Рекламада ранг эстетикаси алоҳида аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан қараганда, ташқи рекламалар атроф-муҳитни гўзаллаштириш тамойиллари асосида жойлантирилади ва шаҳарларимизга кундузи ҳам, тунда ҳам ўзига хос чирой бағишлаб туради. Айниқса, тунги рекламаларда нурдан фойдаланиш кўпинча санъаткорона маҳорат билан амалга оширилади. Реклама, агар фақат фойда, соф иқтисодий-маънавий жиҳатлар кўзлаб иш тутса, оддий даллоллик воситасига айланиши мумкин. Бундай ҳолларда томошабин диққатини тортишга ўта уриниш оқибатида беҳаё тасвирлар вужудга келади. Ваҳоланки, у иқтисодиётга асосланган кенг қамровли маънавий ҳодиса, одамлар орасидаги ижтимоий мулоқот шаклларидан биридир. Шу боис реклама эстетикасига алоҳида эътибор бериш, унга аҳоли эстетик дидини, турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қиладиган восита сифатида қараш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |