Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Фанда ҳам меҳнатнинг ўрни, у олимга берадиган эстетик завқ, қувонч санъатдагидан кам эмас. Илмий меҳнат табиатан эстетик кечинмаларга бой, чунки унда билимга бўлган иштиёқни, ижод ҳиссини ва инсоннинг ҳайратланиш қобилиятини намоён қилувчи ботиний куч мавжуд. Тўғри, бир пайтлар фан ҳиссиётга берилмасдан, совуққон ва ҳолисона ҳақиқатни билишга асосланади, деган фикр ҳукмрон эди, бунга сабаб қилиб, бундай қарашнинг мажозий тафаккурдан йироқлиги кўрсатиларди. Ҳозирги пайтда унинг акси исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатга айланган. Зотан, фан тарихи унда икки сифатни – ахлоқийшахсий ва эстетик ибтидонинг мавжудлигини таъкидлаб туради. Буни В.А. Энгелгарт шундай ифодалайди: «Ижод... – санъатнинг моҳияти. У худди шу даражада фаннинг ҳам моҳиятидир. Ҳар икки ҳолатда инсоннинг яратиш, яъни ўзлигини намоён қилиш қобилияти муҳим. Илмий кашфиёт, худди санъат каби, ижодкорнинг муайян хусусиятларини ўзида сақлаб қолади ва кейинги ҳаёти давомида бутун инсоният бойлигига айланади»62. Зотан ижодий меҳнатни ўз ҳаётининг маъноси деб билган илм фидойисигина ҳақиқий олимдир.Ҳозирги кунда санъаткор ва олимнинг ижодий меҳнати фақат ички, ҳиссиётлар билан алоқадор шаклда эмас, балки ташқи – техника нуқтаи назаридан ҳам эстетиклашган. Чунончи, бугунги ёзувчи ўз меҳнат жараёнини компютерсиз, диктофонсиз тасаввур қилолмайди, рассомлар, қўшиқчилар ва бошқалар компютпр технологиясидан фойдаланадилар, электрон чолғу асбоблари ҳам маълум маънода техниканинг эстетиклашувидан далолат беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, барча ҳодисаларда дизайнер томонидан мукаммаллаштирилган гўзаллик ижодкорнинг маънавий-руҳий кўмакчисига айланганини кўрамиз.Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам, фаввора, дарахтлар, ҳайкалларнинг уйғунлиги, иморатлар пештоқлари ва деворларида акс этган кўргазмали амалий санъат намуналари, бинолар ичининг юксак дид билан безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини гўзаллаштиришга, меҳнат жараёнининг эстетик завқ билан амалга ошувини таъминлашга хизмат қилади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling