Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
“янги одам” учун мазкур қадриятнинг асоси – бу ўзини мавжуд тизимдан ташқарида хис қилишга бўлган лаёқатидир.”-, деган фикрни баён этган эди
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
“янги одам” учун мазкур қадриятнинг асоси – бу ўзини мавжуд тизимдан ташқарида хис қилишга бўлган лаёқатидир.”-, деган фикрни баён этган эди.Меҳнат- турмуш эстетикасининг муҳим омили. Меҳнат – инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган мақсадли фаолият. У кундалик маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. Меҳнатда инсон, айни пайтда, ҳам ақлий ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли, меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим. Зотан ўзига ёққан, эркин меҳнат турини бажараётган кишиларнинг «Бу ишни мен ўйнаб қилиб қўяман» қабилидаги гаплари, эркин меҳнатни ўйинга қиёслашлари бежиз эмас. Ўйин – санъатнинг асоси эканини назарда тутсак, бу билан ўз касбини, ишини севган одамлар уни ижод даражасига кўтаришга ҳаракат қилаётганини кўрамиз. Зотан севмоқ – эркинлик, ижод эса, эркинлик меваси. Меҳнат эркинлигини, унга эркин муносабатни шакллантириш ҳамма замонларда ҳам муҳим масала бўлиб келган. Оғир меҳнатни энгиллаштириш, эркинлаштириш мақсадида инсон қадимдан уни бадиийлаштиришга, эстетиклаштиришга интилган. Бунга ҳалқ оғзаки ижодидаги меҳнат турларига бағишланган қўшиқлар яхши мисолдир. Улар меҳнат жараёнининг қизиқарли, «ичдан» бўлмаса ҳам, «ташдан» гўзал, мусиқий, бадиий бўлиб кўринишига хизмат қилган.Ҳозирги пайтда меҳнат жараёнининг ҳам «ичдан», ҳам «ташдан» гўзал бўлишини таъминлашни уйғун тарзда амалга ошириш долзарб аҳамият касб этган. Бунда яна дизайннинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим.Меҳнат эстетикасида дизайнга бўлган талаб кўпёқламалик табиатига эга. Унда фақат техникавий гўзаллик эмас, ботунисича технологик жараён ва ишлаб чиқариш жойи – макон гўзаллиги ҳам дизайн қонун-қоидаларига бўйсуниши: инсон – техника – макон тизимининг эстетиклашиши рўй беради.Меҳнат билан нафосатнинг ўзаро алоқаси тўғрисида украиналик эстетик олим Д.Ю. Кучерюк диққатга сазовар фикрлар билдиради: «Меҳнатнинг мазмуни айнан ўзини қадрият сифатида намоён қилиши билан белгиланади, – деб ёзади у. – Нафосат ҳам меҳнатнинг мазмуний жиҳатига алоқадор»59. Бунга мисол тариқасида у инсон ўз руҳий-физиологик қувватининг меҳнат жараёнини бошқариш маҳоратига эгалигидан руҳланишини ва бутун вужуди билан эстетик қувончни ҳис этишини таъкидлаб ўтади. Дарҳақиқат, бундай ҳолатда инсоннинг ижодий муносабати, руҳий кўтаринкилиги меҳнат билан эстетиканинг уйғунлашиб кетишига олиб келади, нафосат меҳнат жараёнини жонлантирадиган ҳодисага, уни гўзаллаштирадиган қудратга айланади. Бунинг учун инсон – техника – макон тизимида, яъни, дастгоҳлардан тортиб, девору иморатларгача, гултувакдан тортиб, дарпардаларгача бўлган муҳитда дизайнернинг ижодий ёндашуви лозим; бунда ранглар нафосати ҳам алоҳида рол ўйнайди.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling