Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet25/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Сомирликлар эришган илмий бадиий, ахлоқий даража, ҳуқуққа оид ютуқлап бобилликлар ахлоқий қарашлари учун асос бўлди. Бобилонда сомирликларникига нисбаган бадиий юксак ва мукаммал “Гилгамеш” эпоси вужудга келди. Адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий мақсад қилиб олган Бобилон подшоси Хаммурапининг машхур Қонунлар мажмуи эса қадимги Сомир қонунларининг тадрижий ривожи эди. Бу мажмуада заифларни, этим-эсир ва кам6ағалларни адолат тамойили асосида ҳимоя қилиш асосий мақсад қи.либ қуйилран; Хаммурапи унда ўзининг камбағалпарварлиги ва адолатпарварлиги билан фахрланади.


Қадимги Мисрда эса одоб-ахлоқ масалалари ўзига хос пандномаларда ифода топган. Улар орасида “Пхатотеп ўгитлари бизгача этиб келган энг қадимий панднома хисобланади. Бундан деярли икки ярим минг йил аввал бешинчи сулола фиръавни Жадкара Исесидан вазир Пхатотеп қарилиги туфайли ўрнига ўз ўғлини тайинлашни илтимос қилади ва ўғлига атаб ўттиз этти нашатдан иборат мазкур пандномани ёзади. Унда ўша давр ахлоқий қонун-қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса хикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади. Ундагилар юксак бадиияти билангина эмас, балки кулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳанузгача кишини хайратга солади: “Қимматбаҳотошдек яшириндир оқилона сўз, холбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин”.Агар нафақат қадимри Мисрда, балки ундан бир нечаминг йил кейинги қадимги Юнонистонда хам қул эзгуликка, донишмандликка хос бўлмаган жонзот саналганини ва одам ўрнида кўрганини хисобга оладиган бўлсак, Пхатотепнинг мазкур фикри инсоният ахлоқий тафаккур тараққиётида нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаш мумкин.

Қадимги Туронзамин ва Эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тарақиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ Қадимги Хоразмда яратилган “Авесто” деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатар ва иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда Зардуштийлик илохи Ахура-Мазда-эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади: эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий кўрашининг ибтидоси акс этади. “Абадий эзгулик”, “Эзгу ният”, “Эзгу тартиб”, “Илоҳий тобеълик”, каби эзгу тушунчалар реал маъно касб қилиб, инсонийлашган қиёфадаги маъбудлар сиймосида намоён бўлади, улар Ахура- Мазда атрофида яхшилик уруғини сепиб юради. Бундай тушунчаларнинг акси эса Ахриман атрофидаги ёвуз кучларда реаллашади. Ёвуз фикр тажассуми Апа Мана, сўлиш ва ўлим тимсоли Туарви ҳамда Зарик исмли девлар шулар жумласидандир. Зардуштийлик динини маълум маънода ахлоқий эътиқод, унинг муқаддас китоби “Авесто” ни қадимги аждодларимиз амал қилган ахлоқий тушунчалар ва кўрсатмалар мажмуи дейиш мумкин. Буни ушбу дин айғомчиси Зардуштнинг “Авесто”даги Аша алқовидан жой олган қуйидаги сўларни яққол кўриш мумкин:


Қувонсин Ахура-Мазда “Энг лойиқ ҳақнинг иродаси рўёбга чиқиб”, Ахриман даф бўлсин. Эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу ишларни алқайман, ўзимни буткул эзгу уй, эзгу сўз ва эзгу амалларга бахшида этаман, Барча қабиҳ уй, ёмон сўз ва ёмон ишлардан тияман,
Юкунчим, мақтовим, эзгу фикрим, Эзгу сўз (савобли) эзгу ишларим “танамдаги жоним” билан бирга сидқи
дилдан Сизларга (бахшида) бўлсин, эй ўлим билмас Валийлар. ҳақни шарафлаб (дейман):
ҳақиқат – Олий неъмат. Бу неъматдан ул киши баҳрамандким, савоб унга бўлгай, ким агар хақ йўлида савоб (ишдан) қолмаса, савоб
ишдан қолмаса, савоб ишдан қолмаса”

Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling