қадимги Юнонистонда ахлоқшунослик борасида анча-мунча ишлар қилинган. Чунончи, Демокрит, Пифагор, Гиппий, Горгий сингари софистлар (донишмандлар) оқимига мансуб файласуфларнинг қарашлари диққатга сазовор. Мисол тариқасида Демокритнинг (тахминан милоддан аввалги 450-370 йиллар) қарашларини олиб кўрайлик, у донишмандликни энг юксак фазилат, ақлни эса ахлоқий хатти-харакатнинг мезони деб билади ва донишмандни ахлоқли, нодонни ахлоқсиз одам сифатида тарифлайди. Демокритнинг фикрига кўра, инсон учун хаётдаги биринчи устоз эҳтиёж ва тажрибадир. Айнаншулар инсонни фойдали ва зарарли нарсаларни фарқлаш даражасига олиб келади.Демокрит Кадимги Юнон файласуфлари ичида, биринчи бўлиб инсоннинг ички дунёсига мурожаат қилди. У ниятни (хатти-ҳаракат сабабини) ҳаракатдан ажратади. Айни пайтда, “Номусли ва номуссиз одамни нафақат қилмиши балки нияти орқали хам билиб олса бўлади”, дейди мутафаккир.

Демокпит ҳаё ва ишончни инсонни қинғир ишлардан қайтариб тўрувчи куч тарзида таърифлайди. Фақат рухан заиф ва гумрроҳ одамларгина ўз муваффақияцизликларини маъбудлар, тақдир ва тасодифдан кўрадилар. Нодон ва ёмон одам лаззат, бахт ҳамда хаётнинг мақсади ҳақида нотўғпи тасаввўрга эга бўлгани учун ўзини бахцизликка мубтало қилади.


Суқрот (милоддан аввалги 470-399 йиллар) қарашларига келсак, у, Конфуцийга ўхшаб, ахлоқ.билан ҳйқйқни бўлинмас яхлитликда олиб қарайди: “Нимаики қонуний бўлса, ўша адолатдандир”. Иккала мутафаккир хам хукмронликнинг яхши ёки ёмон деб баҳоланишини фуқаролар тарбияси билан боғлайди, жаcопат ва бетамаъ хизмат намуналарини уз давлатлари ўтмишидан топади.


Суқротнинг фикрича, полис билан фуқаро ўз ҳуқуқлари жиҳатидан тенг эмас, улар ота билан ўғилга ўхшайди. Ахлоқнинг асосий моҳияти - ўзгармас ва абадий аёл фазилат бўлмиш донишмандлик. У ахлоқий хатти-ҳаракат мезони ҳисобланган илоҳий ёзмишга мос келадиган бенуқсон фаолиятдир. Ахлоқнинг манбаи эса инсондан ташқарида, илоҳийдир. Суқрот рухни (жон, қалб, нафсни), вужуддан фарқли равишда, ўлмас деб хисоблайди, лекин ўз қарашларини ривожлантирмайди. Унинг фикрича, бу борадаги ортиқча қизикувчанлик зарарли. Чунки маъбудлар ўзлари одамларга очишни истамаган нарсаларнинр тадқиқ этилишини ёқмайди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling