Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet27/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Шуни алохида таъкидлаш жоизки, “Авесто”да инсон олий жонзот тарзида талқин этилади. Айни пайтда эру кўкдаги барча неъматларни севиш, ардоқлаш инсоннинг муқаддас бўрчи ҳисобланади. Озодалик, тозалик гигиеник тйшйнчадан ахлоқни ва илоҳий тушунча даражасига кўтарилади: сувни, атроф-мйхитни тоза тутиш, жониворларга, хусусан, итга учи ўткир суяк ёки қайноқ овқат бермаслик - уларга нисбатан шафқатни англатади; инсон шафқатли бўлиши керақ Буларнинг хаммаси “Авесто”да экологик ахлоқшуносликнинг дастлабки кўртаклари хам мавжудлигини кўрсатади. Бу муқаддас китобдаги тўрли туман маъбудлар, бизнинг тушунчамиздаги пир даражасидадир (масалан, темирчиликнинг пири - ҳазрати Довуд в.ҳ). Илоҳ эса- битта: Ахура-Мазда, фақат унгагина сажда қилинади. Демак, яккахудоликни, тавхидни тарғиб этишда хам биринчилик “Авесто”га мансуб. “Авесто”даги баъзи бир ўрф-одатлар ва иримларнинг хозирги кунда ҳам сақланиб қолганини кўришимиз мумкин. Исириқ тутатиш, қўрбонлиқ учун сўйилган жон калласини даврадаги ўтағасилар олдига қўйиш одатлари хамда севимли Наврўз байрамимиз фикрларимизга далилдир. Хуллас, “Авесто” юқорида айтганимиздек, аждодларимизнинг ахлоқий эстетик қомуси, қадимий ўрф- одатларимизниниг ўзига хос мажмуи сифатида қимматлидир.

Қадимги Шарқ ахлоқшунослигида Қадимги Ҳиндистон ахлокий тафаккўри алохида ўринга зга. У тарихан ведачилик, йўга, жайнчилик, буддҳачилик, “Бхагавадгита” ва “Артхашастра” хамда локоята оқимларидан таҳсил топган.

Ведачилик ахлоқшунослиги қадимги ҳинд жамиярини тўрт табақа - варнага булади; брахманлар(кохинлар), кшатарийлар(харбийлар), вайшчилар(дехқонлар, косиблар), шудралар (қуллар). Машҳур “Ману қонунлари”да ёзилишича, браҳманнинг машғулоти- таълим бериш, Ведани ўрганиш, қурбонлик қилиш, садақа улашиш ва тухфалар олиш, кшатарийлар фуқароларни кўриқлайдилар вайшчилар чорва, тижорат, судхўрлик ва дехқончилик билан шуғйлланадилар; шчудралар эса ана шу уч ижтимоий гурухга хизмат қилади. “Хотин, ўғил ва қул - учаласи хусусий мулк эгаси ҳисобланмайди, улар кимники булса, ўшанинг қўлга киритган мулкидир” – дейилади “Ману қонунлари”да. Ведачилик ахлоқ кўра, брахманлар туғма ахлоқий юксак одамлар, шчудралар эса туғма-тубан ахлоқ эгалари ҳисобланади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling